Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан мўмин-мусулмонларимизга қулайлик қилиш мақсадида, юртимизнинг ҳар бир ҳудуди учун Рамазон ойида оғиш ёпиш ва очиш вақтларини алоҳида-алоҳида кўрсатилган жадваллари тайёрланди.
Мазкур вақтлар республикамизнинг Тошкент, Бекобод, Гулистон, Жиззаҳ, Самарқанд, Қарши, Навоий, Бухоро, Урганч, Нукус, Термиз, Андижон, Наманган, Фарғона, Ангрен минтақаларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтлари ифодаланган инфографикалар қуйида эълон қилинади.
https://telegra.ph/Ramazon-taqvimi-2020-04-20
Шунингдек, оғиш ёпиш ва очиш дуолари ҳам келтирилган.
?Оғиз ёпиш дуоси (Аудио)
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар
?Оғиз очиш дуоси (Аудио)
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Республикамиз ҳожилари иштирокида ўтказилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари қизғин давом этмоқда.
Мавсум бошидан шу чоққача 83 минг 274 та тадбир ўтказилди. Уларда 508 478 нафар юртдошимиз қамраб олинди.
Оилавий шароит ва тушунчаларидан келиб чиқиб, улар билан тинчлик қадри ва шукроналик, ёшлар тарбияси, иллатларга барҳам бериш, илм-маърифатга тарғиб, ёт ғояларга қарши курашиш мавзуларида суҳбатлар ўтказилди.
Эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари, моддий ёрдамлар берилди. 11 мингдан зиёд ҳожилар иштирок этаётган тадбирлар натижасида жамиятдаги маънавий муҳит янада яхшиланмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати