ТИЛОВАТ САЖДАСИ
*** Сабаби, ҳукми ва вақти ***
Шартлари: таҳорат қилиш, қиблага юзланиш ҳамда аврат жойларини беркитиш.
Вожиб бўлишининг сабаби: сажда оятини ўқиш ё эшитиш.
Сажда ояти намоздан бошқа пайт ўқилганида, дарҳол сажда қилиш шарт эмас. Фақат кечиктирилиши танзиҳий макруҳдир. Форсчага ўхшаш (араб тилидан бошқа тилда) сажда ояти ўқиган киши ҳам сажда қилиши лозим. Сажда калимасини ўзидан аввалги ва кейинги калималардан бири билан ўқиш, оятни тўла ўқиш кабидир.
Сажда ояти бўлган суралар:
Аъроф сураси, 206-оят;
Раъд сураси, 15-оят;
Haҳл сураси, 49-оят;
Исро сураси, 107-оят;
Марям сураси, 58-оят;
Ҳаж сураси, 18-оят;
Фурқон сураси, 60-оят;
Намл сураси, 24-оят;
Сажда сураси, 16-оят;
Сод сураси, 24-оят;
Фуссилат сураси, 37-ояг;
Нажм сураси, 62-оят;
Иншиқоқ сураси, 21-оят;
Алақ сураси, 19-оят.
*** Тиловат саждаси кимларга вожиб, кимларга вожиб эмас? ***
Сажда оятларидан бирини эшитган кишига, эшитишни қасд қилмаган бўлса ҳам, тиловат саждаси вожиб бўлади. Сажда оятини ўқиш ва эшитиш билан, ҳайз ва нифосдаги аёлларга сажда қилиш вожиб бўлмайди. Имомга иқтидо қилган киши сажда оятини ўқиса, имомга ҳам, жамоатга ҳам сажда қилиш вожиб бўлмайди. Фақат имом ва жамоат сажда оятини намоз ўқимаётган бир кишида эшитсалар, намоздан сўнг сажда қилишлари лозим. Бу ҳолда агар намоз асносида сажда қиладиган бўлсалар, зиммаларидаги сажда ўрнига ўтмайди, аммо намозлари ҳам бузилмайди. Ишончли нуқтаи назарга кўра, маъносини тушуниш шарти билан, форсча каби (бошқа тилда) сажда ояти эшитилса ҳам, сажда қилиш вожиб бўлади. Ухлаётган кишидан, ёш боладан, ҳайз ё нифосдаги аёлдан сажда ояти эшитилганида ҳам сажда қилиш вожиб. Тутиқуш ва акс садодан эшитилган сажда ояти туфайли сажда қилиш вожиб бўлмайди.
Изоҳ: Замонамизда мавжуд бўлган радио, телевизор ва шунга ўхшаш воситалардан Қуръони каримни тинглаш билан савоб қозонилганидек, сажда оятини эшитиш туфайли, сажда қилиш вожиб бўлади.
*** Тиловат саждасининг вақти ва шакли ***
*** Жойни ўзгартирадиган сабаблар ***
Турган ё ўтирган жойидан зарурат учун бўлса ҳам ажралиш, дарахтда бир шохдан бошқа шохга ўтиш, анҳор ёки каттароқ ҳовузда (сажда ояти ўқилган) жойдан бошқа жойга сузиб ўтиш билан, жой ўзгарган ҳисобланади.
*** Жойни ўзгартирмайдиган сабаблар ***
*** Турли масалалар ***
Сажда ояти бўлган сурани ўқиётиб, сажда оятини ўқимай ташлаб кетиш макруҳдир.
Сажда оятига бир ёки бир неча оят қўшиб ўқиш мустаҳабдир.
Ўтирган кишининг тиловат саждаси қилиш учун ўрнидан туриб, сажда қилиши мустаҳабдир.
Сажда оятини эшитган кишининг ўқиган кишидан аввал бошини саждадан кўтармаслиги ҳам мустаҳабдир.
Сажда ояти бир жамоат ичида ўқилиб, ҳамма бирдан сажда қилиши лозим бўлганида, оятни ўқиган кишининг олдинроққа ўтиши ва жамоатнинг саф тортиши шарт эмас. Ҳар ким ўтирган жойида, хоҳлаганидек сажда қилади.
*** Тиловат саждасининг саҳиҳ бўлиш шартлари ***
Тиловат саждасининг саҳиҳ бўлиш шартлари намознинг саҳиҳ бўлиш шартларидир (такбири таҳримадан бошқа).
*** Адо этиш тартиби ***
Сажда оятини ўқиган ёки эшитган киши ўтирган бўлса, ўрнидан туради. Қўлни кўтармай такбир айтиб, саждага боради ва яна такбир айтиб, ўрнидан туради. Шу тартибда бир марта сажда қилади. Сўнг ташаҳҳуд ўқимайди ва салом бермайди.
*** Шукр саждаси ***
Ҳазрати Абу Бакрдан, розийаллоҳу анҳу, ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, инсонни хушнуд қиладиган бир нарсага рўпара келганларида ёки бирор хушхабар эшитганларида Аллоҳ таолога шукр қилиш мақсадида дарҳол сажда қилар эдилар.
Шукр саждаси Имоми Аъзамга, розийаллоҳу анҳу, кўра намоздан сўнг макруҳдир ва ҳеч қандай савоби йўқ, қилмаган афзалдир. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадга кўра эса, савоб бўлган бир ибодатдир. Шукр саждаси тиловат саждаси каби адо этилади.
Изох,: Фиқҳ уламолари Имом Аъзамнинг, раҳматуллоҳи aлaйҳ, бу нуқтаи назарларини, қилиниши вожиб эмас деб, Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммаднинг фикрларини эса, қилинишининг зарари йўқ, жоиздир деб шарҳлашганлар. Бунга кўра, ҳар бир хушхабарни эшитганида сажда қилиш шарт эмас, аммо қилиниши жоиздир.
*** Ҳар балонинг даф қилиниши ҳақида ***
Имом Насафий «Кофий» номли асарларида айтадиларки, кимки бир жойда барча сажда оятларини ўқиб, ҳар бири учун алоҳида-алоҳида сажда қилса, бу ибодат туфайли бошига келадиган барча балолардан омон қолади.
*** Жума намозининг ҳукми ***
Жума намози қуйидаги етти шартни жам қилган бўлиб, ҳар бир мусулмон учун фарзи айндир.
Фарз бўлишининг шартлари:
*** Дуруст бўлишининг шартлари ***
Ҳанафий мазҳабига кўра, жума фарзи учун етарли жамоат қул, мусофир ва беморлардан иборат бўлса ҳам, имомдан бошқа уч эркак кишидир. Мазкур жамоат билан жума намози ўқиш мумкинлигининг шарти бу кишиларнинг биринчи саждага боргунларича имом билан бирга қолишларидир. Илк саждани қилгач, (намозни бузиб) тарқайдиган бўлсалар, имом намозни ёлғиз ўзи жума намози сифатида тамомлайди. Аммо имом биринчи саждага бормасидан, жамоат тарк этадиган бўлса, намоз бузилади. Уч кишилик жамоатдан бири аёл ёки ёш бола бўлса, намоз саҳиҳ бўлмайди. Қул, мусофир ва беморнинг жума намозида имом бўлиши жоиздир.
*** Жума намозининг хутба ва суннатлари ***
Жума хутбасида тасбеҳ ёки таҳмид билан кифояланиш, кароҳат билан жоиздир.
Жума хутбасининг ўн саккиз суннати бор:
*** Жума намозига оид турли масалалар ***
КЕЙИНГИ МАЗУЛАР:
Ҳайит намозлари ҳукми ва шартлари;
Рамазон ҳайитининг мустаҳаблари;
Ҳайит намозининг вақти;
Ҳайит намозларини ўқиш тартиби;
Қурбон ҳайитининг ҳукми;
Ташриқ такбирининг ҳукми, муддати ва кимларга вожиб бўлиши;
Ташриқ такбири;
Қуёш тутилганида ўқиладиган намоз;
Ой тутилганида ўқиладиган намоз;
Ёмғир сўраш дуоси;
Хавф (қўрқув) намози;
Такрорлаш учун саволлар.
Бир қиз айтади:
«Худонинг берган куни ҳали у тарафдан, ҳали бу тарафдан мени ғам-ташвишлар сиқувга олади. Лекин жума куни кайфиятим бошқача бўлади, қайғуларим камайиб, хурсандчилигим ортади. Сизларга бунинг сирини айтиб бераман.
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Энг афзал кунлардан бири – жума кунидир. Одам алайҳиссалом шу куни яратилган, руҳи ҳам шу куни қабз қилинган. Сурга шу куни пуфланади. Даҳшатли қичқириқ ҳам шу куни бўлади. Бу кунда менга кўп салавот айтинглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатиб турилади». Саҳобалар «Ё Аллоҳнинг Расули, сиз тупроққа қоришиб кетган бўлсангиз, қандай қилиб салавотларимиз сизга кўрсатилади?» дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла анбиёларнинг жасадини тупроққа ҳаром қилган», дедилар (Абу Довуд, Насоий ривояти).
Мана шу муборак ҳадисни эшитганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени қандай қилиб таниб олишларини ўйладим. Ҳар жума куни айтган салавотларим у зотга етказиб турилар экан. Расулуллоҳ мени умуман салавот айтмаган ёки жуда кам салавот айтган ҳолимда таниб қолсалар-чи? Буни ўйлаб, ўзимдан ҳам, Расулуллоҳдан ҳам жуда уялиб кетдим. Қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени таниб олсинлар, у зотга кўп салавот айтганим учун шафоат қилсинлар деб умид қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтадиган бўлдим. Ҳар жума куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ салавот айтишни одат қилдим.
Шундан кейин салавот айтиб бўлишим билан улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатилаётганини ўйлаб, жума кунини чинакамига севиб қолдим. Жума куни айтган салавотларим Расулуллоҳга кўрсатилгани учун бу кунни интиқлик билан кутадиган бўлдим. Жума куни тонгда бомдод намозини ўқиб бўлгач, қалбим шодликдан энтикиб кетадиган бўлди, чунки шу кунги салавотларим суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатилади! Иншааллоҳ, мен бу борада биринчилардан бўламан!
Салавотнинг бундан бошқа фойдалари ҳам билина бошлади. Жума куни уйимиз янада сокин, файзли бўлиб қолади, муаммо ва ташвишлардан холи бўлиб кетади. Шу куни онам билан бир-биримизга янада меҳрибон, илтифотли бўлиб қоламиз. Буларнинг барчаси, албатта, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган салавотларимизнинг шарофатидир. Ҳатто узрли пайтимда бошқа кунларни руҳан сиқилиб ўтказсам ҳам, жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтганим учун қийинчиликлар йўқ бўлиб кетади. Мен бу ҳолатни тахминан етти йилдан бери кузатиб келаман. Ҳозирда эса жума кунлари ўзгача бахт, ўзгача тетиклик ҳис қиламан. Аллоҳ таоло барча муслима қизларни жума кунлари ҳам, бошқа кунларда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш ҳаловати билан сийласин!»
Абдуллоҳ Абдулмуътий, Ҳуда Саъид Баҳлулнинг
“Қулоғим сенда қизим” китобидан Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Абдулҳамид Умаралиев таржимаси.