Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Сентябр, 2026   |   21 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:29
Қуёш
05:51
Пешин
12:22
Аср
16:59
Шом
18:57
Хуфтон
20:15
Bismillah
03 Сентябр, 2026, 21 Рабиъул аввал, 1448

Битирувчиларга оқ фотиҳа берилди

04.06.2024   2260   1 min.
Битирувчиларга оқ фотиҳа берилди

Куни кеча Нукус шаҳридаги Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом таълим муассасасида “ХАТМОНА – 2024” байрам кечаси бўлиб ўтди. Маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Р.Нуразизов, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Б.Разов, билим юрти ўқитувчи ва талабалар, ходимлари ва ота-оналар қатнашди.

Тадбир Қуръони карим тиловат ва дуолар билан бошланди. Хатмона давомида Р.Нуразизов таълим муассасасини тамомлаётган битирувчиларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши номидан табриклади ва келгуси ишларига омадлар тилади.

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Б.Разов ҳам сўзга чиқиб, талабаларга келгуси фаолияти учун зарар панд-насиҳатларни бериб, уларни янги ҳаёт остонасига қадам қўйиши билан қутлади.

Шунингдек, билим юрти мудири Ж.Абдиразаков битирувчиларга кейинги фаолиятларига муваффақият тилаб, динимиз ривожи, Ватанимизимиз равнақи йўлидаги астойдил меҳнат қилиш кераклигини таъкидлади ва уларга оқ фотиҳа берди.

Тадбир давомида билим юрти раҳбарияти томонидан ўзининг намунали хулқи ва ўқиши, маънавий-маърифий тадбирларда фаол қатнашиб келган талабалар фаҳрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шу қаторда билимга чанқоқ булган талабаларнинг ота-оналарига ҳам фаҳрий ёрлиқлар топширилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати



Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Мир араб мадрасасида янги ўқув йили олдидан мударрислар кенгаши ўтказилди

02.09.2026   6427   1 min.
Мир араб мадрасасида янги ўқув йили олдидан мударрислар кенгаши ўтказилди

Бугун, 2 сентябрь куни Бухоро шаҳридаги Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш, олдинда турган устувор вазифаларни белгилаш ҳамда таълим сифатини янги босқичга олиб чиқишга бағишланган кенгайтирилган мударрислар кенгаши бўлиб ўтди.


Анъанага кўра, тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди. Тинчлик-осойишталик, илм даргоҳи фаолияти ривожи ҳамда талабаларнинг илм йўлидаги саъй-ҳаракатларига муваффақият ва барака тилаб хайрли дуолар қилинди.


Шундан сўнг таълим муассасаси директори Жалолиддин домла Сабуров, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Нарзилло домла Аҳмедов ҳамда маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Асадуллоҳ домла Нажмиддиновлар кун тартибидаги асосий масалалар юзасидан маъруза қилдилар.


Кенгаш давомида янги ўқув йилида амалга ошириладиган ташкилий ва ўқув-услубий ишлар атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан: 
 

  • Таълим сифатини ошириш: Дарс машғулотларини юқори илмий савияда, замонавий педагогик технологиялар ва интерфаол усуллар асосида ташкил этиш;

  • Маънавий-маърифий тарбия: Талаба-ёшларни асрий миллий ва диний қадриятларимизга садоқат руҳида камол топтириш, уларда китобхонлик ва илмга бўлган рағбатни янада кучайтириш;

  • Ижро интизоми ва масъулият: Устоз-мударрисларнинг йиллик режалари, янги ўқув дастурлари талаблари ва белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш.


Йиғилиш якунида янги ўқув йилида масъулият ва фидойилик билан меҳнат қилиш лозимлиги қайд этилиб, устоз-мураббийларнинг машаққатли ва шарафли фаолиятига улкан зафарлар тиланди. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Мир араб мадрасасида янги ўқув йили олдидан мударрислар кенгаши ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари