Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Август, 2026   |   2 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:04
Қуёш
05:32
Пешин
12:28
Аср
17:20
Шом
19:27
Хуфтон
20:52
Bismillah
15 Август, 2026, 2 Рабиъул аввал, 1448

ЎзА лойиҳаси - тафаккурни ўзгартирган асар

19.04.2020   11010   8 min.
ЎзА лойиҳаси - тафаккурни ўзгартирган асар

ЎзА “Тафаккурни ўзгартирган асар” рукни остида жаҳонга машҳур бадиий, илмий-оммабоп, психологик, тарихий ва фалсафий асарлар таҳлилини бериб боради. Мақсадимиз – китобхонликка ҳисса қўшиш. Колумнист Севара Алижонова.

Бугун Абу Ҳомид Имом Ғаззолийнинг “Мукошафат-ул қулуб” асари таҳлили билан танишасиз. Унутманг, китоб қаршисида жамики нарсалар нурсиз бўлиб қолади.

ҚАЛБЛАРНИНГ КАШШОФИ КИМ?

Инсон ҳалокати ва жамият таназзулининг бош сабаби – ғайриинсоний туйғулар ва хатти-ҳаракатлардир. Кибру ҳаво, шуҳратпарастлик, риё, ҳасад, золимлик, адолатсизлик каби тушунчалар кимдаки куртак отса, бундай сифатли одамлар қайсики жамиятда кўп бўлса, ҳалокат шундадир. Хўш, борлиғимизга сингиб, қалбларимизни кўр қилган бу қусурлардан қутулмоқнинг имкони борми?

Бир ҳикмат аҳлидан сўрадилар:

  • Ақлли кимса учун энг қувонарли нарса нима, ҳазинликни энг кўп бартараф қила оладиган нарсачи? Ғамгинликдан энг кўп нима қутқаради?
  • Ақлли киши учун энг қувонарли нарса ўлмасдан олдин қилган гўзал амалларидир. Ғамгинликдан энг кўп қутқарадиган нарса эса Аллоҳнинг ҳукмига рози бўлмоқликдир.
  • Инсонларнинг энг ғамгини ҳасадчилар, энг қобили қаноатлилар, энг кўп озор кўрувчилари ҳарислар ва очкўзлар, тирикчиликдан қийналмайдиганлари ҳавойи нафсини чеклаганлар ва дунёга топинмаганлар, энг кўп афсусланувчилари гуноҳкор олимлардир.
  • Аллоҳ ўртага қўйган ахлоқ асосларига мослашиш ва нафснинг завқу сафо орзусини синдириш учун нафсинг билан жиҳод қил! Оз ухла, оз сўйла. Бемаъни гапирмаслик, инсонларга ва бошқа жонзотларга азият бермаслик ва оз емак – буларнинг бари нафснинг ҳавойи истакларига ғов қўймоқ демакдир. Оз ухлаган одам тўғри тушуниш малакасига эга бўлади. Камгап одам бир қатор офатлардан омон қолади. Инсонларга ва бошқа жонзотларга азоб бермаган одам бир қатор мақсадларига етишади. Кам томоқ одам нафснинг шаҳвоний истакларини қийналмай бартараф қила олади. Тиқиб-босиб ейиш қалбни кўр қилади, унда инсоний феъл-атворларнинг йўқ бўлишига сабаб бўлади. Оз емак қалбни нурлантиради. Мечкайлик ва давомли тўқлик эса кишини Аллоҳдан узоқлаштиради.
  • Эй ўлим фариштаси, зиёратга келдингми ё жонимни олганими?
  • Зиёратга келдим.
  • Сендан бир талабим бор.
  • Нима экан у?
  • Ажалим яқинлашиб, жонимни олмоқчи бўлганингда менга сал олдинроқ хабар берсанг...
  • Жуда соз. Сенга икки ё уч хабарчи юбораман.
  • Зиёрат мақсадида келдингми ё жонимни олганими?
  • Жонингни олгани!
  • Ахир, сен менга олдиндан хабар бермоқчи эдинг-ку?! Икки ё уч хабарчи юбораман, дегандинг. Қани хабар берганинг?
  • Мен айтганимни қилдим: 1. Сочларинг олдин қора эди, оқарди. 2. Вужудинг олдин кучли эди, кейин қувватдан қолди. 3. Қаддинг олдин тик эди, энди букилди. Эй, Ёқуб, мана сенга уч нарса, ўлимдан олдин инсонларга менинг юборган хабарчиларимдир.
  • Кимнингки сўзи ҳикматсиз бўлса, у сўз ботилдир. Кимнингки сукути тафаккурсиз бўлса, у сукутда хатолик бор. Кимнингки қараши ибрат олиш учун бўлмаса, у бир хурсандчиликдир.
  • Дунё ҳаётига эътиборли бўлинг. Зеро, у Ҳорут ва Морут (Ҳорут ва Морут – Бобил халқига азобдан сақланиш учун сеҳр ўргатган икки сеҳргар, моҳир сеҳрбоз фаришта (малак)лар)дан ҳам сеҳргарроқдир.

 

Ҳикмат аҳлларидан яна бири шуларни айтади:

Буюк фиқҳшунос олим Имом Ғаззолийнинг Ислом ва инсон олдидаги энг буюк хизмати шундаки, ул зот ана ўша иллатларга ташхис қўйган. Бу иллатлар уя қурадиган жой “инсон руҳи”, “инсон қалби” бўлгани учун асарни “Мукошафат-ул қулуб” деб номлаган. “Мукошафа” деган арабча сўз бизда “кўринмайдиган нарсаларни очиш”, “кашф этиш” маъносини билдиради, яъни инсоннинг ўзи учун тушунарсиз бўлган ҳодисани инкишоф йўли билан билиб олиши деганидир. Аллоҳнинг зот ва сифатларини, бошқа илоҳий сирларни англаб етиш деган маъноси ҳам бор бу сўзнинг. Китобнинг номини кенг маънода “қалбларни босиб ётган ғайриинсоний феъл ва туйғуларнинг кашфи” деса ҳам бўлади. Мана неча асрлардан буён у инсоният учун зиё манбаи бўлиб хизмат қилиб келмоқда, изтироб ва ҳузурсизликлар ичида қийналиб яшаётган шахсларга, жамиятларга ва халқларга хотиржамлик хамда саодат йўлларини кўрсатмоқда.

“Мукошафат-ул қулуб” икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда инсоний ҳис-туйғулар моҳияти ҳадис ва ривоятлар мисолида очиб берилади. Иккинчи қисмда эса кўплаб мавзуларга такроран мурожаат этилиб, ўзимизни, қалбимиздаги неки бор – уни кашф этишимизга янада урғу берилган. Бизни қандай туйғулар бошқараётганини, улар бизни қай йўл томон элтаётганини англасаккина, амалда собит бўламиз, таскин ва ҳаловат топамиз. Акс ҳолда, беш кунлик дунё ҳаётини бесамар елларга совуриб, охир афсус-надомат комида қолишимиз мумкин.

Кўпинча “Аллоҳдан қўрқасанми?” сўроғига “Ҳа” ёки “Аллоҳдан қўрқаман” дебҳеч иккиланмай жавоб берамиз. Аллоҳдан қўрқишнинг асл моҳияти нима ўзи? Асарда келтирилишича, Аллоҳдан қўрқишнинг аломати етти нарсада намоён бўлади: тил, қалб, кўз, меъда, қўл, оёқ ва итоатда.

Имом Ғаззолий асарда ана ўша етти аломатни тушунтириш, тавсиф этиш йўлидан боради. Улар орқали биз елиб-югураётган дунё ҳаётининг нақадар алдамчи ва ўткинчи, ўзни фидо қилишга арзимаслигини англаб етамиз. Бу асарни бир марта мутолаа қилган одам ғафлат уйқусидан уйғониб, қалб кўзларини очиши тайин. Айрим мавзуларга тўхталиб ўтсак. 

Нафс тарбияси

Машҳур авлиёлардан бири Яҳё ибн Маоз нафс ҳақида шундай дейдилар:

Ғафлат 

Ғафлат надоматни орттиради. Ғафлат неъматнинг қўлдан кетишига сабаб бўлади. Ғафлат Аллоҳ йўлини пардалайди. Ғафлат ҳасаднинг кучайишига, кишининг озорланишига сабаб бўлади.

Ёқуб алайҳиссалом билан ўлим фариштаси Азроил биродарлардек учрашиб туришарди. Бир куни Азроил зиёратга келганида, ораларида шундай суҳбат бўлиб ўтди.

Бу суҳбатдан бирмунча вақт ўтгач, Ҳазрат Ёқубнинг ажали яқинлашди. Ўлим фариштаси яна келди. Ҳазрат Ёқуб сўради:

Тафаккур

Ҳасан Басрий шундай деди:

Аллоҳ бизга юборган китоби – Қуръонда қайта-қайта тафаккурдан баҳс этади ва фикрлаш керак, деб буюради. Мана, Аллоҳнинг буйруқлари:

Осмонлар ва ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун ибратли далиллар борлиги шубҳасиздир. (Оли Имрон сураси, 190-оят)

У (Аллоҳ) фикрлаб, ибрат олмоқчи бўлган ёки шукр қилмоқчи бўлган кишилар учун кеча ва кундузни (бир-бирининг) ўрнини босувчи қилиб қўйган зотдир. (Фурқон сураси, 62-оят)

Дунё ҳаёти

Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай буюрдилар: 

Ҳазрат Исо дейдики: “Денгиз тўлқини устига ким уй қура олади? Мана, дунё ҳаёти шудир. Уни абадий қароргоҳ қиламан деб ўйламанг”. 

Аллоҳни ва унинг буюклигини таниган одам ундан қаттиқ қўрқади ва келгусида азобга дучор бўлмаслик учун нафсини ҳозирдан тарбиялаб боради ва қилган гуноҳлари устидаги пардалар очилиб, Аллоҳ ҳузурига келтириб муҳокама қилиниши натижасида жаҳаннамга отилмасидан бурун илоҳий ахлоқ асосларига риоя қилади.

Ислом оламининг буюк мутафаккирларидан бири Абу Ҳомид Ғаззолий асарда “инсоннинг кўнгли қачон таскин, ҳаловат топади”, деган саволга “қачонки у қалбларнинг кашшофи бўлмиш Аллоҳнинг ҳукмига рози бўлса, дунё ҳаётининг ўткинчи хою-ҳавасларига эмас, охиратдаги юксак мақом ва Аллоҳнинг васлига интилса, Аллоҳ у банданинг кўнглидаги ғамни кетказиб, хотиржамлик деган нурни жойлайди”, деган ғояни илгари суради.

“Мукошафат-ул қулуб” Шарқда “Ҳужжат ул-Ислом” рутбаси билан машҳур бўлган Ғаззолийнинг неча асрлар илгари ёққан юзлаб машъалаларидан бир донасидир. “Бу машъала сочган мангу сўнмас зиё дасталари замонлар оша сўнгсизлик сари оқиб боргусидир. Инсон насли то қиёматгача мавжуд бўларкан, бу асар ҳам инсоният учун мангу зиё манбаи бўлиб, азоб-уқубатлар, ғам-ташвишлар ва беҳузурликлар ичида изтироб чекаётган шахслар, сиймолар ва миллатларга ҳузур-ҳаловат ва бахт-саодат йўлларини кўрсатажак”.

 

Манба: http://uza.uz

 

Видеолавҳалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Меҳр-саховат ва инсон қадри — эзгуликка йўғрилган хайрли ташаббус

14.08.2026   14696   3 min.
Меҳр-саховат ва инсон қадри — эзгуликка йўғрилган хайрли ташаббус

Инсонга меҳр кўрсатиш, муҳтожнинг ҳолидан хабар олиш, беморга тасалли бериш ва эҳтиёжмандларга кўмак қўлини чўзиш халқимиз маънавиятининг азалий фазилатларидандир. Ислом таълимотида ҳам саховат, меҳр-оқибат ва инсон қадрини улуғлаш энг улуғ амаллардан бири сифатида эътироф этилган. Чунки бир инсоннинг кўнглини кўтариш, унинг қалбига умид ва ишонч бағишлаш жамиятда меҳр-муҳаббат, ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлайди.

Шу эзгу қадриятларни ҳаётга татбиқ этиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш ва юртдошларимиз қалбида меҳр-шафқат туйғуларини янада кучайтириш мақсадида 2026 йил 13 август куни Самарқанд вилояти Ургут туманида кенг кўламли маънавий-маърифий ҳамда хайр-саховат тадбирлари ўтказилди.

Мазкур хайрли тадбирларда Самарқанд вилояти бош имом-хатиби вазифасини вақтинча бажарувчи Нурсултонхон домла Абдуманнонов, вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров, ВАҚФ хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти филиали раҳбари Ёқубжон домла Мансуров, унинг ўринбосари А.Султонов, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, «Ҳаж–2026» зиёратчилари, маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилган ушбу хайрли акция доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва боқувчисидан айрилган 300 та оила ҳолидан хабар олинди. Уларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, турмуш шароитлари ўрганилди, оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Ташрифлар давомида бемор ва кексаларнинг ҳолидан хабар олиниб, улар билан самимий суҳбатлар ўтказилди. Уларнинг ҳаққига шифо, хонадонларига файзу барака, юртимизга тинчлик-хотиржамлик тилаб дуолар қилинди. Зеро, муҳтожнинг кўнглини кўтариш ва уни ёлғиз эмаслигини ҳис эттириш ҳам инсонпарварликнинг юксак кўринишидир.

Шу билан бирга, ҳаётида турли ижтимоий қийинчиликларга дуч келган ҳамда ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиш хавфи мавжуд бўлган айрим фуқаролар билан якка тартибда мулоқотлар ташкил этилди. Суҳбатларда соф эътиқод, оила муқаддаслиги, фарзанд тарбияси, ҳалол меҳнат, Ватанга садоқат, миллий ва диний қадриятларга ҳурмат, шунингдек, турли бузғунчи ғояларга нисбатан маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш масалалари ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилди.

Тадбирлар доирасида Ургут туманидаги жоме масжидларда пешин намозидан сўнг маънавий-маърифий учрашувлар ҳам ўтказилди. Уларда меҳр-оқибат, қўни-қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, ёшларни миллий ва диний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш, оила тинчлигини асраш, жамиятда ўзаро ҳурмат ва аҳиллик муҳитини қарор топтириш каби долзарб мавзулар атрофлича ёритилди.

Учрашувлар якунида мамлакатимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, Ватанимиз равнақи ва ёш авлоднинг илмли, одобли ҳамда ватанпарвар инсонлар бўлиб вояга етиши ҳақида хайрли дуолар қилинди.

Бугун юртимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятда меҳр-саховат ва ўзаро ғамхўрлик муҳитини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ургут туманида ўтказилган мазкур хайрли тадбирлар ҳам ана шу эзгу мақсадларга хизмат қилиб, аҳоли ўртасида ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва инсонпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Меҳр бор жойда ишонч, саховат бор жойда барака, инсон қадри улуғланган жамиятда эса тинчлик ва фаровонлик қарор топади. Ана шундай эзгу амаллар халқимиз ўртасидаги бирдамлик ришталарини мустаҳкамлаб, юртимизнинг янада обод ва файзли бўлишига хизмат қилади.

Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари