*** ҲАЙЗ, НИФОС ВА ИСТИҲОЗА ***
Аёллардан уч хил қон келади:
Ҳайз. Балоғатга етган ва иёс (ҳайздан қолиш) ёшига тўлмаган аёлнинг бачадонидан ҳеч қандай касаллик ёки ҳомиладорликсиз ҳар ойнинг маълум кунларида келадиган қондир. Аёл эллик беш ёшида иёс ёшига етган ҳисобланади. Ҳайз муддатининг ками уч, кўпи ўн кундир.
Нифос. Аёллардан туғишдан сўнг келадиган қондир. Муддатининг кўпи қирқ кундир, ками учун маълум чегара белгиланмаган.
Истиҳоза. Аёллардан ҳайз пайтида уч кундан оз ва ўн кундан кўп муддатда, нифосда эса кирқ кундан сўнг ҳам (томир ёрилиши туфайли) келадиган қондир.
*** Туҳр (ҳайздан покланиш) муддати ***
Икки ҳайз орасидаги покланиш муддати камида ўн беш кундир. Энг кўп муддати белгаланмаган. Фақат истиҳоза қони келаётганида балоғатга етган аёлнинг ҳайз муддати ўн кун, покланиш ҳолати ўн беш кун, нифос муддати эса кирқ кун қилиб белгиланади.
*** Ҳайз ва нифос пайтида қилиш ҳаром бўлган амаллар ***
Ҳайз ва нифос пайтида ушбу саккиз амални қилиш ҳаром:
*** Покланиш нима билан тамомланади? ***
Ҳайзнинг (ўн кун), нифоснинг (қирқ кун) муддати ўтгач, ғусл қилмасдан жинсий алоқа килиш жоиздир.
Ҳайз ва нифоснинг энг кўп муддати ўтмай туриб, аёлнинг доимий одати билан қон тўхтаса, ғусл ё таяммум қилиб, намоз ўқимагунча ёки намоз унинг зиммасида қарз бўлмагунича, жинсий алоқа қилиши мумкин эмас. Буни шундай тушуниш керак: аёл ҳайзи тўхтагач, ғусл қилиб намоз ўқиши учун етарли ё ошиқча вақт кечса ҳам ғусл ёки таяммум қилмай шунча вақт ўгказганидан сўнг эри билан жимо қилиши мумкин.
*** Фарзларнинг қазоси ***
Ҳайз ёки нифос қони тўхтагач, аёл (Рамазонда бўлса) рўзасининг қазосини тутиб беради. Қазо бўлган намозларини ўқимайди.
*** Жунуб кишига ҳаром бўлган амаллар ***
Ғусл қилгунча бешта нарса ҳаром бўлади:
Изоҳ: Ғилоф Қуръони каримга ёпишган бўлмай, фақат уни муҳофаза қилиш учун қўлланадиган сумка, мато, халтачага ўхшаш нарсалардир. Булар Қуръони каримга ёпиишмагани учун, улар орқали Қуръони каримни ушлаш жоиз. Аммо Қуръоннинг жилди Қуръони каримдан бўлгани учун, уни ғилофсиз ушлаш жоиз эмас.
*** Таҳоратсиз киши учун ҳаром бўлган амаллар ***
Таҳоратсиз кишига қуйидаги уч амални қилиш ҳаромдир:
*** Истиҳоза ва шунга ўхшаш нарсаларнинг ҳукмлари ***
Истиҳоза бурундан тўхтовсиз қон оқиши каби ҳолат бўлиб, намоз ўқиш, рўза тутиш ва жинсий алоқа қилишга монеълик қилмайди. Истиҳозали аёл ҳудди сийдигини тута олмаган ёки давомли ичи кетаётган кишидек узрли ҳисоб ланиб, ҳар бир намоз вақти киргач, таҳорат қилади ва хоҳлаганича фарз ёки нафл намоз ўқиши мумкин. Узрли кишиларнинг таҳорати намоз вақти чиқиши билан бузилади.
Изоҳ: Бу ҳукм Имоми Аъзам, розийаллоҳу анҳу, ва Имом Муҳаммадга кўрадир. Яъни узрли киши бомдод намози учун қилган таҳорати билан фақат бомдод намозини ўқийди. Таҳоратни бузувчи бошқа сабаб бўлмаса ҳам, қуёш чиқиши билан унинг таҳорати бузилади. Имом Абу Юсуфга кўра, узрли кишининг таҳорати намоз вақти кириши билан ҳам, чиқиши билан ҳам бузилади. Бунга кўра, узрли кишининг қуёш чиққанидан сўнг қилган таҳорати пешин вақти кириши билан бузилади.
Имоми Аъзам ва Имом Муҳаммадга кўра эса, узрлининг таҳорати намоз вақти кириши билан бузилмайди. Имом Зуфарга кўра, узрлининг таҳорати фақат намоз вақти кириши билан, яъни бамдод намози учун қилган таҳорати, қуёш чиқиши билан эмас, балки пешин намози вақти кириши билан бузилади.
*** Одам қачон узрли ҳисобланади? ***
Узрга сабаб бўлган ҳолат бошланганидан сўнг тўла бир намоз вақти ўтгунича ҳеч тўхтамай давом этса, киши узрли ҳисобланади.
*** Давомийлик шарти ***
Узрнинг давомийлик шарти дастлаб бошланган пайтда бир намоз вақтини тўла қамраб олгач, кейинги намоз вақтида бир марта бўлса ҳам яна рўй беришидир. Узрнинг ниҳоясига етиши, яъни узрли ҳолатдан чиқиш шарти, бир
вақт намоз муддатида тўлиқ узрдан холи бўлиш, яъни узрсиз ўтказишдир.
*** Нажосат ва нажосатдан покланиш ***
Нажаслар икки хил бўлади: нажаси ғализа, нажаси хафифа.
Ароқ, оққан қон, ўлиб қолган ҳайвон гўшти ва ошланмаган тери, гўшти ейилмайдиган ҳайвонларнинг сийдиги, ит ва йиртйич ҳайвонлар ахлати, сўлаги, товуқ, ғоз ҳамда ўрдак ахлати, инсон вужудидан чиққан таҳоратни бузувчи (қон, маний, мазий, вадий каби) нарсалар нажаси ғализа ҳисобланади.
От ва гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг сийдиги ҳамда гўшти ейилмайдиган (лочин, калхат) қушларнинг ахлати кабилар нажаси хафифа дейилади.
Нажаси ғализанинг дирҳам миқдори қуюқ нажосатларда 3,2 гр. ва суюқ нажосатларда эса очиқ қўл кафтининг сув турадиган қисмига тенг миқдор ёйилишидир. Нажаси хафифа кийим ва баданнинг тўртдан биридан оз миқдорига ёйилса, намозга монеъ эмас. Игна учи қадар майда бўлган сийдик томчисининг ҳам зарари йўқ.
Ҳаром тўшак ёки тупроқда ётган кишининг териси ёки оёғининг нами билан ҳўл бўлиб, оёқ ёки баданда нажосат асорати кўринса, бадан ва оёқ ҳаром бўлади. Акс ҳолда ҳаром бўлмайди. Сиқилганида сув чиқмайдиган даражада нам бўлган ҳаром кийимга ўралган пок ва қуруқ кийимлар ҳам ҳаром бўлмайди.
Қуруқ, ифлос жойга ёйилган нам кийимлар ҳам ер ундан нам бўлиб қолса-да, нопок бўлмайди. Нажас нарса устидан эсаётган шамол кийимга тегса ҳам, уни ифлос қилмайди. Фақат кийимда бирор асорати қолса, ифлос бўлади.
*** Нажосат теккан нарсалар қандай тозаланади? ***
Қонга ўхшаш кўриниб турган нажас бир марта ювиб ташлаш билан кетказилади. Батамом кетказиш қийин бўлиб, иарсаларда нажосат асорати (ранг, ҳид каби) қолса, зарари йўқ. Сийдикка ўхшаш аниқ кўринмайдиган нажосатлар уч марта ювиш ва ҳар бир ювишдан сўнг сиқиб ташлаш билан кетказилади.
Либосга, баданга теккан нажаслар сув, сирка, гул суви каби суюқликлар билан ювиб покланади.
Маҳси ва шунга ўхшаш нарсалар унсурли нажосатдан нам бўлганида ҳам ерга ёки тупроққа суртиш билан, қилич (пичоқ) ва унга ўхшаш нарсалар эса, артиб тозалаш билан покланади.
*** Ернинг тозаланиши ***
Ифлос бўлган ер юзаси қуёш ёки шамол таъсирида қуриб, устидаги нажосат асорати йўқолгач, покланган ҳисобланади. Бундай жойда намоз ўқиш жоиз. Фақат у тупроқка таяммум қилиб бўлмайди. Зеро, таяммумда тупроқ (нажосатдан) пок бўлиши шарт. Шунингдек, ерда ўсиб турган дарахт ва ўтлар ҳам устидаги нажосат қуриб йўқолгач, тоза ҳисобланади.
*** Бошқа ҳолга ўтиш билан покланиш ***
Ифлос бир нарса чириши ёки ёниб кул бўлиши билан моҳияти ўзгарса, покланган ҳисобланади. Либос ёки баданда қуриб қолган маний қириб ташланса, пок бўлади. Агар қуримаган бўлса, ювиб тозаланади.
* Ўлик ҳайвонларнинг териси ва шунга ўхшаш нарсаларнинг покланиши *
Инсон ва тўнғиздан бошқа, гўшти ейилмайдиган ўлик ҳайвонларнинг териси аччиқтош, туз ва шунга ўхшаш дориворларни сепиш орқали ҳақиқий маънода, тупроқ суриш ёки қуёшда қуритиш орқали эса ҳукмий маънода ошлаш билан покланади.
Изоҳ: Ўлик фил териси ҳам ошланса, ҳалол. Чунки фил ҳукман ваҳший ҳайвонлар сирасига киради. Зеро, Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, фил тишидан ясалган тароқ қўллаган эдилар.
Гўшти ейилмайдиган ҳайвонларнинг терилари, шаръий сўйиш («Бисмиллаҳ» айтиш) билан пок бўлади. Гўштлари эса шаръий сўйилса ҳам, ҳалол бўлмайди.
Қон бормайдиган соч, тирноқ, шох ва ёғи бўлмаган суякка ўхшаш аъзолар, ҳайвон ўлгач, нопок ҳисобланмайди. Аммо асаб толалари нопокдир. Кийикнинг мушкхалтаси, мушкнинг ўзи каби покдир, ейилиши жоиз. Ёввойи мушукнинг мушки ҳам пок бўлиб, унинг ҳушбўй ҳидидан сепган кишининг намози дурустдир.
Такрорлаш учун саволлар
КЕЙИНГИ МАВЗУЛАР:
НАМОЗ КИТОБИ:
Вожиб бўлишининг шартлари;
Вожиб бўлишининг сабаби;
Намоз вақтлари;
Икки фарз намознинг бирга (жамъ) ўқилиши;
Мустаҳаб бўлган намоз вақтлари;
Намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтлар;
Нафл ва суннат намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтлар;
Азон ва такбирнинг ҳукмлари;
Азон;
Арабчадан бошқа тилда азон айтиш;
Муаззинга оид мустаҳаб амаллар;
Азоннинг макруҳлари;
Қазо намозларида азон;
Азон эшитилганда нима дейилади?
Намознинг шартлари;
Намознинг рукнлари;
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ибн Муборак айтади: «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдларига келди ва: «Эй Расулуллоҳ, қиёмат кунида Аллоҳ таоло билан ҳамсуҳбат бўлувчилар ҳақида хабар беринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар Аллоҳдан қўрқувчилар, Аллоҳга бўйсунувчилар, ўзларини камтар олувчилар, Аллоҳ таолони кўп зикр қилувчилар», дедилар. У киши: «Эй Расулуллоҳ, жаннатга биринчи кирувчилар ҳам ўшаларми?» деб сўради. У зот: «Йўқ», дедилар. У кейин: «Унда, жаннатга биринчи кирадиганлар кимлар?» дея сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Фақирлар жаннатга киришда бошқалардан ўзиб кетади. Шунда уларнинг олдидан фаришталар чиқиб: «Ҳисоб-китобга қайтинглар!» дейди. Фақирлар: «Нимамизга ҳисоб-китоб қилинамиз? Аллоҳга қасамки, бизларда мол-давлат бўлмаган бўлса, уни баъзилардан қизғаниб, баъзиларга исрофларча сарф қилмаган бўлсак. Шунингдек, бизлар амир ҳам эмасдик, баъзиларга адолат қилиб, баъзиларга зулм этган бўлсак. Бироқ бизларга Аллоҳнинг амри келди, биз Унга ибодат қилдик ва то ҳузурига келгунимизга қадар Унга тоатда бўлдик», дейди. Шунда уларга: «Жаннатга киринглар, амал қилувчиларнинг ажр-мукофоти нақадар яхши!» дейилади».
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Фақирлар ҳақида Аллоҳ таолодан қўрқинглар! Чунки Аллоҳ таоло қиёмат кунида: «Бандаларим ичидан танлаганларим қани?» дейди. Фаришталар: «Эй Парвардигор, улар кимлар?» деб сўрайди. Шунда Аллоҳ таоло айтади: «Улар қадаримга рози бўлган, сабр қилган фақирлардир, уларни жаннатга киргизинглар!» Бас, улар жаннатга киритилади. Фақирлар еб-ичиб турганида, бойлар ҳали ҳисоб қилинаётган бўлади».
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Мусулмонларнинг фақирлари жаннатга бойларидан ярим кун олдин киради», деганларини эшитдим. Шунда: «Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ярим кун қанча?» деб сўрашди. У зот: «Беш юз йил», дедилар. «Бир йили неча ой?» дейишди. «Беш юз ой», дедилар: «Бир ой неча кун?» дейишди сўнг: «Беш юз кун», дедилар. «Бир куни қанча?» деб сўрашган эди, «Сизлар санайдиган кундан беш юзтаси», дедилар Расулуллоҳ».
Абу Али Даққоқдан: «Қайси сифат афзал: бой-беҳожатликми ёки фақирлик?» деб сўрашди. У киши: «Бой-беҳожатлик, чунки у Аллоҳнинг сифати, фақирлик эса, банданинг. Аллоҳнинг сифати банданинг сифатидан афзал, Аллоҳ таоло: «Эй инсонлар, сизлар Аллоҳга муҳтождирсизлар. Аллоҳнинг Ўзи (барча оламлардан) беҳожат ва (барча) мақтовга лойиқ зотдир» (Фотир, 15), деган», деди.
Банданинг шарафи Аллоҳга муҳтожлиги, Уни улуғлаши, Унга бўйсуниши биландир. Агар бўйин Аллоҳга тавозеъ билан эгилса, шу эгилиш унинг азизлигидир.
Бойлик ҳам, фақирлик ҳам мол-давлатнинг кўп ёки камлигида эмас. Бу ерда энг олий учинчи даража ҳам бор. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган «каффоф», яъни, инсонларга муҳтож бўлмайдиган даражадаги ўртача ризкдир. У зот: «Эй Аллоҳим, Муҳаммад оиласининг ризқини етарли қил», деб сўраганлар. Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамиша ҳолатларнинг афзалини, даража ва амалларнинг олийини сўраганлар.
Шунингдек, ҳамма олимлар ўта фақирлик ҳам, туғёнга олиб борувчи бойликнинг ҳам ёмонлигига иттифоқ қилишган.
Етарли ризқ эса, ночорлик билан беҳожатликнинг ўртасидир.
Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ишларнинг яхшиси ўртачасидир», деганлар. Чунки ўртаҳоллик туғёнга олиб борувчи бойлик офатидан ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган ўта ночорликдан ҳам саломат бўлишдир.
Соҳиби каффоф – ўртаҳол одам дунё неъматлари-ю шодликларида дабдаба қилмайди. Унинг ҳолати фақирникига яқин. Унга ҳам сабри учун фақирга бериладиган савоб берилади. Шунга кўра ўрта ҳол кишилар ҳам, иншааллоҳ, жаннатга фақирлар қаторида бойлардан беш юз йил олдин киради. Чунки улар ўртача ҳаёт кечирадилар, бой эмаслар. Ўртачалик эса, айни адолатдир. Аллоҳ таоло:
«Шунингдек, сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз ва пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун ўрта (адолатли) бир миллат қилдик» (Бақара, 143), деган.
Имом Қуртубийнинг «Тазкира»сидан