Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Июл, 2024   |   22 Муҳаррам, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:39
Қуёш
05:15
Пешин
12:35
Аср
17:34
Шом
19:47
Хуфтон
21:16
Bismillah
28 Июл, 2024, 22 Муҳаррам, 1446
Янгиликлар

Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун 

22.07.2024   532   2 min.
Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун 

Ҳожиларимизнинг “Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” деган ташаббусларини амалиётга жорий этиш бўйича 18 июль кунидан Тошкент шаҳрида ва 22 июль кунидан республикамизнинг барча ҳудудларида тадбирлар бошланди.
Ҳудудий ҳокимликлар, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан ҳар бир ҳудуд бўйича ҳожиларни ўз маҳаллаларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, профилактик ҳисобда турувчи, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, нотинч оила, ажрим ёқасида турган фуқароларга бириктириш ишлари ташкил этилди.
Хусусан Қорақалпоғистон Республикаси туманларида фаолият юритаётган имом хатиблар ва ноиблар, МФЙ раислари ва “Ҳаж-2024” сафарига бориб келган ҳожи ота ва ҳожи оналар, шунингдек, Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдулло домла Абдуллаевнинг кўрсатмасига асосан Фарғона ва Қувасой шаҳарлари ҳамда Данғара ва Риштон туманларида фаолият юритаётган имом-хатиблари билан биргаликда ҳаж сафарига бориб келган ҳожи ота ва ҳожи оналар билан ҳамкорликда шаҳар ва туманлардаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга мухтож, ногирон, профилактик ҳисобда турувчи оилалар ҳолидан хабар олиб, эҳтиёжманд оилаларга хайрия ва эҳсонлар улашдилар.
Бириктирувга асосан, 22 июль куни Андижон вилоятида 118 та, Бухоро вилоятида 28 та, Жиззах вилоятида 106 та, Навоий вилоятида 5 та, Наманган вилоятида 48 та, Самарқанд вилоятида 59 та, Сирдарё вилоятида 38 та, Сурхондарё вилоятида 34 та, Тошкент вилоятида 80 та, Фарғона вилоятида 25 та, Хоразм вилоятида 52 та, Қашқадарё вилоятида 29 та, Тошкент шаҳрида 59 та  тадбирлар ўтказилди. Тошкент тажрибаси асосида бошқа ҳудудларда ҳам ишни ташкил этиш бугунги кундан амалиётга жорий этилди.
Республика ишчи гуруҳи томонидан маҳалла раислари, фаоллари, имом-хатиблар, ҳожиларга маҳаллаларда амалга ошириладиган тадбирлар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ҳудудларда ҳожилар иштирокида 711 та хонадонлар ҳолидан хабар олиниб, маҳалла раислари, имом-хатиблар билан биргаликда суҳбатлар ташкил этилди.
Маҳаллалардаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилаларга ҳожилар томонидан моддий ёрдам, озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун  Ҳожилар ташаббусидан аҳоли мамнун 
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР

25.07.2024   573   1 min.
УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР

Бир неча кундан буён Қўқон ва Марғилон шаҳарларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги бир гуруҳ уламолар томонидан кенг халқ оммаси билан учрашув, аҳоли вакиллари билан мулоқот, жоме масжидларда мавъизалар ва савол-жавоблар амалга оширилмоқда.

Суҳбатларда динимиз бир жамиятда яшаётган инсонларни ўзаро тинч-тотув, ҳамжиҳатликда яшашга буюриши, улар ўртасида меҳр-оқибат, бир-бирига нисбатан ҳурмат бўлишни талаб этиши, охирги вақтларда ана шу меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат ришталарини пайдо қиладиган, уларни янада мустаҳкам бўлишига сабаб бўладиган фазилатларни кенг ёйиш жуда ҳам зарур бўлаётгани ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилмоқда.

Муфтий ҳазратлари кишилар мусулмон уммати сифатларига муносиб бўлиши, ҳадиси шарифларда баён этилган комил мўмин фазилатлари билан зийнатланиши, ҳар ишда мўътадиллик, одамлар орасида саломни кенг ёйиш кабиларни сўзлаш баробарида буларнинг зидди бўлмиш риёкорлик, такаббурлик, кўр-кўрона тақлид, ғулуга кетиш, ота-онага оқ бўлиш, зулм ва зўравонлик каби гуноҳ ишлардан сақланишга чақирдилар. 

Уламолар билан юзма-юз мулоқот ва тўғридан-тўғри савол-жавоблардан аҳоли ўз миннатдорликларини изҳор этмоқдалар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР
Ўзбекистон янгиликлари