#Хушхабар
Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Тошкент вилоятида ҳам хайрли ишлар бир-бирига уланиб кетяпти. Шукрки, тез-тез бирор янги жоменинг очилиш маросимига ёки илк ғишт қўйиш тадбири ўтказилганига гувоҳ бўляпмиз.
Бу, албатта, сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрликнинг амалдаги инъикосидир.
Шу йил 14 июль куни Бўстонлиқ туманидаги «Сайидбой ўғли Вали Халфа» масжидининг янги биносидга илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда мутасадди раҳбарлар, вилоят бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов, туман бош имом-хатиби, нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари ҳамда саховатпеша ҳомийлар иштирок этди.
Эзгу ният билан янги масжидга қўйилган илк ғиштни Аллоҳ таоло муборак қилиб, тез ва қисқа фурсатда бу жоме қуриб битказлишини насиб айласин.
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати