Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Март, 2026   |   29 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:12
Қуёш
06:30
Пешин
12:36
Аср
16:45
Шом
18:37
Хуфтон
19:49
Bismillah
18 Март, 2026, 29 Рамазон, 1447

Оилада фарзанд тарбияси: БОЛА БОШИДАН…

20.11.2019   36382   33 min.
Оилада фарзанд тарбияси: БОЛА БОШИДАН…

БОЛА БОШИДАН…

Баъзилар боласи ҳали икки-уч ёшга кирмай туриб, унинг тарбияси «нобоп»лигидан шикоят қилишни бошлаб юборишади. Норасида гўдакни худди катталардан талаб қилинадиган «қолип»ларга солишга, унинг одоб-ахлоқини «ўнглаш» ҳаракатларига киришилади.

Бу ҳам хато йўл. Чунки ҳали суяги қотмаган, яхши ва ёмон нималигини англамаган ёш болани ҳадеб тергайвериш, уни турли қолипларга солишга уриниш, кучи ва иқтидори етмайдиган машғулотларга мажбурлаш иродасини синдириши, руҳига салбий таъсир кўрсатиши, кейинчалик ҳамма нарсага бефарқ ва лоқайд қарайдиган қилиб қўйиши мумкин.

Буюк ватандошимиз шайхур раис Абу Али ибн Сино ёш авлод тарбиясининг ибтидоси қандай ва нималар билан бўлиши ҳақида қуйидагиларни айтган эди: «Ёш бола бошланғич таълим ва тилга доир қоидаларни ёд олганидан кейин у машғул бўлиши мумкин бўлган касб-ҳунар ва санъатга мойиллигига қараб, уни шунга йўллаймиз. Агар у котибликни хоҳласа, тил, хат ёзиш, нутқ сўзлаш ва одамлар билан муомала қилиш кабиларга далолат қиламиз. Албатта, бу ўринда, боланинг майли аҳамиятга эга» («Исломий тарбия ва унинг фалсафаси». Муҳаммад Атия, 197-бет).

Мутахассислар тавсиясига кўра, бола мактабга боргунича уни подшоҳ туйиб муомала қилинади, яъни рисоладаги барча илтимослари сўзсиз бажарилади, шўхлик ва эркаликлардан қайтарилмайди. Шундан сўнг унга аста-секин тушунтириш, катталарнинг ўзи ибрат бўлиши орқали тарбия берилади.

Тарбия бир неча томондан олиб борилади. Бола ақлан ривожланиши учун унга турли китоблар ўқиб берилади, ривоят ва ибратли ҳикоятлар сўзланади ёки ақл-заковатини ўстирадиган ўйинлар, машғулотларга жалб қилинади. Руҳий тарбиясини яхшилаш учун ҳаёт ва ўлим, яхшилик ва ёмонлик, ахлоқ ва одоб каби боқий мавзуларда содда, бола руҳиятига мос суҳбат ва тушунтириш олиб борилади. Жисмоний тарбия бериш учун эса бирор фойдали меҳнатга жалб қилиш, сузиш, мерганлик, чавандозлик каби машғулотларни ўргатиш мумкин.

Болаларга ёшлигидан бошлаб Қуръони карим қиссаларидан, пайғамбарларнинг ҳаёти ҳақида нақл қилувчи турли ривоятлардан, халқ эртаклари ва достонларидан, топишмоқлар, мақол ва маталлардан ўқиб бериш, сўзлаш ёки уларнинг ўзларига ўқитиш ҳам керак. Бу билан болаларнинг зеҳни ўсади, фикри кенгаяди, дунёқараши бойийди, хотираси кучаяди. Энг асосийси, бола эшитганларидан ибратланиб, яхши одамларга эргашишга интилади, уларнинг хулқу одобидан баҳраманд бўлади.

Ўғил-қизларининг зеҳни ўсишини, ақл-идрокли, фикрловчи бўлиб улғайишини истаган ота-оналар уларга кичиклигидан турли ибратли ҳикояларни, улуғларимизнинг ҳаёт йўллари ва фазилатлари ҳақидаги ривоятларни, рамзий маънодаги яхшиликка, чиройли ахлоқ ва одобга чорловчи эртакларни сўзлаб беришса, улар маънавиятини юксалтиришда катта тарбиявий иш қилган бўлишади. Қуйида мисрлик олим Абдуллоҳ Абдул Мутиънинг «Исломда тарбия» китобидан бир неча шингил эртакларни келтириб ўтишни лозим кўрдик.

Хўроз ва тулки. Ҳикоя қилишларича, бир хушовоз хўроз бўлган экан. Одатда у сайр қилар, қишлоқдаги кичкина уйча олдида қанотларини ёйганича офтобда тобланар экан. Туннинг маълум пайтларида вақти-вақти билан қичқириб қўяр экан.

Бир куни унинг ёнидан айёр тулки ўтиб қолибди ва унга: «Бугун жуда чиройли бўлиб кетибсан, хўрозвой, патларинг топ-тоза, тожинг ялтираб турибди, сеникидан ёқимлироқ овозни ҳеч қачон эшитмаганман, лекин сенинг овозинг қачонлардир эшитганим отанг товушидан бутунлай бошқача экан», дебди. (Бу тулки ўйлаб топган ҳийла эди). Шунда хўроз тулкига: «Э йўқ, менинг овозим ҳам отамники каби жозибадор», дебди. У шундай дегач, қанотларини қаттиқ қоқиб, кўзларини юмиб қичқиришга ҳозирланганида, тулки уни шартта тутиб олибди.

Қўлга тушган хўроз қандай қилиб тулки чангалидан қутулиш йўлини ўйлай бошлабди. Тулки унинг бўйнидан тишлаб турганида, хўроз бундай дебди: «Бу хўроз фақат менга тегишли, уни ҳеч ким билан баҳам кўрмайман», деб баланд овозда ҳаммага эълон қилиб чиқ!» Тулки жағини очиши билан хўроз ерга тушибди ва кўз очиб-юмгунча дарахтга учиб чиқиб, тулкидан қутулибди. Тулки қилиб қўйган ишидан афсусланибди ва: «Сукут қилиши керак бўлган пайтда гапирган оғизни Аллоҳ кечирсин!» дебди. Шунда хўроз: «Очиқ бўлиши керак пайтда юмилган кўзни ҳам Аллоҳ кечирсин», дебди.

Қуён ва тошбақа. Жуда қадим замонларда бир-бирларига қўшни бўлиб қуён ва тошбақа яшашган экан. Бир куни тошбақа қуёнга бундай дебди: «Мени доим секин юришда айблайсан, сен эса чопағонсан. Бугун мен сени пойга ўйнашга чақираман». Қуён эса мағрурланиб: «Хо-хо-хо, мендай чопқир қуён аранг-аранг ўрмалаб юрадиган тошбақа билан пойга ўйнарканми? Бу ҳақиқатан кулгили гап!» дебди.

Бироқ қуён тошбақани бир шарманда қилиш учун олдиндаги тепаликкача унинг билан пойга чопишга рози бўлибди. Улар мусобақани бошлашибди.

Қуён ўзининг чопқирлигини яхши билганидан, мусобақада ғолиб бўлишига қаттиқ ишонганидан, талтайиб-керилиб пойгага киришибди. Шунинг учун йўл-йўлакай ўйноқлаб, беда ва сабзи учраса, улардан еб, анча вақтини йўқотибди. Тошбақа эса жиддийлигини сақлаб, белгиланган маррага етмагунича йўлида собитқадамлик билан давом этаверибди. Қуён тошбақанинг қаерда келаётганини кўриш учун атрофига алангласа, у аллақачон тепаликка етиб борган экан. Энди қуён тошбақага етиб олишга кечикканини англабди.

Шундай қилиб, тошбақа ўзининг сабр-матонати ва тиришқоқлиги туфайли пойгада ютиб чиқибди. Қуён бўлса, чопағонлиги ва эпчиллигига ишониб мағрурлангани, вақтида ҳаракат қилмагани учун ютқазиб қўйибди.

Сичқон ва ёғ. Сичқон ошхонага кириб, қопқоқсиз шиша идиш тўла ёғ топиб олди. У думини шиша ичига солиб-чиқариб, ялади. Тўйгунича бу ишини бир неча марта такрорлади. Кейинги кечаларда ҳам бу одати билан қорнини тўйдириб юрди. Ниҳоят, бир куни идишдаги ёғ камайиб тагига тушиб қолганидан, унга сичқоннинг думи етмади. Шунда у оғзини тўлдириб сув олиб келди ва идиш тўлиб, ундаги ёғ тепага кўтарилгунича (чунки ёғ сувдан енгил) сув қуяверди. Шу йўл билан у идишдаги ҳамма ёғни ялаб, унда сувнинг ўзини қолдирди.

Бундай ибратли эртак, ривоятлар болаларнинг ақлини ўстиради, яхшиликка, эзгуликка чақиради, ёмонликлардан узоқда бўлишга ундайди, улар фикри ва онгини ривожлантиради. Болалар бирор ёмон қилиқ қилишса, енгил танбеҳ, тушунтириш воситасида бунинг ёмонлигини билдириш лозим.

Бола кичиклигида унинг тарбиясини ўз ҳолига ташлаб қўйган, онги, зеҳни, ақли, одобини шакллантириш билан шуғулланишга вақт тополмаган ёки бунга ҳафсала қилмаган ота-она фарзанди улғайгач, аччиқ надомат ҳосилини теради. Фарзандлари қалбига йўл топа олмаётган, улар билан муросалари келишмаётган ота-она аввало ўзларини уларнинг ўрнига қўйиб, шу ёшда мен қандай фикрлаган ва қандай иш тутган бўлур эдим деб, шу ҳақда бироз мулоҳаза юритиб кўришса, ҳамма нарса жойига тушади. Бунинг устига давр, замонлар орасидаги фарқни ҳам унутмаслик керак: замон ҳеч қачон бир жойда қотиб турмайди. У ўзгариб, тараққий этиб боради. Бу ҳақда ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу): «Фарзандларингизни ўзларининг даврига мослаб тарбияланглар», деганлар. Чунки кечагина ардоқланган нарса бугун эътибордан қолиши ёки аксинча, кеча қадри бўлмаган нимадир бугун энг қимматли нарсага айланиши  мумкин.

Шу омиллар эътиборга олинмаса, «ҳозирги ёшларга қойил қолмадим, биз ўз давримизда бундоқ қилардик, бизлар мана бундоқ эдик» каби маломат ва надоматлар кўпаяверади, катталар ва болалар ўртасидаги зиддият-тўқнашувлар авжига чиқаверади.

Бола улғайиш жараёнида ҳамма нарсани асосан атрофидаги катталардан ўрганади. Улардан ибрат олиб, уларга тақлид қилиб, ҳаётий тажриба орттира боради. Энди ўзингиз қўпол ва бадхулқ бўлсангиз-у, болангизни чиройли хулқли ва одобли қилиб тарбиялайман деб ўйласангиз, хато қиласиз. Агар ўзингиз чексангиз ёки ичсангиз-у, фарзандингизни бу ёмон иллатлардан қайтараман десангиз, умидингиз ва ҳаракатларингиз пучдир. Ўзингиз ёлғон гапирувчи ёки алдоқчи экансиз, болангиздан ростгўйлик ва омонатдорлик кутиб овора бўлманг.

«Қасосли дунё, қайтар дунё» деган гаплар бор. Ўзингиз ота-онангизга ёки бошқа яқинларингизга қандай муомала-муносабат қилган бўлсангиз, буни фарзандларингиздан албатта кўрасиз. Ўз навбатида, фарзандингиз сизга қандай беодоблик қилган ёки алам ўтказган бўлса, у ҳам фарзандидан шуни албатта топади. Бу нарса занжир халқалари каби даврлар оша бир-бирига боғланиб кетаверади. Келажакда фарзандингиз ҳам сиз каби «авлодлар тўқнашуви» азобини тортиб юрмасин десангиз, ана шу салбий занжир халқаларини узиб ташлашингизга тўғри келади.

Бу борадаги ажойиб ривоятларни ҳам кўп эшитгансиз: «Бир йигит отасининг соқолидан тутамлаб ураётганига маҳалла-кўй шоҳид бўлиб, қаттиқ изтиробга тушибди, “инсон фарзанди отасини ҳам урадими”, деб қайғу чекибди. Шунда кўпни кўрган бир отахон: “Бунга ажабланмасангиз ҳам бўлади, ҳозир хўрлик кўраётган киши ёшлигида отасининг соқолидан тортиб худди ҳозиргидай урган эди.  Мана энди ўзига қайтди”, деган экан».

Яна бир ҳикоят: узоқ умр кўриб, фарзандларига малоли келиб қолган отани ўғил хотинининг маслаҳати билан шаҳар ташқарисига ташлаб келиш учун йўлга чиқибди. Чарчаб, бир дарахт соясида дам олишга тўхтаганида, отаси негадир жилмайиб қўйибди. Ўғли бунинг сабабини сўраса, «Бундан кўп йиллар муқаддам мен ҳам отамни адирга ташлаб келиш учун йўлга чиққанимда худди шу ерда тўхтаб, дам олган эдим», деб жавоб қилган экан.

Шу ўринда бир воқеани эслашга тўғри келди. Яқинда республика телеканалларидан бирида отасининг ароқхўрлигидан безиб, уни қариялар уйига ташлаб келган бир ўзбек йигитини муҳокама қилишди. Аввалига ҳамма йигитнинг қилмишини маъқуллаб, ичкиликка ружу қўйган отани танқид қилишни бошлаб юборди. Бир отахоннинг: «Ҳой биродарлар, нима деяпсизлар, динимизда фарзанд отанинг қилмишини кўпчилик муҳокамасига ташлаши у ёқда турсин, ҳатто унга овозини баландлатиб гапиришдан қайтарилган-ку, мусулмон киши отаси ҳатто мушрик бўлсаям, унга шафқат кўрсатишга буюрилган-ку!» деб  эътироз билдирганидан кейингина вазият ўзгарди.

Замондош олимларимиздан бири ёзганидай, «барча нарса асли билан боғланган ҳолда мустаҳкам бўлади, аслидан узилган ҳар бир нарса хорлик ва харобликка маҳкум. Кишининг асли ота-онасидир. Чунки унинг ўсиб-улғайиб, камолга етиши уларга боғлиқ. Ота-она­сидан узилган бирор кимсанинг толеи-бахти ҳеч қачон баланд бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Ота-онасидан ёки уларнинг биридан узилган, ажралган кимса “оқ” деб аталади. Ота-онадан узилиш уларни ранжитишдир. Уларнинг қалбига озор етказган, норози қилган ўғил ёки қиз “оқ”дир ва қаттиқ гуноҳкордир».

 

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДАГИ НОЗИК НУҚТАЛАР

Фарзандларнинг келажакда гўзал ахлоқли ва чиройли тарбияли бўлишида ота-она фарзанди ҳақига қиладиган хайрли дуолар ўрни беқиёсдир. Чунки дуо ибодат мақомида. Аллоҳ таоло ҳар бир ишда Ўзидан ёрдам сўрашимизни яхши кўради. Бундан ташқари, ота-онанинг фарзанди ҳақига қилган дуоси мустажобдир. Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):

“Уч кишининг дуоси қабулдир: отанинг фарзандига қилган дуоси, мазлумнинг дуоси ва мусофирнинг дуоси”, деганлар. Ота-она бундай неъмат ва имкониятдан унумли фойдаланиши ва фарзандларининг келажакда солиҳ ва тарбияли инсон бўлиб камол топишини Аллоҳдан сўраши лозим. Ҳатто пайғамбарлар ҳам яхши фарзанд сўраб дуо қилишган. Жумладан, Иброҳим сурасининг 35-оятида бундай дейилади:

وَإِذۡ قَالَ إِبۡرَٰهِيمُ رَبِّ ٱجۡعَلۡ هَٰذَا ٱلۡبَلَدَ ءَامِنٗا وَٱجۡنُبۡنِي وَبَنِيَّ أَن نَّعۡبُدَ ٱلۡأَصۡنَامَ

«(Эй Муҳаммад!) Эсланг, Иброҳим айтган эди: “ЭйРаббим! Бу шаҳарни (яъни, Маккани) тинч қилгин, мени ва авлодларимни санамларга сиғинишдан йироқ қилгин!”»

Яна Оли Имрон сурасининг 38-оятида бундай дейилади:

هُنَالِكَ دَعَا زَكَرِيَّا رَبَّهُۥۖ قَالَ رَبِّ هَبۡ لِي مِن لَّدُنكَ ذُرِّيَّةٗ طَيِّبَةًۖ إِنَّكَ سَمِيعُ ٱلدُّعَآءِ

«Ўша жойда Закариё Раббига илтижо қилиб, деди: “Раббим, менга (ҳам) ўз ҳузурингдан пок зурриёт ато эт! Дарҳақиқат, Сен дуони эшитувчидирсан”».

Ота-она фарзанди ҳақига ёмон дуо қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлиши керак. Чунки, юқорида айтганимиздек, уларнинг фарзандлари ҳақига қилган дуолари қабулдир. Абдуллоҳ ибн Муборакдан ривоят қилинишича, унинг олдига бир ота ўз ўғлидан  шикоят қилиб келади. Шунда Абдуллоҳ ибн Муборак у отадан, сиз ўғлингиз ҳақига яхши дуо қилармидингиз ёки ёмон дуо қилармидингиз, деб сўрайди. Ота эса ёмон дуо қилишини айтади. Шунда Абдуллоҳ ибн Муборак у одамга ўғлингизни ўзингиз бузган экансиз, деб койийди. Демак, боланинг келажакда комил инсон бўлиб етишиши ёки жоҳил бўлишига ота-онанинг дуолари катта таъсир қилар экан.

Тарбия ҳақида Имом Ғаззолийнинг «Иҳёу улумуд-дин» китобида бундай дейилади: «Бола ота-она қўлида бир омонатдир. Қалби турли нақш ва расмлардан пок, нима нақш солинса, қабул қилади, нимага мойил қилинса, мойил бўлаверади. Агар яхшиликка ундалса ва ўргатилса, унинг устида ўсаверади, дунё ва охиратда саодатли бўлади, ота-онаси ҳамда одоб, таълим-тарбия берганлар барчаси савобига шерик бўлишади. Агар ёмонликка ундалса ва ҳайвон каби бўш қўйилса, ёмонликка учрайди, ҳалок бўлади ва унга қараб турган киши зиммасига гуноҳкорлик тушади».

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: “Авлодларингизни, биринчидан:

“Аллоҳни севадиган қилиб тарбияланглар...” Чунки Аллоҳ таоло уни йўқдан бор этиб, ота-онани унинг дунёга келишига сабабчи қилди. Ва уларнинг қалбларига фарзанд меҳру муҳаббатини солди. Агар Аллоҳ таоло фарзанд муҳаббатини қалбга солмаганида, уни бағрига босмасди, раҳм-шафқат қилмасди, кўчага ташлаб кетган бўларди. Шунинг учун фарзанд Аллоҳ таолони севиб, унга шукрлар қилиши лозим.

Иккинчидан:

“Аллоҳнинг Расулини севадиган қилиб тарбияланглар”. Чунки Аллоҳ таоло Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) халқ орасидан танлаб олиб, халққа Пайғамбар қилиб юборган. Қуръони каримнинг Анбиё сураси 107-оятида ул зотни “Биз сизни (бутун) оламларга раҳмат қилиб юборганмиз”, дейилган. Пайғамбаримиз инсонларга ота-онасидан ҳам меҳрибонроқ бўлган, дунёдаги барча яхшиликларни ўргатган зот, бутун дунё аҳлининг устози саналади.

Учинчидан:

“Аллоҳнинг Китобини севадиган қилиб тарбияланг­лар...”. Чунки бу Китоб инсониятни ҳидоятга чорлайди.

Бу учта талаб инсон фарзандига ўргатилиши лозим бўлган қоидалардан саналади.

Муҳтарам Президентимиз: “Биз фарзандларимизни дунёвий билимлар билан бир қаторда Имом Бухорий тўплаган ҳадислар, Нақшбандий таълимоти, Термизий ўгитлари, Яссавий ҳикматлари асосида тарбия қилмоқдамиз”, деганлар.

Тарбия бир неча хилга бўлинади: бадан тарбияси, руҳий тарбия, ақл ва фикр тарбияси, ахлоқий тарбия, ирода тарбияси, сўзлашув тарбияси, меҳнат тарбияси ва бошқалар.

  1. Бадан тарбиясига болани жисмонан бақувват қилиб тарбиялаш, тозалик ва покликка ўргатиш (замона тили билан айтганда – санитария-гигиена), спорт ва бадантарбия машқларига кўниктириш кабилар киради. Боласининг соғлом бўлишини орзу қилган ота-оналар улар билан кўпроқ очиқ ҳавода сайр қилишлари, сузиш, чавандозлик, кураш ўйинлари, мерганлик каби машғулотларга сафарбар қилишлари лозим.

Ислом дини инсон ҳаётининг фақат руҳий, маънавий камолотига эътибор берибгина қолмай, айни вақтда унинг жисмоний жиҳатларига ҳам жиддий эътибор қаратади. Уламолар руҳий ва моддий ҳаётни худди нарвоннинг икки зинапоясига ўхшатишади. Яъни, икки тараф баравар – тенг бўлиши учун ҳаракат қилиш лозимлиги уқтирилади. Инсоннинг эътиқоди кучли бўлиши билан бирга бадани, жисми ҳам соғ, чиниққан, ҳар қандай машаққатларга бардошли бўлмоғи лозим. Бу хусусда Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):

عَنْ أَبِى هُريرة رضى الله عنه قال: قال رَسُولُ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ: “المؤمن القوي خير وأحب إلي الله من المؤمن الضعيف

Яъни, “Кучли мўмин киши Аллоҳ ҳузурида кучсиз мўминдан яхшироқ ва маҳбуброқдир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Аввал қайд қилганимиздек, юртимиз ёшлари ўртасида спорт турлари бўйича турли мусобақалар ўтказиш анъана тусига кирган. Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Универсиада”, ўрта махсус ва касб ҳунар таълими масканлари талабалари орасида “Баркамол авлод” ўйинлари ҳамда ўрта мактабларнинг ўқувчилари орасида “Умид ниҳоллари” мусобақалари ўтказилиши анъанага айлангани ва улар ёшларимизнинг соғлом вояга етишларида нечоғли аҳамиятга эга эканини кўришимиз мумкин.

  1. Руҳий тарбия вазифаси боланинг мақсади, эътиқоди, диёнати, имонини шакллантириш, унинг чин инсоний фазилатларини камол топтириш; ҳиссиётга берилувчан ва таъсирчан болаларда ҳақиқатни кўра билиш, жасурлик, матонат каби хислатларни шакллантириш, аксинча, дийдаси қаттиқ болаларнинг қалбини юмшатадиган омиллар ёрдамида уларни майин ҳиссиётли қилиб тарбиялашдан иборат. Болани руҳий тушкунликка тушишдан, қийинчиликлар олдида эсанкираб қолишдан ҳимоялашда бундай тарбиянинг аҳамияти катта.
  2. Ақл ва фикр тарбиясини яхшилаш учун боланинг фикрлаши, заковати, хотираси ва мушоҳада қобилиятини такомиллаштиришга ёрдам берувчи машғулотлар ўтказилади, унга турли ибратли эртак ва ҳикоялар сўзлаб берилади, зарур билим ва маълумотлар ёдлатилади. Одатда, болалар кичик ёшда ҳар бир кўрган нарсаси ҳақида сўрайдиган, уларни текшириб, синаб кўрадиган, тинимсиз саволлар берадиган бўлади. Бундай пайтда уларнинг саволларига эринмай, ҳафсала билан, тушунарли, содда қилиб жавоб қайтариш керак.
  3. Ахлоқий тарбия бериш учун, энг аввало, ота-она фарзандига ахлоқ ва одоб бобида ўрнак кўрсатиши, одобдан мунтазам сабоқ бериб бориши керак бўлади. Чунки одоб охират неъматларига етказувчи асосий воситалардан ҳисобланади. Бу фикр барча динларда бирдай тасдиғини топган. Қуръони каримда ҳам, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳадисларида ҳам одоб-ахлоқ масаласига алоҳида эътибор берилган.

Қуръони каримда бундай оят бор:

وَلَا تَمۡشِ فِي ٱلۡأَرۡضِ مَرَحًاۖ إِنَّكَ لَن تَخۡرِقَ ٱلۡأَرۡضَ وَلَن تَبۡلُغَ ٱلۡجِبَالَ طُولٗا

«Ер юзида кибрланиб юрма! Чунки сен (оёқларинг билан) зинҳор ерни теша олмайсан ва узунликда тоғларга ета олмайсан» (Исро, 37).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир ҳадис­ларида:

عَنْ أَبِى هُريرة رضى الله عنه قال: قال رَسُولُ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: “أدّبُوا أَولادَكُم وأَحْسِنُوا آدَابَهُم”

“Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар”, деб марҳамат қилганлар (Имом Муслим ривояти).

Киши ўғил-қизини кичик ёшдан тарбиялаб, одоб бермоғи керак. Бола маълум ёшга етгач, унга баъзи нарсаларни қабул қилдириш қийин кечади. Бунда оила раиси оила аъзоларининг баъзи айбларини кечириши керак бўлади. Заиф ва кичиклар айб қилишлари мумкин. Шунинг учун уларни қўрқитишдан кўра кечириш яхшироқдир.

Шунингдек, болаларни камситмаслик, уларнинг одоблиларини ибрат ўлароқ мисол қилиб келтириш, катталарнинг бола олдида ўзларини яхши, одобли тутишлари, сўкинмасликлари ва уришмасликлари жуда муҳимдир. Ота-она ўзлари одобсиз бўлишса, болаларини одобли қиламан деб уринишлари асло самара бермайди. «Кишининг дини дўстининг дини кабидир» ҳадисига мувофиқ, боланинг улфат ва дўстлари ким эканига алоҳида эътибор қаратиш керак.

  1. Ирода тарбиясидан мақсад фарзандингизни иродаси кучли шахс қилиб камол топтиришдир. Бунда болага ўз нафси билан курашиш, шахсий орзу ва эҳтиёжларини жиловлаш ёки зарур бўлса, улардан воз кеча олиш, ўз манфаатларини бошқалар ва жамият манфаатларидан устун қўймаслик кабилар ўргатилади. Таомилда, боланинг қайсарлик даврида (тўрт ёшдан ўн олти ёшгача) олиб бориладиган ирода тарбиясида бироз қаттиққўллик, чидам керак бўлади, аммо айни дамда у севги, меҳрибонлик, самимийликни ҳам ҳис этиб турсин.
  2. Сўзлашув тарбияси ҳам бола камолотида муҳим ўрин тутади. Одатда, ўғил-қизлар бир ярим-икки ёшдан гапира бошлашади. Уларга кичиклигидан сўзларни тўғри талаффуз қилишни, фасоҳатли гапиришни, катталарга мурожаат қилиш одобларини ўргатиш, сўкишиш ва беҳаё сўзларни ишлатишнинг ёмонлигини тушунтириш лозим. Болаларда катталарга тақлид қилиш кучли бўлгани учун улар олдида фаҳш, ҳақоратли сўзларни айтиш, сўкиниш, қўпол гапириш, маҳмадоналик каби иллатлардан тийилиш зарур. Инсон ўз фарзандини тарбия қилишда жуда эҳтиёт бўлиши лозим. Чунки, юқорида айтганимиздек, улар катталарга жуда тез тақлид қилишади. Аввало, болаларга тўғри гапирмоғимиз даркор. Энди тили чиққан вақтида фарзандимиз оғзидан чиқаётган нобоп сўзларга бефарқ бўлмасдан, бундай сўзлар яхши эмаслигини дарҳол уқтиришимиз лозим. Акс ҳолда, бир кун келиб ўша сўзлар фарзандимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши оқибатида ўзимизга нисбатан ҳам айтилиши мумкин.
  3. Меҳнат тарбияси бериш учун болага ҳалол касб билан кун кўриш ҳақида насиҳатлар қилинади, меҳнатга муҳаббат уйғотиш учун болалигидан унга турли майда юмушлар буюриб турилади. Турли касб-ҳунарлар ўргатилади, агар бунга ўзи қодир бўлмаса, бирор устозга берилади.

Бола қалбига ёшлигиданоқ имон, эътиқод уруғларини сепиш, унга Парвардигоримизни ва Пайғамбаримизни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) танитиш ҳамда севдириш лозим. Чунки имони, диёнати, виждони бўлмаган бола жоҳил, нодон, ёвуз, жамият ва эл манфаатларини назар-писанд қилмайдиган худбин кимса бўлиб ўсади. Давлатимиз ва миллатимиз учун бундай каслар эмас, балки қалби тоза, уйғоқ, илмли ва мўмин инсонлар зарурдир. Болани шу йўсинда тарбиялаш ҳамманинг муҳим вазифаси бўлиши керак. Юртбошимиз «Биз фарзандларимизни Имом Бухорий ҳадислари, Яссавий ҳикматлари, Термизий ўгитлари, Нақшбанд таълимоти асосида тарбиялашимиз керак», деганларидек, фарзандимизни Аллоҳдан қўрқадиган, жамиятга фойда келтирадиган, халқига хизмат қиладиган диёнатли инсон этиб тарбиялашимиз  келажакда унинг комил инсон бўлиб улғайишига замин бўлади.

Ота-оналар фарзандлари билан муомала қилишда адолатли бўлишлари, бирини бошқасидан, ўғилларни қизлардан ёки аксинча, ажратмасликлари керак. Совға беришда, лутф ва меҳрибончиликлар кўрсатишда, эркалаш ва илтимосларини бажаришда барча фарзандларни тенг кўриш лозим. Чунки улар орасида совға-саломда тенглик йўқолса ёки бирини койиб, унинг ёнидаги иккинчиси мақталиб эркалатилса, ака-ука ёки опа-сингиллар орасида бир-бирига ҳасад қилиш ва кўролмаслик келиб чиқади. Тадқиқотлар натижасида болаларда ҳасад, кўролмаслик ва бировга нисбатан душманлик ҳиссини туйиш каби ёмон туйғулар шаклланишига оилада фарзандлар ўртасидаги адолатнинг йўқолиши кўпроқ таъсир кўрсатиши аниқланган. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Аллоҳ таоло ўрталарингизда адолат қилишингизни яхши кўргани каби фарзандларингиз орасида ҳам адолат қилишингизни яхши кўради», деганлар.

Агар болаларга атаб бирор нарса олиб келсангиз, тарқатишни энг олдин қизлардан бошланг. Чунки қиз бола таъсирчан, кўнгли нозик, салга хафа бўлиб қоладиган бўлади. Пайғамбаримиздан (алайҳиссалом) бундай ҳадис бор: «Ким қиз болаларни хурсанд қилса, Аллоҳдан қўрқиб йиғлагандек бўлади, ким Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғласа, Аллоҳ таоло унинг баданига дўзах ўтини ҳаром қилади».

Фарзандларга меҳр-шафқатли бўлиш, уларни суюб эркалаш, ҳамиша очиқ чеҳра билан мулойим муомала қилиш, зарурий эҳтиёжларини қондириш, ҳар жабҳада уларга шахсий ибрат кўрсатиш, Аллоҳ таоло берган омонат бўлмиш ўғил-қиз фарзандларни гуноҳ ва ёмон ишлардан қайтариб туриш ота-онанинг муҳим вазифаларидандир. Ҳар бир ота-она фарзандларининг турли бузуқ ақида ва ножўя оқимларга кириб қолмаслиги учун уларга Аҳли суннат вал жамоа ақидаси, Имоми Аъзам (раҳматуллоҳи алайҳ) мазҳаби таълимоти асосида тарбия беришлари зарур.

«Тарбияни қачон бошлаш керак?» деган савол азалдан ёш ота-оналарнинг бошини қотириб келади. Бу саволга эса бир ривоят билан жавоб қайтариш тўғрироқ бўлур эди. Бир киши донишманд ҳузурига келиб: «Фарзандимга неча ёшидан тарбия беришни бошлашим керак?» деб сўрабди. Донишманд: «Фарзандингиз неча ёшда?» дебди. «Икки ёшга кирди», жавоб қилибди бояги киши. Шунда донишманд: «Сиз тарбия беришда икки йилга кечикибсиз», деган экан.

Аммо болага тарбия ва одоб беришда шошқалоқлик ярамайди. Битта дарахтни парваришлаб, ҳосилга киритиш учун бир неча йил кутиш керак бўлганидай, бир фарзандни комил тарбия ва ахлоқ билан зийнатлаш учун ҳам кўп йиллар керак. Тарбия ота-онадан ва мураббий-устозлардан узоқ вақт чидам, бардош, сабр ва фидойиликни талаб этади.

Турмуш қурган эр-хотин олдида энг шарафли ва муҳим иш: фарзанд кўриш ва унга келажакда миллатига, ота-онасига, жамиятига манфаат келтирадиган қилиб, муносиб тарбия бериш  вазифалари туради. Барчамизга маълумки, бугунги кун ёшлари бизнинг меросхўрларимиз ва келажакда ҳаётнинг барча соҳаларида бошланган катта-кичик ишларимизни давом эттирувчи ўринбосарларимиздир. Ҳар бир даврнинг ўзига хос табиати ва шарофати бўлганидек, фан ва техника жадал тараққий этиб бораётган  асримизда ёшлар тарбияси ҳам алоҳида ўзига хослик касб этади.

Фарзандларимизнинг илмий савиялари, касбу ҳунарлари билан бир қаторда ахлоқий фазилатлари ҳам кўпайиб бориши зарур. Ёш авлоднинг таълим ва тарбияси тўғрисида ғамхўрлик қилиш фақат ҳукуматимизнинг ёки мактабларнинг эмас, биринчи навбатда ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчларидан ҳисобланади.

Ҳар бир инсон ўз фарзанди яхши, баркамол насл бўлиб етишишини орзу қилади. Катта бўлгач, жамиятда ўзига муносиб ўрин эгаллаб, Ватанига содиқ, элу халқининг хизматига тайёр, виждонли ва диёнатли бўлишини ният қилади.

Лекин ҳамма ота-онанинг ҳам ўз фарзандларига меҳр-оқибати ва тарбиявий муносабати бир хил бўлавермас экан. Айримлар бола тарбияси хусусида жуда бепарволик қилишади. Улар учун бу дунёда фақат ўз шахсий юмушлари, моддий маблағ тўплаш йўлидаги ташвишлари биринчи ўриндаги вазифа-ю, оила аъзоларининг ахлоқий тарбияси билан шуғулланиш иккинчи даражали иш кўринади.

Фарзанд тарбияси ҳақида олдинлари ҳам жуда кўп гапирилган. Лекин бугун мавзуга яна бир бор қайтиб, бу соҳада оналарнинг фарзанд тарбиясидаги бурчлари ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз.

Онанинг бурчларидан яна бири фарзандга меҳрибонлик кўрсатиб, уни азият берадиган турли нарсалардан сақлаган ҳолда, вақтида озиқлантириб, ювиб-тараб, тоза кийинтириб, касал бўлишига йўл қўймай, парваришлашда эринчоқлик ёки дангасалик қилмай, доимо ҳушёр ва хабардор бўлишдир. Лекин, афсуски, барча оналар ҳам ўз фарзандларига оналик меҳрини бахш этавермайдилар. Шундай аёллар ҳам бор, улар ўз болаларини бекордан-бекор болалар уйларига топшириб юборадилар.

Мусулмон одобига доир «Маънавий зиёфат» китобида келтирилган бола тарбиясидаги энг муҳим жиҳатларни эсга олсак, фойдадан холи бўлмас.

 Фарзандларга меҳрибонлик, раҳм-шафқат кўрсатинг, улар билан юмшоқ муомалада бўлинг, сабабсиз тергаманг. Тез-тез уларни қучоқлаб, бош-кўзини меҳр билан силаб туринг.

Улар билан мунтазам бирга бўлишга ҳаракат қилинг: машғулотлар ўтказинг, ўйинларига аралашиб туринг, ҳазил-мутойиба қилинг, нутқини ўстириш билан шуғулланинг.

Уларни асло қарғаманг, ёмон сўзлар билан сўкманг, ёмон дуо қилманг. Чунки бу нарсалар фасодга йўлиқтириб, оилангизга фақирлик келтиради. Аксинча, яхши дуолар қилиб, уларга имон-эътиқод, инсоф, яхшиликлар тиланади.

Боласини калтак воситасида тарбия қилишни ўйлаганлар қаттиқ адашади. Чунки фарзанд яхши сўзнинг гадоси, ёмон гапириш, калтаклаш болани оиладан, ота-онадан бездиради, холос.

Ўн ёшга етган ўғил ва қиз болалар алоҳида ётқизилади, чунки аксинча ҳолат фитнага сабаб бўлиб қолиши мумкин.

Болаларингизга уларнинг қурби етмайдиган хизмат ва топшириқларни асло бера кўрманг. Чунки буни бажара олмай, ёлғон гапиришлари, ҳийла излашлари, ҳатто ота-онага осий бўлиб қолишлари мумкин.

Ота-она қарамоғидаги болаларига ўзи еган овқатни едиради, ўзи кийган кийимларни кийдиради, нафақа ва эҳтиёжларини қондиради.

Қуйида марҳум устоз, таниқли олимларимиздан Салоҳиддин Муҳиддиннинг фарзанд тарбияси борасидаги маслаҳатларини эътиборингизга ҳавола этамиз:

«Ёш фарзандларни овқатдан олдин ва кейин қўл ювишга, овқатланишни «Бисмиллоҳ» билан бошлашга, ўнг қўл билан ейишга, еб бўлганидан сўнг Яратганга шукр айтишга одатлантиришингиз лозим. Шунингдек, ўнг қўл билан ёзиш, кийим кийганда ўнгидан бошлаш, уйга ўнг оёқ билан кириш, ҳар бир ишни «Бисмиллоҳ» билан бошлашга ҳам ўргатинг.

Болаларга тозаликка риоя қилиш, тирноқларини олиш, кийимларини тоза-пок сақлаш, таҳоратхонага кириш-чиқиш тартибларидан таълим беринг.

Фарзандларга холи ҳолда, уялтирмай, бошқалар олдида шарманда қилмай насиҳат қилишингиз лозим. Баъзан шўхлик қилиб, гапингизга қулоқ солишмаса ёки бирор ишда хато қилишса, уларни урмай-сўкмай, тушунтиришингиз зарур. Жуда иложи бўлмай қолганида икки-уч кун гаплашмай қўйсангиз, кифоя.

Иложи бўлса, болаларнинг ҳар қайсисига алоҳида-алоҳида ўрин солиш, агар имконияти бўлса, қиз ва ўғил болаларнинг хоналарини бўлак қилиб бериш уларнинг тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади.

Ўғил-қизларингизни кўчага ифлос чиқмасликка,  ҳовли ташқарисига ва кўчаларга одамларга азият-зарар берадиган ахлат, ифлос нарсаларни ташламасликка ўргатинг.

Фарзандларингизнинг кимлар билан дўст ва ҳамсуҳбат бўлишларига эътиборли бўлинг, кўчада сабабсиз, бемақсад туриш ва юришларига, сиздан сўрамай, узоқ вақт бирор машғулот билан шуғулланишларига ёки олис жойга равона бўлишларига рухсат берманг.

Фарзандларни уйда ва кўчадаги таниш-нотаниш одамларга «Ассалому алайкум» деб салом беришга, қўни-қўшниларга яхшилик ва ёрдам кўрсатишга, азият етказмасликка, уйингизга келган меҳмонга ҳурмат кўрсатиш ва хизмат қилишга одатлантиринг.

Ўғил-қизларингизни куфр сўзлардан, бировларни ҳақорат қилишдан, беҳаё гапларни гапиришдан қайтаринг. Буларнинг ниҳоятда ёмонлигини, ярамас сўз-гаплар туфайли одам қаттиқ гуноҳкор бўлиши ва зарар кўришини мулойимлик билан тушунтиринг. Ўзингиз ҳам бу борада уларга ибрат-намуна бўлинг, чиройли ахлоқ соҳиби эканингизни исботланг.

Фарзандларни қиморнинг турли кўринишлари, қарта, ошиқ ва ўртага пул қўйиб ўйналадиган барча ўйинлардан қайтариш даркор. Қимор бўлмаса ҳам, қимматли вақтини беҳуда совурадиган, дарс тайёрлаш ва фойдали машғулотлардан айирадиган ўйинларни ҳам чеклаш лозим.

Уларнинг ахлоқсиз, беҳаё, фаҳш суратли газета-журналлар, китобларни ўқишларига, жинсий муносабатларни, шафқатсизлик, ахлоқсизлик, ёвузликларни тарғиб қиладиган филм ва томошаларни кўришларига йўл берманг.

Фарзандларингизни сигарет чекиш ва ароқ ичишдан қайтариб, бу иллатларнинг инсон соғлиғи ва иқтисодига қанчалар зарар келтиришини, кулфатга бошлашини эринмай тушунтиринг. Бунинг ўрнига мева ва ширинликлар истеъмол қилишга тарғиб этинг”.

Ўғил-қизларимизни ҳар қандай ҳолатда ҳам рост сўзлашга, ёлғонни ҳатто ҳазил тариқасида ҳам гапирмасликка, ваъдага албатта вафо қилишга ўргатишимиз лозим. Чунки ёш болалар одатда ўта таъсирчан ва тақлид қилишга ўч буладилар. Ёлғонни атрофидаги муҳитдан ўрганиб, ота-онаси ёки ака-укаларидан бирор манфаатга эришиш учун ёлғон ишлатишлари мумкин. Тўғрилик ҳар бир яхшиликнинг асоси, ёлғон эса ҳар қандай ёмонликнинг онаси ва бошланишидир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Албатта, тўғрилик яхшиликка бошлайди. Яхшилик жаннатга бошлайди. Ёлғон ёмонликка олиб боради. Ёмонлик эса дўзахга олиб боради”, деганлар. Ўзимиз ҳам уларга бирор нарса ваъда қилсак, олиб беришимиз, борди-ю, бунинг имкони топилмай қолса, уларга тушунтириб, муддатини узайтиришимиз керак. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ота-она фарзандини “Болам, бу ёққа кел, бир нарса бераман”, деб чақирса-ю, аммо бермаса, у ёлғончидир», деганлар. Фарзандларни ҳалол топган молимиздан едириб-ичиришимиз, судхўрлик, пора, ўғрилик, алдамчилик, зулм билан топиладиган нарсалардан эҳтиётлашимиз лозим. Зеро, бундай маблағлар билан озиқланган бола бадбахт, итоатсиз, қўрс-қўпол ва ёвуз бўлиб улғаяди. Фарзандларимизни тарбиялашда уриш, сўкиш ва қаттиқ чекловлардан олдин уларни тўғри билан нотўғрини, фойда билан зарарни ажратишга ўргатишимиз керак. Чунки биз қанчалик чекловлар қўймайлик, нима фойдаю нима бефойда эканини тушунтира билмасак, улар бу ишларни яширин ҳолда ҳам қилишлари мумкин.

 

КЕЙИНГИ МАВЗУЛАР:

 

Илму ҳунар ўргатинг;

Фарзандлик бурчи ва вазифалари;

Кутубхона
Бошқа мақолалар
Мақолалар

МИСЛСИЗ, ИЛОҲИЙ, МОДДИЙ НЕЪМАТ

17.03.2026   5026   105 min.
МИСЛСИЗ, ИЛОҲИЙ, МОДДИЙ НЕЪМАТ

 МИСЛСИЗ (!) ИЛОҲИЙ (!) МОДДИЙ НЕЪМАТ

 

 “Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар!

Зеро У исроф қилгувчиларни севмас!”

(Қуръони карим. Аъроф сураси 7/31 оят).

Ўзи назар қилган, Ўзи ўзгача назар қилган мана шу жаннатмакон диёрни Аллоҳ таоло Ўз Илоҳий назари ва Илоҳий раҳмати ила боқиб, ушбу муқаддас заминимизни инсоннинг ақли ожизлик қиладиган кўпгина беҳисоб неъматлар билан неъматлантириб қўйган... Айнан бизнинг жаннатмакон юртимизга, муқаддас заминимизга, Худо назар қилган диёримизга, жонажон Ўзбекистонимизга Аллоҳ таборака ва таолодан ато этилган бундай неъматларни нафақат инсон зоти, балки ҳеч қандай, ҳатто охирги моделдаги янги чиққан энг замонавий компьютер ҳам санаб саноғига ета олмайди!

Бундай беҳисоб ва бебаҳо, азиз ва буюк, мислсиз ва беқиёс, тенги йўқ моддий ва маънавий неъматлар ичида биттаси бу – “сув” деб аталмиш ИЛОҲИЙ (!) моддий (!) неъмат.

 

22 МАРТ – БУТУНЖАҲОН СУВ КУНИ

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан

1993 йилда № A/RES/47/193-сонли Қарори билан таъсис этилган.

БМТнинг расмий тилларида:

World Day for Water (инглиз),

اليوم العالمي للمياه (араб),

Día Mundial del Agua (испан),

世界水日 (хитой),

Всемирный день водных ресурсов (рус),

Journée mondiale de l'eau (француз).

 

Америка Қўшма Штатларининг Массачусетс технология институти олимлари бошқа сайёраларда ҳаёт мавжудлиги учун асос бўлиши мумкин бўлган сувга муқобил эритувчиларни кўриб чиқдилар. Тадқиқот натижаларига кўра, фақат сув ҳаёт учун ягона мос асос бўлиб чиқди. Тадқиқотчилар коинотда сув билан бир хил рол ўйнаши мумкин бўлган, муҳим озиқ моддаларни эритиб, уларни тирик организмлар учун мавжуд қиладиган бошқа молекулалар бор-йўқлигини кўриб чиқдилар. Бундай моддалар тўртта мезонга жавоб бериши керак: фақат баъзи молекулаларни эритиб юборади (лекин ҳаммаси эмас), метаболизмда муҳим рол ўйнайди, мураккаб органик молекулаларнинг кенг доирасини йўқ қилмайди ва тошли сайёраларда миллиардлаб йиллар давомида мавжуд. Илмий тадқиқотлардан маълум бўлишича, барча маълум эритувчилар орасида сув бу шартларни қондирадиган ягона моддадир.

Шундай беқиёс, бетакрор ва мўжизавий неъмат – сув неъмати айнан бизнинг юртимизда ҳам сероб эканлиги ҳам – бу Яратганнинг айнан бизнинг юртимизга ўзгача Илоҳий назари билан боққани! Ер юзининг бошқа жойларига нисбатан Аллоҳ таоло айнан бизни юртимизга ўзгача назари билан, ўзгача раҳмат назари билан боққанини яққол белгиси, далили, исботи ва намунаси! Буни онглаб тушуниб етиш учун махсус илм даргоҳларида, катта-катта институтларда ёки ислом университетларида ўқиб, таълим олиш шарт эмас! Бу – осмондаги Ой ва Қуёшдай бутун инсониятга маълум ва машҳур бўлгани каби, дунё халқи учун очиқ-ойдин хақиқатлиги ҳаммага аён!

Демак, сув – Худои таолонинг бандаларига берадиган бу оламидаги мўъжизавий неъматларидан бири! Аллох таолонинг шу мўъжизавий неъматлари ичида энг катталаридан ва энг манфаатлиларидан бири!

 

 

ЭНЦИКЛОПЕДИК МАНБАЛАРДА қуйидаги маълумотлар битилган:

 

Ø Сув (кимёвий формуласи: H2O) – ҳидсиз, рангсиз, таъмсиз, шаффоф, суюқлик шаклидаги кимёвий моддадир (нормал ҳолатда). Ер сиртининг 71 фоизини эгаллайди (~ 1.460 × 1015 кг).

Ø Агар сайёрадаги барча сувларнинг фоизини ҳисобласак: 97,54 % океанлар; 1,81 % музликлар; 0,63 % ер ости сувлари; 0,009 % дарёлар ва кўллар; 0,007 % қитъалардаги шўр сув; 0,001 % атмосферадаги сувдир. Бундан ташқари сув организмлар таркибида ҳам мавжуд.

Ø Сув кучли эритгич ҳисобланади. Ернинг геологик тузилиши тарихи ва унда ҳаётнинг пайдо бўлиши, физик ва кимёвий муҳит, иқлим ва об-ҳавонинг шаклланишида сув муҳим аҳамиятга эга.

Ø Ер юзининг қарийб 3/4 қисмини ташкил қилади. Гидросфера – океанлар, денгизлар, кўллар, сув ҳавзалари, дарёлар, Ер ости сувлари, тупроқлар намини ўз ичига олган Ернинг сувли пўсти 1,4-1,5 млрд. км³ ни ташкил этади. Атмосферада сув буғ, туман, булут, ёмғир, қор ҳолатида бўлади. Қуруқликнинг 10 % га яқин қисми муз билан қопланган. Литосферада гидросферадагига яқин миқдорда, яъни 1-1,3 млрд. км³ сув бор. Ер мантиясида улкан миқдорда (13-15 млрд. км³) сув бор. Барча тирик организмлардаги сув Ер юзидаги дарёлар сувининг ярмига тенг. Ердаги ҳамма сув бир-бири билан ва атмосфера, литосфера, биосферадаги сув билан ўзаро таъсирда бўлади.

Ø Олимлар қуйидагиларни ажратадилар: “қаттиқ” – муз, “суюқ” – сув, “газсимон” – сув буғлари. Ердаги сув учта асосий ҳолатда мавжуд бўлиши мумкин: “қаттиқ”, “суюқлик”, “газсимон”. Сув бир вақтнинг ўзида бирга яшаши ва бир-бири билан ўзаро таъсир қилиши мумкин бўлган турли шаклларни олиши мумкин: осмондаги сув буғлари ва булутлар; денгиз суви ва айсберглар; Ер юзидаги музликлар ва дарёлар; Ердаги қатламлар. Бошқа турлари: “тоза сув”, “ёмғир суви”, “денгиз суви”, “Ер ости сувлари”, “минерал сув”, “шўр сув”, “ичимлик суви” ва “муслук суви”, “дистилланган сув ва деионизацияланган сув”, “чиқинди сув”, “ёмғир суви” ёки “ер усти сувлари”, “пироген бўлмаган сув”, “полимерланган сув”, “тузилган сув”, “эриган сув”, “ўлик сув” ва “тирик сув”.

Ø Сайёрамиз атмосферасида сув майда томчилар шаклида, булутлар ва туманларда, шунингдек буғ шаклида бўлади. Конденсация пайтида у атмосферадан ёғингарчилик (ёмғир, қор, дўл, шудринг) шаклида чиқарилади.

Ø  Сув – ердаги барча тирик организмларнинг энг муҳим моддасидир.

Ø  Сув – бу ҳаёт! Унинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. У тирик организмлар учун жуда чекланган, лекин жуда муҳим манба ҳисобланади. Бундан ташқари, сув ноёб хусусиятларга эга жуда қизиқ моддадир, бу хусусиятларнинг баъзилари жуда ҳайратланарли.

 

 

УШБУ СОДДА ВА ШУ БИЛАН БИРГА СИРЛИ МОДДА ҲАҚИДА

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР:

 

СУВ ҲАҚИДА БИЗ БИЛМАЙДИГАН ҲАҚИҚАТЛАР:

 

v  БМТ маълумотлари бўйича, Ер сайёрасида 2,2 миллиард кишининг хавфсиз сув ресурсларидан фойдаланишга имкони йўқ.

v Сув сайёрамиз ҳудудининг 70 фоизини қоплайди. Шу билан бирга, ушбу миқдорнинг атиги 3 фоизи чучук сув, яъни ичиш учун яроқлидир. Музликларда жойлашгани сабабли унинг кўп қисмини ишлатиш мумкин эмас.

v  Сув – қишлоқ хўжалиги ва саноатдаги барча технологик жараёнларнинг зарурий қисмидир.

v  Сув 42 даражага қадар музламаслиги мумкин. Зарарли аралашмаларсиз, жуда тоза сув суюқ ҳолда ушбу ҳароратгача совутилиши мумкин. Муз асосан сув таркибида бўлган ифлослик зарралари атрофидагина шакллана бошлайди.

v  Сув ўз хотирасига эга. Водород алоқаси H2O молекулаларини одатда кластерлар деб аталадиган гуруҳларга бирлаштиради ва улар ўз навбатида клатрат (инклюзив уланиш) ларни ҳосил қилади. Структураланган (тузилиш ҳосил қилган) сув бу аниқ кластерлар ҳосил қилган сувдир. Сув кластерларини ҳар қандай таъсирдан қайта ташкил этиш мумкин бўлганлиги сабабли, ўз атрофидаги барча маълумотларни ёзиб қолади. Олимлар бу таъсирни “сув хотираси” деб аташди.

v  Юрак саломатлиги учун етарли миқдорда сув зарур. Кузатишлар кунига 6 стакан сув ичган одамларнинг юраги 2 стакан ичган одамларга қараганда соғлом бўлишини кўрсатди.

v  Инсон ўз ҳаёти давомида тахминан 35 тонна сув ичади.

v  Дунёдаги бир миллиард киши тоза сув ичиш имкониятига эга эмас. Ернинг ҳар олтинчи кишиси камида бир марта тўйиб сув ичишни орзу қилади. Бизда кранни очиш орқали сув олиш мумкин бўлган бир вақтда, ичимлик суви ҳашамат саналадиган минтақалар ҳам мавжуд.

v  Ҳар бир қитъанинг ифлосланишлар сабабли умуман фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолган ўз “ўлик” дарёси бор. Масалан, Бангладешдаги Ганга дарёсининг сўл тармоғидан бири Буриганга дарёси расман ўлган деб эълон қилинди. Миссисипи дарёсидаги кўрфаз ҳам деярли ўликдир: тозалаш тизимлари мавжудлигига қарамай, унда ҳеч қандай организм яшамайди. Дунёдаги энг ифлос дарё Ява оролидаги Цитарумдир.

v  Копенгагендаги иқлим ўзгаришига бағишланган конференцияда 2050 йилга келиб дунё океанларининг кислоталиги 150 фоизга ошади, бу денгиз экотузилмасида қайтарилмас ўзгаришларга олиб келади, деб айтилган.

v Бир йил давомида бир киши 60 тонна сувни фақат озиқ-овқат орқали истеъмол қилади. 1 килограмм картошкани етиштириш учун 100 литр, 1 килограмм гуруч олишда – 4000 литр, 1 килограмм мол гўшти учун – 13 000 литр сув сарфланади. Битта гамбургер ишлаб чиқариш учун 2400 литр сув керак бўлади.

v  Ҳар йил океанларда 260 миллион тонна пластик буюмлар тўпланади. Одамлар ҳар куни икки миллион тонна чиқиндини табиий сув ҳавзаларига ташлайди.

v  Сув – инсон организмининг 55-65 % (болаларда 80 % гача) таркиби.

v  Сув – сайёрамизда энг кўп фойдаланиладиган ва камайиб бораётган ресурслардан бири.

v  XXI асрда давлатлараро таҳдид ва урушларга сабаб бўладиган омиллардан бири.

v  Ойда ҳам сув мавжудлиги аниқланган.

v  Дунё бўйлаб иқлим миграцияси ва муҳожирларининг кўпайишига олиб келувчи сабаблардан бири.

v  Сув – сайёрадаги энг кенг тарқалган моддадир.

v  Одам очликка бир ойдан ортиқроқ чидаши мумкин. Сувсиз қолган одам энг узоғи 1 ҳафтагача яшаши мумкин.

v  Одамнинг сувга бўлган физиологик эҳтиёжи, иқлим шароитига қараб, суткасига 3-6 литрни ташкил этади.

v Ердаги чучук сувнинг деярли учдан икки қисмини Антарктида музликлари ташкил этади.

v  Ердаги кўллар ва дарёларда тахминан 85 минг километр куб сув оқади. Бу сувларга у ёки бу жиҳатдан инсон таъсир кўрсатади.

v  Одам танасидаги барча суюқлик ва тўқималар таркибида массасига нисбатан 65 % чамасида сув бўлади, лекин сувсизликка бир неча кундан ортиқ чидай олмайди. 

 

Илм-фан одамлари ушбу ғайриоддий модда ҳақида ажойиб кашфиётлар қилишда давом этадилар. Айни пайтда инсоният, юзлаб йиллар олдин бўлгани каби, денгиз тўлқинлари ва эрталабки шудринг томчилари манзарасидан завқланиб, сув тошқини ва момақалдироқ пайтида сув элементи олдида нафас билан титрайди, сувнинг гўзаллиги ва кучига қойил қолади.

 

 

СУВ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР:

 

Þ Ҳеч қандай тирик организм сувсиз ҳаёт кечира олмайди.

Þ  Инсон танаси томонидан 10 % дан ортиқ сув йўқотилиши ўлимга олиб келиши мумкин.

Þ Сув тана учун кислороддан кейинги энг зарур модда ҳисобланади.

Þ  Сув – космосда жуда кенг тарқалган моддадир. Аммо фақат буғ ёки муз шаклида ифодаланади.

Þ  БМТ прогнозларига кўра, дунё аҳолисининг 2/3 қисми 2026 йилга келиб сув танқислигига дуч келади.

Þ  Агар дунёдаги барча H2O захиралари 4 литрли идишга сиғса, инсон учун мос суюқлик миқдори 1 ош қошиқни ташкил қилади.

Þ  Баъзи шароитларда иссиқ сув совуқ сувга қараганда тезроқ музлаши мумкин.

Þ   Ҳар куни одам бир стакан сувдан бир оз кўпроқ нафас чиқаради.

Þ  Музлатилганда сув 9 % га кенгаяди.

Þ  H2O нинг энг юқори фоизи бодрингда ва медуза танасида (тахминан 95 %).

Þ  Суюқ шаклдаги водород оксиди қуёш нурларининг 5 % ни, қор эса 85 % дан ортиғини акс эттиради.

Þ  Денгиз суви тахминан -2 C о даража ҳароратда музлайди.

Þ  Агар ер юзаси бутунлай текис бўлганида, дунё океанлари ундан 3 км юқорига кўтарилган бўлар эди.

Þ  Сайёрамиз мантиясидаги сув захиралари Жаҳон океанининг захираларидан 10 баравар юқори.

Þ  Агар барча музликлар эриб кетса, ернинг саккиздан бир қисми сув остида қолади.

Þ  Инсоннинг ўзи сувнинг учдан икки қисмидан иборат бўлиб, унинг захираларини тўлдирмасдан 5 кундан ортиқ яшай олмайди.

Þ  Ёши билан инсон танасидаги сув миқдори камаяди. Гўдаклик даврида унинг улуши 86 % га етиши мумкин, кексаликка келиб эса 50 % гача камаяди.

Þ  Одам тана вазнининг 2 фоизини сувда йўқотганда, жуда чанқаганини ҳис қилади. Агар 10 % гача йўқотса, галлюцинациялар бошланади ва 12 % йўқотиш фақат шифокор ёрдамида тикланиши мумкин. Танадаги сувнинг 20 % га камайиши яқинда ўлимга олиб келади.

Þ   Энг катта миқдордаги сув ҳожатхонада ювиш учун ишлатилади.

Þ  Сув – саломатлик, гўзаллик ва узоқ умр манбаи. Лекин ҳар доим ҳам эмас. Бу ажойиб табиий эритувчи бўлгани учун у заҳарли моддаларни ҳам эритади, шунинг учун у патоген бактериялар ташувчисига айланади. Шундай қилиб, дунёдаги касалликларнинг 85 фоизи сув орқали юқади.

Þ  Дунёда ҳар 8 сонияда бир киши ёмон сув туфайли вафот этади.

Þ  Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, дунё аҳолисининг атиги 71 фоизи хавфсиз сувдан фойдаланиш имкониятига эга.

Þ  Камида бир миллиард одам тоза сув манбасидан эркин фойдалана олмайди.

Þ  Сўнгги 50 йил ичида дунё бўйлаб сувдан фойдаланиш бўйича 507 можаро содир бўлган, уларнинг 21 таси ҳарбий ҳаракатлар билан якунланган.

Þ  ЮНЕСКОнинг 2003 йилда қайд этилган маълумотларига қараганда, энг тоза ичимлик суви бўйича биринчи ўринни Финляндия, ундан кейинги ўринларни Канада ва Янги Зеландия эгаллайди.

Þ  Сув ҳақидаги энг ҳайратланарли факт шундаки, у – жуда ҳам кам учрайдиган манба.

Þ  Сув ғайритабиий ва бошқа суюқликлар учун хос бўлмаган камида 66 хусусиятга эга.

Þ  Қизиғи шундаки, бир стакан сув ичиб, одам тахминан 8 та септиллион молекуласини ўзлаштиради – бу 24 та нолга эга рақам.

 

Юқорида келтирилган қизиқарли фактлар ва ажойиб маълумотлар, эҳтимол, сув бизни ажаблантирадиган нарсаларнинг охиргиси эмас...

 

 

БМТ (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти)нинг ҲУЖЖАТЛАРИ:

 

ü    02 феврал – «Дунё бўйича сув-ботқоқли ерлар куни» (A/RES/75/317);

ü    03 март – «Халқаро ёввойи табиат куни» (A/RES/68/205);

ü    21 март – «Бутунжаҳон музликлар куни» (A/RES/77/158);

ü    22 март – «Бутунжаҳон сув куни» (A/RES/47/193);

ü    05 июн – «Бутунжаҳон атрофмуҳит куни» (A/RES/2994(XXVII);

ü    08 июн – «Бутунжаҳон океанлар куни» (A/RES/63/111);

ü    27 август – «Бутунжаҳон кўллар куни» (A/RES/79/142);

ü    26 сентябр – «Халқаро денгиз куни» (IMCO/C XXXVIII/21);

ü    28 сентябр – «Бутунжаҳон денгиз куни».

 

Олимларнинг илмий тадқиқотлари ва жаҳон статистика маълумотларига кўра, шунча кўп ғайриоддий ва ноёб хусусиятларга, шунча хил бетакрор ва беқиёс сифатларга эга бўлган яна бошқа нарса бу дунёда йўқ экан! Ана! Қандай улуғ ва беўхшов, хақиқатда мўъжизавий (!) неъмат (!) ни Аллоҳ таоло бизни диёримизга беҳисоб қилиб раво кўрган!

Аллоҳ таолонинг инояти ила давлатимиз ва ҳукуматимиз томонларидан оқилона олиб борилаётган хайрли, савобли ишларни амалга ошириш мақсадида вилоятларимиз раҳбарлари ҳамда шаҳар ва туман раҳбарларининг бошчиликларида жаннатмакон юртимиз тинчлиги, муқаддас Ватанимиз равнақи, муборак динимиз камолоти, доно халқимиз саломатлиги ва фаровонлиги, фарзандларимиз биздан ҳам бахтлироқ бўлишлари учун, болаларимизни келажаги учун беҳисоб-беҳисоб, сон-саноқсиз, катта-катта савобли, хайрли ва олижаноб ишлар бажарилиб келинмоқда. Бу савобли ишларга нафақат бутун дунё ҳамжамияти тан бермокда, балки Ўзбекистондаги бу хайрли ишларни ҳар бир кўзи ожиз инсон ҳам кўрмокда, ҳар бир қулоғи оғир одам ҳам эшитмоқда, ҳар бир ақли заиф банда ҳам моҳиятини онглаб, мазмунини тушуниб, самараларини сезиб, тўла-тўкис ҳис қилмоқда.

“Бирни кўриб – шукр қил, бирни кўриб – фикр қил” деганларидай ён-атрофларимизга қараб, баъзи давлатларда бўлаётган аҳволларни кўриб фикр қилайлик!..

“Эй, Аллоҳим! Юртимга берилган тинчликка шукр!” деб, тинч ухлаб, эсон-омон уйғонаётганимизга шукр қилайлик!

Баъзи юртларда инсонлар ўзини тинчлигини-омонлигини ўйлаб, жон куйдираётган бир замонда, бизни мамлакатимизда эса жаҳон андозаларидан ҳам устун бўлган ўқув даргоҳлари бизни болаларимиз учун барпо этилаётган бир пайтда, халқаро меъёрларидан қолишмайдиган спорт иншоотлари биз учун қурилаётган бир пайтда, бизда қўша-қўша иморатлар, қатор-қатор уйлар, янгидан-янги мошиналар, ҳашаматли тўйхоналар, дабдабали тўй-маъракалар, келин-куёвга хизмат қилаётган чет элларда фақат бойлар минадиган автомобиллар, фарзандларимиз чет элма-чет эл юриб, дунёнинг турли чеккаларида обрўли-нуфузли ўқув даргоҳларида ўқиб турган, қўлларимиздаги дунёда ҳозиргина чиққан энг замонавий телефонлар кундан-кунга ҳаётимизни бойитиб турган бир пайтда, Худои таоло саноқлигина давлатлар қатори бизнинг диёримизга берган мўъжизавий сув неъматини менсимасдан, оёқости қилиб, увол қилсак, ношукрлик ва исрофгарчилик қилган бўлмаймизми?!?

Ношукрлик ва исрофгарчилик эса Худога хуш келмаслиги ҳар бир ақли расо одамга маълум!!!

Ўзбекистонни мағрибдан машриқгача айланиб чиқсангиз ҳам, давлатимизни у чеккасидан бу чеккасигача кезиб чиқсангиз ҳам, мамлакатимизни барча шаҳар-қишлоқларини кўриб чиқсангиз ҳам, бир нарсага гувоҳ бўласиз – ҳар бир вилоят, ҳар бир туман, ҳар бир шаҳар, ҳар бир қишлоқ, ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўчада янгиланиш, чиройли ўзгариш, катта қурилишлар бўлаётганини кўрасиз! Бундай ислоҳотлардан юртимизни бирор жойи ҳам четда қолмаган!

Оқ-қорани танийдиган, фойда-зарарни биладиган, ўнг-чапни пайқайдиган, оғир-енгилни ҳис қиладиган, савоб-гуноҳни ажрата оладиган, катта-кичикни фарқига етиб борадиган, паст-баландни тушунадиган, яхши-ёмонни мазмунини онглайдиган, узоқ-яқинни моҳиятига етиб борадиган ҳар бир ақл-заковатли инсон биладики, Ўзбекистонда бўлаётган бундай улуғвор ишлар ўз-ўзидан бўлмайди! Қисқа давр ичида асрларга тенг, савоби чексиз-чегарасиз бўладиган бунчалик даражадаги улкан ва буюк ишларни амалга ошириш учун кўп нарсалар ичида моддий таъминот ҳам бўлиши даркор.

Ушбу ниҳоятда масъулиятли, машаққатли ва шарафли, оғир ва савобли, сермаҳсул ва олижаноб иш бўлмиш – халқимизнинг ризқи, дастурхонимизнинг кўрки, кундалик эҳтиёжимиз, бор тирик мавжудотнинг озуқаси, Ер курасининг ноёб ва нодир бойлиги – Аллоҳ таолонинг мўъжизавий неъмати бўлган «сув» неъматини авайлаб-асрашга бепарво бўлишимиз чиройли эмас! Зеро «Кўп бирикса, тоғ қулар», «Тўпдан чиқсанг ҳам, кўпдан чиқма!», «Кўпдан айрилган озар, кўпга қўшилган ўзар», «Кўпнинг ҳақи етимнинг ҳақидан ёмон», «Кўпчилик бир муштдан урса – ўлдирар, бир бурдадан берса – тўйдирар» деб доно халқимиз бекордан-бекор, бежиз айтмаган...

Ҳаммамиз ҳар куни кузатадиган, лекин ҳар доим ҳам эътибор қаратмайдиган бир неча ҳолатлар:

1) тонг отиб, қуёш чарақлаб турса ҳам, қатор симёғочларда ёниб турган кўча чироқлари;

2) одамлар ўтиб-қайтадиган кўча бўйидаги жўмраклардан сувнинг беҳуда оқиб туриши;

3) кўздай яқин қўшнимиз оч-наҳор бўлса ҳам, яқинларимиз, ҳатто ака-укаларимиз, қариндошларимиз орасида фарзандларининг ўқув-шартнома пулларини тўлай олмаётганини ёки маҳалламизда эҳтиёжманд оилалар борлигини билсак-кўрсак-да, лекин дабдабали тўйларимиз. Ёшларнинг орзу-ҳаваси деб, биргина «ЗАГС»нинг ўзига бир талабанинг бир йиллик ўқув-шартнома пулини сарфлаймиз...

Рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин… Шу мавзуда хаёлимизга келган ҳамма нарсани тизиб чиқсак, бир мақола у ёқда турсин, ҳатто бир нечта китоб бўлиши ҳам турган гап! Лекин биз қачондан бери дабдабага ўч, хўжа кўрсинга, кимўзарга мойил, исрофга муккасидан кетадиган бўлиб қолдик?..

 

 

КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА

ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ:

 

Z  “Сизлар ўзларингиз ичаётган сувни ўйлаб кўрдингизми?! Уни булутлардан сизлар ёғдирдингизми ёки Биз ёғдирувчимизми?! Агар Биз хоҳласак, уни шўр ва аччиқ қилиб қўйган бўлур эдик. Бас, шу оби ҳаёт учун ҳам шукр қилмайсизми?!” (Воқеа сураси 56/68-70 оятлар);

Z  “Устингизга осмондан сув-ёмғир тушириб, у билан сизларни поклаш, шайтоннинг васвасасини сизлардан даф этиш, дилларингизга ўзаро алоқа пайдо қилиш ва у билан қадамларингизни собит, мустаҳкам қилишни ирода этганини эслангиз!” (Анфол сураси 8/11 оят);

Z   Биз осмондан аниқ ўлчов билан сув (ёмғир, қор) ёғдириб, уни ерга жойлаб қўйдик ва Биз уни кетказишга ҳам, албатта, қодирдирмиз (Мўъминун сураси 23/18 оят);

Z  Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар! Зеро У исроф қилгувчиларни севмас! (Аъроф сураси 7/31 оят).

Баъзи уламолар: “Аллоҳ ушбу оятда табобат илмининг ярмини жамлаган” дейишган.

 

 

ЖАНОБИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ

МЕҲР-МУРУВВАТ ТАРИҚАСИДА МАРҲАМАТ ҚИЛАДИЛАР:

 

¯  Учта жойга: сув ўзанларига, серқатнов йўлларга ҳамда соя-салқин ерларга ахлат ташлаб, лаънатга қолишдан қўрқинглар!;

¯  Инсон қорнидан ёмонроқ идишни тўлдирмайди. Одам боласига белни қоим қиладиган кичик луқма кифоядир. Бас, қориннинг учдан бири – таом, учдан бири – сув ва қолган учдан бири – нафас учундир” (Имом Термизий ривоятлари);

¯  “Албатта, ғазаб – шайтондандир. Шайтон оловдан яралган. Олов сув билан ўчади. Агар сизлардан бирингиз ғазабланса, таҳорат қилсин!” (Имом Абу Довуд ривоятлари);

¯  Одамларни сув билан сийлаган киши ўзи охирги бўлиб ичади” (Имом Термизий ривоятлари);

¯  Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи  васаллам саҳобалардан Саъад разияллоҳу анҳу таҳорат қилаётганларида: Эй, Саъад, бу исроф нимаси?– дедилар. Саъад разияллоҳу анҳу: Таҳоратда ҳам исроф қилиш борми? – деб сўради. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: Ҳа,  агарчи оқиб турган  дарёнинг бўйида турган бўлсангиз ҳам! – дедилар;

¯  “Исрофга йўл қўймай ва такаббурлик қилмаган ҳолда енг, ичинг, кийининг ва садақа қилинг!” (Имом Абу Довуд ва Имом Аҳмад ривоятлари);

¯  Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам уйга кирдилар ва тўсатдан кўзлари тўкилган увоқларга тушди. Уларни териб олдилар ва тозалаб едилар. Сўнгра: “Аллоҳ таоло берган неъматларни қадрлагин! Зеро у неъматлар бирон қавмдан олиб қўйилса, бошқа қайтиб берилмайди!” – дедилар” (Имом Ибн Можа ривоятлари);

¯  Имом Ҳаким Термизий “Наводирул усул”да ривоят қилган ҳадиси шарифда: “Эй, Оиша, Аллоҳнинг неъматларига яхши муносабатда бўлгин! Агар у неъматлар бирон қавмдан олиб қўйилса, камдан-кам ҳолларда қайтиб келади”, деб келтирилган;

¯  Ким ҳаётда тежамли бўлса, қашшоқлик кўрмайди (Имом Термизий ривоятлари); 

¯  “Нафсингиз хоҳлаган ҳар нарсани еяверишингиз ҳам исрофдир” (Имом Ҳофиз Абу Яъло ривоятлари);

¯  “Енглар, ичинглар, кийинглар ва садақа қилинглар. Исроф ва мутакаббарликка йўл қўйманглар!” (Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривоятлари);

¯  Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда айтилишича, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бир соъдан беш муддгача бўлган сув билан ғусл қилар ва бир мудд сув билан таҳорат олар эдилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари). Яъни, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам тахминан 0,688 литр сув билан таҳорат қилардилар.

 

Бу нарсалар ҳаммамизга ўрнак бўлиши лозим!!!

 

ТИББИЁТ ОЛИМЛАРИНИНГ ТАДҚИҚОТЛАРИ:

Кун давомида кўп сув ичиш организмга қандай таъсир кўрсатади?

è Сув – бу сайёрадаги энг муҳим ресурслардан биридир ёки энг муҳими деса ҳам бўлади.

è Инсон организмининг 80 фоизи сувдан иборат. Шунинг учун ҳам иложи борича кўпроқ сув ичиш кераклиги тавсия қилинади, кунига камида 2 литр.

è Сув тавсия этилган меъёрдан кам ичилса, бунинг салбий оқибати ҳақида ҳам бир қанча маълумотлар келтирилган. 

è Аммо кун давомида кўп сув ичилса, бу организмга қандай таъсир кўрсатади.

è Организмнинг айрим аъзоларида қанча миқдорда сув борлигини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Масалан, сувнинг 90 % гача ўпкада, тахминан 75 % эса мияда.

Сув озуқа моддаларининг ташувчиси

Қоннинг 80 % сувдан иборат. Сувнинг етишмаслиги, биринчи навбатда, унга таъсир қилади, бу унинг қуюқлигини оширади. Албатта, бу яхши нарсага олиб келмайди: тромбоз, варикоз томирлари ва ҳатто инсульт ҳамда инфаркт хавфи ортади.

Сув токсинларни чиқариб ташлайди

Тер ва пешоб билан оргнизмдан барча зарарли моддалар, токсинлар ва шлаклар чиқарилади. Агар организмда булар учун етарли сув бўлмаса, парчаланган маҳсулотлари турғунлаша бошлайди. Бу ҳатто заҳарланишга олиб келиши мумкин.

Сув овқат ҳазм қилишда иштирок этади

Сув овқат ҳазм қилиш жараёнига тўлиқ ҳамроҳ бўлади. У сўлак ҳосил бўлишида иштирок этади, шиллиқ қаватнинг намлиги ва озиқ-овқатнинг парчаланиш сифати унинг миқдорига боғлиқ. Сув етишмовчилиги билан овқат ҳазм қилиш ферментларини ишлаб чиқариш секинлашади, ошқозон-ичак тракти суст ишлайди, ярим ҳазм бўлган овқат ичакларда айланиб, яллиғланишни келтириб чиқаради.

Сув танқислигининг яна бир оқибати: меъда шираси кўпроқ кислотали ҳамда жуда концентрацияли бўлади. Бу эса юқори кислотали гастрит ва ҳатто ошқозон ярасига олиб келиши мумкин.

Организмнинг терморегуляцияси сувга боғлиқ

Сувсизланиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмайдиган одамлар иссиққа ҳам, совуққа ҳам осон тоқат қилади. Гап шундаки, сув терморегуляцияда иштирок этади, у совуқ мавсумда иссиқликни сақлаб қолишга ва иссиқда уни йўқотишга ёрдам беради.

Бўғимлар саломатлиги учун муҳим

Артрит ва артрознинг ривожланиш жараёни мураккаб, лекин кўп жиҳатдан бу элементар сув танқислигига боғлиқ. Организмда сув етишмаса, у автоматик тарзда мавжуд сувни мия, қон, юрак, буйрак, жигар фаолиятига сарфлайди.

Бўғимларга эса сувнинг қолган қисми келади. Натижада бўғимларнинг тўқимаси эластиклигини йўқотади, зичлашади, бўғимлар фаолиятида муҳим бўлган суюқлик миқдори камаяди.

Сув терини ажинлардан қутқаради

Ушбу орган ҳам қолдиқ принципига кўра сув билан таъминланади. Шунинг учун сувсизланиш кузатилади. Намлик миқдори етарлича бўлмаган тери тезда эластиклигини, чиройли рангини йўқотади ва ажинлар билан қопланади.

Теридан ташқари, соч ва тирноқлар ҳам сув етишмаслигидан азият чекади. Тирноқлар заиф ва мўрт бўлади, сочлар ранги хиралашади, гуллайди ва тўкилади.

Агар кун давомида кўп сув ичилса, организмда қандай ўзгаришлар юз беради?

Аммо ҳамма нарсада ҳам ўлчовни билиш керак. Жуда кўп сув ва ҳатто тез ичиш ҳам организмга зарар етказиши мумкин. Буйраклар соатига 0,8-1 литрдан кўп бўлмаган суюқлик чиқара олади. Шунинг учун, агар қисқа вақт ичида 3 литрдан кўпроқ ичиш орқали сув захираси тўлдирилса, организмда ҳаддан ташқари гипергидрация белгилари пайдо бўлиши мумкин.

Бу вазн ортиши, шиш, босимнинг ошиши ва энг муҳим ички органларнинг: буйраклар, юрак ва ўпка фаолиятининг бузилишига олиб келади. Ортиқча сув қондаги электролитлар концентрациясини камайтиради. Бу, айниқса, ҳужайра ичидаги ва ташқарисидаги суюқликлар ўртасидаги мувозанатни сақлайдиган натрийга тегишли.

Кунига қанча миқдорда сув ичиш керак?

Аниқ ва ягона меъёр йўқ. Чунки ҳаммани битта стандарт билан ўлчаш мумкин эмас. Бугунги кунда, диетологларнинг турли тавсияларига кўра, сувнинг кунлик дозаси организм вазнига килограмм учун 30 дан 50 миллилитргача ўзгариб туради. Яъни ушбу тавсиялар ўртача ҳисобланса, вазни 60 килограмм бўлган одам кунига тахминан 2,4 литр сув ичиши керак. Эркаклар кунига 2,5-3,7 литр, аёллар эса 2-2,7 литр сув ичиш тавсия этилади.

Организмга сув етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?

Энг оддий ва табиий кўрсаткич чанқоқликдир. Бу организмда энг қимматли манба камлигини тушуниш учун етарли. Аммо шуни билиш керакки, ташналик организмнинг тахминан 1-2 фоиз намликни йўқотганда кузатилади ва бу сувсизланишнинг биринчи белгиси ҳисобланади.

Организмдан 2 фоиз суюқлик йўқолганда, одамда кучли чанқоқ пайдо бўлади, 10 % гача йўқотишда бош айланиши кузатилиши мумкин, 12 % йўқотиш билан шошилинч тиббий ёрдам талаб қилинади.

Сувсизланишнинг асосий белгилари: пешобнинг қорайиши ва унинг кунлик ҳажмининг пасайиши, бош оғриғи, чарчоқ ва ҳолсизлик, оғиз қуриши ва тери қуриши, юракнинг тез уриши ва қон босимининг пасайиши.

Сув ичиш истаги бўлмаганда ҳам ичиш керакми?

Албатта, керак, ташналик организм сувсизланишининг биринчи даражаси ҳақида сигналдир. Агар жисмоний иш қилинса, кўп юрилса ва доимий стресс бўлса, кўпроқ сув ичиш керак.

Нонуштадан 30 дақиқа олдин кунни бир ёки икки стакан сув билан бошлаш тавсия этилади. Кун давомида сувни аста-секин, кичик қултумларда ичиш лозим. Лекин ётишдан олдин тўхтатиш керак. Бу вақтда лимфа тизимининг айланиши секинлашади, суюқлик турғунлашади, эрталаб шиш билан уйғониш хавфи мавжуд. Шунингдек, диетологлар илиқ сув ичишни маслаҳат беради. У совуқ сувга қараганда анча яхши сўрилади. Организм уни сингдириш учун камроқ энергия сарфлайди.

è Мунтазам рациондаги сувнинг тахминан 20 % манбалари – мева ва сабзавотлардир. Уларнинг кўпчилиги тарвуз каби 90 % дан ортиқ суюқликдир. Гўшт ва балиқ, гарчи улар таркибида ўсимлик овқатлари каби кўп сув бўлмаса ҳам, H2O манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин.

è Сув ер юзидаги барча мавжудотларнинг мавжудлиги ва ҳаётини белгилайдиган модда сифатида ноёб рол ўйнайди. Тирик инсон танасида вазни ва ёшига қараб 50 % дан 75 % гача сув мавжуд. Атроф муҳитнинг ҳарорати ва намлигига, жисмоний фаолиятга ва бошқаларга қараб, одам ҳар хил миқдорда сув ичиши керак; тананинг оптимал ишлаши учун қанча сув истеъмол қилиш кераклиги ҳақида кўп мунозаралар мавжуд. Сув тана ҳароратини тартибга солади, нафас олаётганда ҳавони намлайди.

è Бироқ организмга суюқликни кўпайтириш керак бўлган ҳолатлар мавжуд: ич қотиши (суюқликни кўпайиши муаммони енгишга ёрдам беради); иссиқда жисмоний фаоллик; цистит (патоген микроорганизмларни йўқ қилишга ёрдам беради).

è Эмизишда ва қариликда тананинг сувга бўлган эҳтиёжи ортади.

è Иссиқ об-ҳаво, ортиқча терлаш, овқат ҳазм қилиш бузилиши, қусиш ва диарея билан бирга, одатдаги кундалик нафақага яна бир неча стакан сув қўшиш учун сабабдир.

è Тузни ҳаддан ташқари истеъмол қиладиган одамлар қўшимча шиша ичимлик суви ҳақида ҳам ғамхўрлик қилишлари керак. Жуда шўр овқатдан ҳар доим чанқайди. Шундай қилиб, тана қўшимча сувга бўлган эҳтиёжни билдиради, чунки ортиқча туз қон таркибини ўзгартиради.

è Суюқликни истеъмол қилишнинг кунлик даражаси ҳам об-ҳаво шароитларига боғлиқ. Деразадан ташқарида юқори ҳарорат ва паст намлик борми? Бу танани ҳаддан ташқари қиздириш учун идеал шароитлар. Бундан ҳимоя қилиш учун тана кучли терлашни бошлайди. Шунинг учун сувсизланишни олдини олиш учун организм томонидан йўқолган намлик захираларини мунтазам равишда тиклаш муҳимдир.

è Сувсизланиш белгилари чанқоқлик ҳисси ва ўткир ҳидли сийдикнинг қуюқ ранги тананинг сувсизланишининг аниқ белгиларидир.

è Бошқа аломатлари: бош айланиши, беҳушлик; иситма; мушак талвасалари; қўшма оғриқ; галлюцинациялар; тартибсизлик; холестерин ошиши; эшитиш ва кўриш бузилиши; қуруқ оғиз.

è Аммо намлик етишмаслигининг энг жиддий оқибати – қон қуйилишидир. Бундай мустаҳкамликда у ўз вазифаларини самарали бажара олмайди: органлар кислородни керакли ҳажмда олмайдилар ва метаболик маҳсулотлар танани тарк этмайди, уни заҳарлайди. Барча шиллиқ пардалар танадаги суюқлик етишмаслигидан азият чекади. Керакли миқдордаги намликни олмасдан, улар қурийди ва ёрила бошлайди.

è Қуруқ тери, акне, мўрт сочлар, тилда бляшка, ёмон нафас, асабийлашиш, чалғитиш ва мигрен ҳам сувсизланишнинг ташқи белгиларидир.

è Ҳаддан ташқари ёшдаги одамлар, яъни болалар ва қариялар сувсизланиш хавфи кўпроқ.

è Агар чақалоқ тезроқ нафас олишни бошлаган бўлса, уйқусираб ва суст бўлиб қолса ва кун давомида нам тагликлар сони сезиларли даражада камайган бўлса, бу сувсизланиш сигнали бўлиб хизмат қилиши мумкин.

è Кекса танадаги намликнинг етишмаслиги одатда онгда чалкашликларни келтириб чиқаради.

è Шуни эсда тутиш керакки, тез сувсизланишнинг сабаби диарея, қусиш, иситма пайтида ортиқча терлаш бўлиши мумкин.

è Тадқиқотларга кўра, намликнинг тахминан 1,5 % йўқолиши кайфиятнинг ёмонлашишига, концентрациянинг пасайишига ва бош оғриғига сабаб бўлади.

è Сувсизланиш миянинг ишига 2-3 % салбий таъсир кўрсатади.

è Сувсизланиш қуйидаги касалликларга олиб келиши мумкин: семириш; артрит; гастрит ва ич қотиши; ўт тошлари.

è Сув жисмимиздаги лимфа тизими танамиздаги зарарли моддаларни чиқаришга хизмат қилади. Унинг ишлаши бевосита сув билан боғлиқ.

è Сув кам ичиш лимфа тизими фаолияти қийинлашиб, қон қуюқлашиши, ўт қопи муаммолари, қон босими кўтарилиши ёки пасайишига сабаб бўлади.

è Қонни суюлтириб, уни тозалайдиган омил бу – сув.

è Инсон вазнига кўра сув ичиши керак.

è Кўпинча ўртача 2,5 ёки 3 литр сув истеъмол қилинади.

è Сув ичиш масаласида энг тўғри усул Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари – ўтирган ҳолатда, шошилмай ичишдир.

 

 

МУТАХАССИС ОЛИМЛАРНИНГ ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ:

 

Ü  Сайёрамиздаги сув заҳираларидан фақатгина 2,5 фоизигина ичиш учун яроқли экан.

Ü  Шундан 0,5 фоизидан инсоният ўз манфаати йўлида фойдаланмоқда.

Ü  Ичимлик сувидан фойдаланиш даражаси аҳоли миқдорининг кўпайиш даражаси билан бевосита боғлиқ жараён. Лекин, шу билан бирга, аҳолининг миқдори сарф қилинадиган сувнинг миқдорига доимо мутаносиб бўлавермайди. Масалан, ривожланган Европа мамлакатларида аҳоли миқдорининг камайиши кузатилаётган бир пайтда, ичимлик сувидан фойдаланиш коэффициенти доимо юқорилаб боряпти. Бундан 40-50 йиллар муқаддам Тошкент шаҳрида сув истеъмол қилиш миқдори қарийб 5 баробар кам бўлиб, аҳолининг эҳтиёжини тўла қондира олган. ХХ асрнинг 60-йиллари ўрталарида Тошкент шаҳрининг аҳолиси 1 млн. атрофида эди. Лекин ишлатиладиган сув миқдори юқорида таъкидланганидек, 5 баробар кам сарфланар эди. Ҳозир эса Тошкентнинг аҳолиси 3 млн. кишидан зиёд бўлиб, кунига 2,5 млн. м. куб тоза ичимлик суви сарфланаётир.

Ü  БМТ баёнотига кўра, ҳар бир кишининг тоза ичимлик сувга бўлган кундалик эҳтиёжини 50 литр миқдорда белгилаш мақсадга мувофиқ экан.

Ü  БМТ берган маълумотларга кўра, ер юзида 2000-йилда умумий аҳолиси 2,1 млрд. кишини ташкил этадиган 61 та давлатда сув истеъмоли бу меъёрдан кам бўлган. 2050-йилга келиб, жаҳон аҳолисининг 45 фоизи (яъни 4,2 млрд киши) ўз аҳолисини кунига 50 литр сув билан таъминлай олмайдиган мамлакатда яшашига тўғри келар экан.

Ü  Сув инсон ҳаётидаги муҳим модда ҳисобланади. Сувда инсон учун барча керакли элемент ионлари жойлашган.

Ü  Тошкент шаҳрида тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжнинг тобора ортиб бориш тенденцияси аслида аҳоли сонининг кўпайишидан эмас, балки, биринчидан, кишиларда тозалик ва озодаликнинг, шунингдек, саноатда тоза ичимлик сувга бўлган эҳтиёжнинг кучайиб бориши билан ўлчанса, иккинчидан, тоза ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш даражасининг сусайиши натижасида рўй бермоқда.

Ü  Тоза ичимлик сувидан фойдаланиш маданиятининг сусайиши саноат ишлаб чиқариш тараққиётига ҳам тўсиқ бўлиб қолмоқда.

Ü  Шу билан бирга деҳқончилик маданияти вужудга келган даврдан бошлаб, экин экилган ҳосилдор ерларнинг ҳам яроқсиз ҳолга келишига сабаб бўлмоқда.

Ü  Айниқса бу ачинарли ҳолат Орол бўйи минтақасида ўзининг салбий натижасини кўрсатмоқда. Чучук сувнинг этишмаслиги оқибатида бир неча ўн минг гектарлаб ер майдонлари шўрланган, экин майдонларининг анча қисми заҳарли кимёвий моддаларга тўйиниши оқибатида ҳосилдорлик бир неча баробарга камайиб кетган.

Ü  Сув жаҳондаги энг танқис ва ҳисобли манбага айланди. Ҳозир ер юзидаги ҳар бир кимса қай йўл билан бўлсада, бу бойликдан тежамкорлик билан фойдаланиш устида бош қотирмоқда. Бу ҳол айниқса қишлоқ хўжалигида кўзга ташланмоқда.

Ü  Инсон эмбриони энг кўп намликка ега. Келажакдаги одамнинг эмбриони тахминан 97 % сувдан иборат. Бир оз камроқ янги туғилган чақалоқнинг танасида мавжуд92 %. Ўсмирларда 80 %. Катталарни эса 70-75 % га "сув босган".

Ü  Кекса одамларнинг танасида энг кам H2O миқдори. Атиги 60 % ни ташкил қилади. Шунинг учун инсон йиллар давомида ҳаётийлигини йўқотиб, касал бўла бошламайдими? Эҳтимол, сув тананинг жуда тез ва дарҳол жиддий оқибатларга олиб келадиган ягона моддадир...

Ü  Инсон бир неча ҳафта давомида озиқ-овқатсиз омон қолиши мумкинлигига ишонилади. Витаминлар, микро ва макроэлементларнинг етишмаслиги ҳам бир мунча вақт ўтгач, салбий оқибатларга олиб келади. Аммо бир неча кун сувдан воз кечиш бу фалокат.

Ü  Биз чанқоқликнинг биринчи кўринишларида намлик захираларини йўқотишни бошлаймиз. Ютиш синдроми билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиш учун суюқликнинг атиги 5 фоизини йўқотиш кифоя. Галлюцинациялар ва ҳушидан кетиш бошланди, эшитиш ва кўриш бузилди.

Ü  Агар сув баланси ўз вақтида тикланмаса, натижа ҳалокатли бўлиши мумкин.

Ü  Сувнинг танадаги функциялари: токсинлар, шлаклар, тузлар ва чиқиндиларни олиб ташлайди; фойдали моддаларни барча органларга ташийди; мушакларнинг қисқаришига ёрдам беради; бўғинлар учун мойлаш ролини ўйнайди; гематопоэзни, қон босимини тартибга солади; мияни фаоллаштиради; метаболик жараёнларни тезлаштиради; барқарор тана ҳароратини сақлайди; органларни шикастланишдан ҳимоя қилади; куч ва энергия қўшади, тўғри сув баланси физиологик ҳазм қилишга ёрдам беради, чиқинди маҳсулотлардан тез ва осон халос бўлишга ёрдам беради, танани тозалаш пайтида буйрак ва жигарга юкни камайтиради ва ич қотишининг олдини олади.

Ü  Сув – инсон танасидаги барча тўқималарнинг асосий таркибий қисмидир. Ҳар бир органда суюқлик концентрацияси ҳар хил. Намлик йирик захиралари (деярли 99 % сув) кўз олмасида жамланган. Мияда сувнинг юқори концентрацияси мавжуд (деярли 70 %).

Ü  Инсон танасининг ярмидан кўпи – H2O.

Ü  Ичимиздаги барча биокимёвий жараёнлар ҳам сувни талаб қилади.

Ü  Сувнинг роли: Юрак-қон томир тизимининг саломатлиги. Истеъмол қилинадиган ичимлик суви миқдори ва юрак томирлари касаллиги хавфи ўртасида боғлиқлик мавжуд. Ширин шарбатлар ва газланган ичимликлар ўрнига тоза ичимлик сувини афзал кўрганлар учун юрак хасталиги хавфи сезиларли даражада паст бўлади.

Мушаклар кучи. Спорталида терлаш мушакларнинг намлигини йўқотишига олиб келади ва етарли бўлмаганда мушаклар тезроқ чарчайди. Шунинг учун узоқ муддатли машғулотлар пайтида энергияни сақлаб қолиш учун суюқлик захираларини тиклаш муҳимдир.

Терининг янгилиги. Теридаги акне ва яллиғланишнинг сабаби кўпинча токсинлардир. Қўшимча сув олиш танани тезда тозалашга ёрдам беради. Шунингдек, тўғри намлик баланси терини эрта қариш, қуритиш ва ажинлар пайдо бўлишидан ҳимоя қилади.

Саратон касаллигининг олдини олиш назарияси. Сўнгги тадқиқотлар олимларга қизиқарли назарияни илгари суриш имконини берди. Уларнинг фикрига кўра, сийдик пуфаги саратонининг ривожланиши кўп жиҳатдан танадаги сув даражасига боғлиқ: тана намлиги индекси қанчалик юқори бўлса, касал бўлиш хавфи шунчалик паст бўлади. Олимлар бу назарияни тез-тез сийиш канцерогенларни танадан тезроқ (ва кўп миқдорда) олиб ташлаш, уларнинг сийдик пуфагида тўпланишига йўл қўймаслик билан изоҳлайдилар. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, худди шу принцип бўйича ўзингизни кўкрак ва ичак саратонидан ҳимоя қилиш мумкин.

Буйраклар учун фойдалари. Буйраклар токсинларни олиб ташлайди, организмдаги суюқлик мувозанатини ва қон босимини назорат қилишга ёрдам беради. Органнинг тўғри ишлашини таъминлашнинг ягона усулиетарли миқдорда суюқлик истеъмол қилиш.

Бўғимларни ҳимоя қилиш. Намлик бўғинлар эластик бўлиб қолишига ва қуриб кетмаслигига имкон беради ва бўғимларнинг ўзи учун сув мойлаш материалининг бир қисмидир. Шунинг учун соғлом намлик даражасини сақлаш жуда муҳимдир.

Мия учун аҳамияти. Сувсизланиш миянинг тўқималарига жуда салбий таъсир қилади, у намликсиз қурий бошлайди. Тўғри сув мувозанатини сақламасдан, унга ўз вазифаларини бажариш қийинроқ, айниқса имтиҳонлар ёки масъулиятли ишлар пайтида.

Респиратор вирусли инфекциядан ҳимоя қилиш. 400 киши иштирокида ўтказилган тажриба шуни кўрсатдики, эпидемия пайтида ўзингизни инфекциялар ва нафас олиш йўллари касалликларидан ҳимоя қилиш учун сиз шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишингиз ва мунтазам равишда оддий тоза сув билан ювишингиз керак. Тажрибада иштирок этган одамларнинг касал бўлиш эҳтимоли камроқ эди ва касаллик асоратларсиз енгилроқ шаклда давом этди.

Чидамлилик ва ҳушёрлик назорат остида. Сувсизланиш ҳар доим заифлик ва чарчоқни келтириб чиқаради. Сиз тез-тез чарчаганингизни ва кучингиз сизни тарк этаётганини пайқадингизми? Кунига қанча сув ичишингизни ҳисобланг. Эҳтимол, чарчоқнинг сабаби суюқлик етишмаслигидир. Агар сиз узоқ вақт ҳушёр туришингиз керак бўлса, ҳар доим қўлингизда бир шиша газсиз сув борлигига ишонч ҳосил қилишингиз керак. Сувсизланиш концентрациянинг ёмонлашишига олиб келади, шунингдек концентрацияни пасайтиради, восита қобилиятлари ва хотирани бузади. Депрессия учун восита.

Ü  Яна бир қизиқарли тадқиқот шуни кўрсатдики, кайфият тўғридан-тўғри танадаги сув миқдорига боғлиқ. Сувсизланиш фоизи қанчалик юқори бўлса, кайфият ёмонлашади.

Ü  Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, сув ҳам депрессияни даволаш воситаси эканлиги ҳам қизиқ. Илиқ душ қабул қилгандан сўнг, организм бўшашишга олиб келадиган гормон окситоцин ишлаб чиқаришни фаоллаштиради.

Ü  Сиз нафақат сувга қарашингиз, балки унинг товушларини ҳам тинглашингиз керак! Бу тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, терапевтик таъсирга эга.

Ü  Жамоат транспорти, қурилиш асбоблари ва қичқириқларнинг ёқимсиз шовқинлари қон босимининг ошишига олиб келади, пульсни тезлаштиради ва стресс гормонининг чиқарилишига олиб келади.

Ü  Сув товушлари аксинча одамлар учун энг ёқимли нарсалардан биридир. Улар тинчлантиришга ва бутун танага фойдали таъсир кўрсатишга қодир. Шунингдек қирғоқда яшовчи одамларнинг соғлиғи яхши ва аквааэробика қуруқликдаги дарсларга қараганда кўпроқ фойда келтиради, хусусан юрак-қон томир тизими учун.

Ü  Инсонга қанча намлик керак? У кунига қанча сув ичиши керак? Бу оддий кўринадиган саволга аниқ жавоб йўқ. Йиллар давомида олимлар кўплаб тадқиқотлар ўтказдилар ва ҳар сафар турли рақамларни эълон қилишди. Аслида битта жавоб йўқ. Буларнинг барчаси ёшга, жинсга, яшаш жойига ва инсон фаолиятининг турига боғлиқ. Соҳилда яшовчи одамлар ҳаводан қўшимча намлик олишади, шунинг учун улар бошқаларга қараганда бир оз камроқ суюқлик ичишга қодир. Аммо иссиқ мамлакатлар аҳолиси аксинча сув мувозанатини иложи борича эҳтиёткорлик билан назорат қилишлари керак, чунки улар сувсизланишга кўпроқ мойил. Организм талаб қилганидан камроқ суюқлик ичиш тизимлар ва органлар фаолиятида жиддий бузилишларга олиб келади. Аммо ортиқча ҳам соғлиқ учун хавфлидир. Хўш, кимга рухсат берилган ва қанча сув? Оддий шароитларда чанқоқлик ва сийиш танадаги намлик миқдорини назорат қилади. Ва бу оддий сув айланиши. Шуни унутмангки, чанқоқлик баъзи касалликларнинг белгиси бўлиши мумкин, хусусан диабет. Шунинг учун, агар ичиш истаги узоқ вақт давомида йўқолмаса, дарҳол шифокорга мурожаат қилишингиз керак. 2010 йилда Европадаги диетологлар навбатдаги Конгрессида сув истеъмолининг минимал стандартларини кўриб чиқишни таклиф қилишди: эркаклар учун 2 литр; аёллар учун 1,6 литр. Аммо бу фақат инсоннинг турмуш тарзи ва жисмоний фаоллигини ҳисобга олмайдиган тахминий рақамлар. Бундан ташқари тана вазнига қараб аниқроқ кунлик нафақани ҳисоблашингиз мумкин бўлган формула мавжуд. Бунинг учун 1 кг вазн учун кунига 30 мл сув бўлиши кераклигини билиш кифоя.

 

 

ДУНЁ АСОСАН СУВДАН ИБОРАТ, ЛЕКИН СУВ МУАММО...

 

Сувнинг тузли (океан ва денгизларда), чучук (дарё, кўл, ер остида ва муз кўринишида), ёмғир, минерал ҳамда инсоният томонидан қайта ишлов берилган шаклдаги турлари бор. Дунёнинг ¾ қисми сувдан иборат.

Биз ҳаётимизни сувсиз тасаввур қила олмаймиз. Технологик тараққиёт туфайли биз уни ҳар куни сарфлаганимизда бу ҳақда ўйлай олмаймиз. Рақамлар шуни кўрсатадики, ўрта асрларда битта оила кунига 5 литрдан кўп бўлмаган сув сарфлаган. Энди бу миқдор 1000 литрга етиши мумкин.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти меъёрига кўра, бир кишининг эҳтиёжлари учун кунлик 50-100 литр сув керак. Африканинг қишлоқ жойларида бир киши одатдагидан сезиларли даражада паст ва кунига 10-20 литр сув сарфлайди. АҚШда аксинча, нормадан анча даражада юқори – 450 л. Канадада – 340 л, Японияда – 320 л. Ғарбий Европада сув таъминоти хизматларининг юқори нархи туфайли у 130 дан 180 литргача ўзгариб туради. Россияликлар европаликларга қараганда кўпроқ исрофгар – 250 литр. Аммо сувни энг кўп сарфлайдиган давлат бу – Саудия Арабистони аҳолисидир: уларга бир киши учун кунига 500 литр керак бўлади.

Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон бўйича кунлик бир кишига истеъмол ўртача 99,2 литр (Фарғона вилоятида – 200 литр, Тошкент шаҳрида – 174 литр, Навоий вилоятида – 170 литр, Хоразм вилоятида – 143 литр, Жиззах вилоятида – 130 литр, Тошкент вилоятида – 126 литр, Сирдарё вилоятида – 103 литр, Самарқанд вилоятида – 96 литр, Андижон вилоятида – 84 литр, Наманган вилоятида – 75 литр, Сурхондарё вилоятида – 74 литр, Қорақалпоғистонда – 55 литр, Қашқадарё вилоятида – 42 литр)га тўғри келади.

Суви кўп ва суви кам давлатлар

Дунёда сув ҳар хил тақсимланган. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, энг катта чучук сув ресурсларининг эгалари Бразилия (8233 куб км), Россия (4507 куб км), Канада (2902 куб км), Индонезия (2838 куб км), Хитой (2830 куб км), Колумбия (2132 куб км), АҚШ (2071 куб км), Перу (1913 куб км) ва Ҳиндистон (1897 куб км).

Чучук сув муаммосига дуч келаётган давлатлар эса Яқин Шарқ, Шимолий Африка аҳолиси, Марказий Осиё, Корея, Австралия, Руминия, Молдова, Венгрия ва ҳатто АҚШнинг шимолий ҳудудларидир.

Сув нархлари энг арзон ва энг қиммат давлатлар

Numbeo таҳлилий портали дунёнинг 99 та давлатидаги 1,5 литр идишдаги сув нархларини маълум қилди. Унда Коста-Рика 26 710 сўм билан суви энг қиммат давлат деб топилган бўлса, бу қиймат Мисрни 2566,52 сўм билан энг арзон давлатга айлантирди. Суви арзон сотилаётган давлатлар рўйхатида Ўзбекистон 91-ўринни эгаллаган. 

Ичимлик сувининг яна бир муҳим манбаиерусти тоза сувидир. Улар кўллар, дарёлар, тўғонлар ва сойларда сақланади. Дарёлар ва тўғонлар сув таъминоти учун муҳим бўлса-да, улар фақат 1 фоизгина чучук сувни ўз ичига олади. Чучук сувнинг тахминан 0,001 фоизи атмосфера буғи бўлиб, улар Ер сайёрасида ёмғир ва қор билан алмашиниб туради.

Охирги 50-70 йил ичида сув омборлари сони ўн баравар кўпайган. Шу йиллар давомида ҳар куни ўртача иккита сув омбори ишга туширилган. Дунёда жами 60 мингдан ортиқ сув омборлари яратилган бўлиб, уларнинг умумий ҳажми (6500 куб км) Ер шарининг барча дарёларидаги бир марталик сув ҳажмидан 3,5 баравар кўпдир.

 

 

ТАБОБАТ ОЛАМИДАН:

 

СУВ ИЧИШ МУМКИН БЎЛМАГАН ПАЙТЛАР

Бир неча пайтда сув ичмоқ – хато.

Бу ҳақда сўзламиш бир қанча доно.

Бири – саҳар пайти сув ичиб бўлмас,

Бири – ҳаммомдан сўнг сувга қўл урмас.

 

Уйқудан сўнг сувдан ичмоқ кўп ёмон,

Шаробдан сўнг қалтироқ қўзғатар ҳар он.

Сургидан сўнг яна сув ичиб 6ўлмас,

Жимонинг ортидан асло мумкинмас!

 

Шундайин пайтларда сув ичма, одам!

Ориқлик ва сустликни қўзғатар ҳар дам,

Меванинг устидан сув ичмоқ зарар,

Қовун егач ичса – баридан баттар.

 

СОВУҚНИ ҲАЙДАШ ХИСЛАТИ:

Асал суви танда пиширар балғам,

Совуқ аъзоларга беради ёрдам.

Меъда совук бўлса ёки ичаклар,

Иситар, иштаҳа очади ҳар дам.

 

 

ДОНОЛАР ОЛАМИДА:

 

~      Бир ёш йигит Суқротдан муваффақиятнинг сири нимада эканлигини сўради. Суқрот унга эртаси куни тонгда дарё бўйига келишини, саволига ўша ерда жавоб беришини айтти...

Эртасига эрталаб йигит дарё бўйига келди...

Суқрот ундан дарёга тушишни сўради. Бирга дарёга тушдилар. Сув бўйинларига етганда, кутилмаганда Суқрот йигитнинг бошини сувга тиқди. Йигит сувдан чиқишга қанчалик ҳаракат қилмасин, Суқрот кучли эди. Суқрот йигитни кўкариб кетгунича сувда ушлаб турди, кейин сувдан чиқариб олди. Йигит чуқур нафас олди. Суқрот сўради: "Бошингни сувда тутиб турган пайтим энг кўп нимани хоҳладинг?" Йигит жавоб берди: "Ҳаво!" Суқрот деди: "Муваффақиятнинг сири мана шунда! Қачонки сен муваффақиятни сув тубида ҳавони хоҳлаганингчалик хоҳласанг, шунда унга эришасан. Бундан бошқа сир йўқ. Ёниқ истак муваффақиятнинг бошланишидир! Кичик олов кўп иссиқлик беролмаганидек, кучли бўлмаган истак буюк мақсадларга асос бўлолмайди.

~      Ловиллаб ёнаётган оловни сув ўчиргани каби нодон одамлардан чиқаётган алангани ҳакиму оқил одамлар сўндирадилар” (Абулқосим аз-Замаҳшарий).

~      Мавлоно Румий ҳазратларидан сўрашди:

Синган кўнгил яна сева оладими?

Мавлоно жавоб берди:

Ҳа, сева олади!

Унда айтингчи, синган пиёлада сув ичасизми?

Мавлоно эса ним табассум билан:

Сиз пиёла синди дея сув ичишни тарк қилдингизми?! деди.

 

 

УЛУҒЛАРДАН ҲИКМАТЛАР:

“Инсон сувдек бўлиши лозим!", дейишади... Чунки:

] Сув оғир юкларни устида кўтаради.

] Қимматбаҳо нарсаларни эса ўз қаърига олади.

] Ўлик ерга ҳаёт беради.

]     Олдига тўсиқ чиқса, тўхтаб қолмайди. Атрофидан айланиб ўтиб, йўлини давом эттиради.

]     Сувни олтин идишга солсанг ҳам, лойдан ясалган идишга солсанг ҳам, ўз рангини ўзгартирмайди”.

] Аллоҳ таоло яратган барча мавжудотлари ичида одам зотини энг мўжизавий қилди. Инсон бошида уч хил сув бор:

- кўз суви – ёш;

- қулоқ суви – зардоб;

- оғиз суви – тупук!

Ушбу сувларнинг ҳар бирида алоҳида вазифа бор!

• Кўз суви шўр бўлади, агар шўр бўлмаса эди, кўз гавҳарининг ҳимояси учун зарур бўлган ёғ айниб қолар ва кўз фаолияти ишдан чиқар эди!

• Қулоқ суви аччиқ бўлади, агар ширин бўлганида, қулоқни қумурсқа босарди!

Оғиз суви шўр ҳам эмас, аччиқ ҳам эмас! Агар тупугимиз шўр ёки аччиқ бўлганида, еган нарсамизнинг таъмини билмас эдик!

Яна энг ажойиби бу – сувлар ҳар куни янгиланиб туради ва бир-бирига аралашиб кетмайди!

Аллоҳ таоло айтади: «Ҳақиқатан, Биз инсонни хушбичим ва хушсурат шаклда яратдик» (Тин сураси 95/4 оят).

Бу мутаносибликни ўз-ўзидан, тасодифан, табиий танланиш йўли билан бўлиб қолган, дейиш учун инсон нақадар савиясиз бўлиш керак?!!

]     Мазҳаббошимиз Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ: Яхшилик ва эҳсонда исроф бўлмаганидек, исрофда ҳам ҳеч қандай яхшилик йўқ, – деганлар.

]     Молиявий маблағлар исрофидан ташқари ҳар бир соҳада ҳам исрофлар бўлади. Шулардан машҳурроғи – сувнинг исрофи. Сувнинг исроф бўлиш ҳолатини ҳар жойда кузатиш мумкин. Лекин кўпчилик бунга эътибор бермайди. Ҳолбуки сув – Аллоҳ таоло бандаларга инъом этган неъматларнинг сараларидан эрур. Бу неъматни тежаш керак. Ҳар бир соҳада бўлгани каби сувнинг исрофи ҳам гуноҳ саналади. Ҳаттоки ибодат учун ишлатилганда ҳам исроф қилмаслик керак.

]     “Исроф” сўзи асли арабча бўлиб, “ҳисобсиз тарзда ишлатиш”, “ҳаддидан ошиш” каби маъноларни англатади. Исрофга йўл қўйган одам Аллоҳ белгилаб берган чегарадан чиқиб, У Зотнинг неъматларини ўрнига сарфламаган ёки ҳожатдан ташқари ишлатган бўлади. Тилимизда ушбу сўз “нест-нобуд қилиш”, “увол қилиш”, “неъматни қадрламаслик” каби маъноларни англатади.

]     “Исроф” сўзи луғатда “чегарадан чиқиш” ва “бир нарсани қасддан унутиш” маъноларини билдиради. Истилоҳда эса моддий ва маънавий маънода ишлатилса-да, кўпроқ моддий сарф харажатларда ўз ифодасини топади. Ҳар қандай ишда чегарадан чиқиш – исрофдир.

]     Исроф – пул, мол ва Аллоҳ томонидан бизга берилган неъматларни ножўя сарфлашдир.

]     Уламоларнинг айтишларича, ИСРОФ:

·       фақирликка етаклайди,

·       жаннатдан узоқлаштириб,

·       дўзахга яқинлаштиради,

·       Аллоҳ таолонинг ғазабига сабаб бўлади. 

 

Сув ресурсларининг аҳамияти ва уларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш зарурлигини билиб олдик.

Сувсизлик бу – асрнинг глобал муаммоси экан, бунга дунёнинг барча давлатлари биргаликда курашиши, бир-бирига ёрдам бериши, аҳоли эса сувдан фойдаланиш маданиятини ҳис қилган ҳолда амал қилишлари керак бўлади. Чунки бир ерда сув билан боғлиқ муаммо катталашгани сари, у ерда ҳаёт умиди сўниб бораверади. Сувга эҳтиёжи бор жамики жонзотлар эса сувли мамлакатларга қараб кўча бошлайди. Ва бу ўша давлатнинг ҳам муаммосига айланади. Кеч бўлса-да, вақтимиз бор, дунёни биргаликда бу инқироздан қутқаришимиз лозим!..

Халқ ичинда мўътабар бир нарса йўқ давлат каби,

Бўлмағай давлат жаҳонда қувват-у сиҳҳат каби!

Иқтисод, инсоф зийнатдур вужуди одама,

Яхши неъмат йўқ кишига саъй ила ғайрат каби!

Энди ҳар биримиз ўз-ўзимизга: “Ўзим яшаб турган юртимни тинчлиги учун, она-Ватанимни равнақи учун, аждодларим ётган муқаддас заминим учун, киндик қоним тўкилган диёрим учун, азиз бўлган эл-халқим учун, фарзандим мендан ҳам бахтлироқ бўлиши учун, боламни келажаги учун мен нима иш қилдим?” – деб савол берайлик...

Беқиёс ва бетакрор, катта ва бой тажрибага эга доно халқимиз эллик минг элакдан ўтказиб, ўзининг пурҳикматли мақолларида бекорга «Нимани хор қилсанг, шунга зор бўласан!» демаган!!!

Ахир «Тежам билан ишлатсанг – уй-рўзғоринг бут. Исроф билан ишлатсанг – ёмон кунни кут!» деб бежизга айтилмагандир?!!

 

Доно ҳалқимиз ўзининг улуғ ҳикматларида

³ «Бойлик ушоқдан йиғилар»,

 

³ «Бугун едим – етдим.

Эрта едим – ўтдим.

Ҳамма ҳайитга чиққанда,

Хумга кириб ётдим»,

 

³ «Дон аяган донга етар,

Нон аяган – нонга»,

 

³ «Яхши ўғил ота молини бийлар,

Ёмон ўғил ота молини сочар»,

 

³ «Донни йиққан – донодир»,

 

³ «Ейишинг – кепак,

Кийишинг – ипак»,

 

³ «Тўқликда очликни ўйла,

Бойиганда – муҳтожликни!»,

 

³ «Йиғсанг – етасан,

Совурсанг – кетасан»,

 

³ «Кам-кам есанг – доим ерсан.

Кўп-кўп есанг – нени ерсан?»,

 

³ «Олаверсанг – енгил бўлар,

Солаверсанг – оғир».

деб айтишида ҳам жуда кўп маънолар бор!!! Шунинг учун энди биз ҳам Аллоҳ таолонинг ғазабига сабаб бўладиган, дўзахга яқинлаштирадиган, жаннатдан узоқлаштирадиган, фақирликка етаклайдиган ИСРОФдан сақланайлик!!!

Меҳрибон Парвардигоримиз соғлик-саломатлигимиз фани – табобат илмининг ярмини биргина (!) Қуръони каримнинг 7-чи сураси Аъроф сураси 31-оятининг ярмига, Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам биргина (!) муборак ҳадиси шарифларига жамлаб қўйган эканлар, биз икки дунёда ҳам чин саодатни истасак, ҳеч кимга ҳеч нарса қолдирмаган КИТОБ – Каломуллоҳ ва ҲИКМАТ – ҳадиси шарифга амал қилсак – марра бизники!

Илоҳо ўзларимизни ҳам, фарзанд-зурриётларимизни ҳам Меҳрибон Парвардигоримиз буюрган, Жаноби Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия этган, ўтмишда ўтганларимизни руҳлари шод бўладиган, халқимиз хурсанд бўладиган, ота-оналаримиз рози бўладиган йўллардан юришимизни насиб этсин!

Муҳтарам азизлар! Тинч бўлиб турган юртимизда мусаффо осмонимиз остида яшаётган жаннатмакон диёримизни бойлиги учун, Худони ўзгача Илоҳий назари тушган муқаддас Ватанимиз равнақи, доно халқимиз саломатлиги ва фаровонлиги учун, турмушимиз ободлиги ва кўпчиликни ризқи учун, элимизни мўл хирмони ва оиламиз дастурхони кўрки учун ўз ҳиссамизни қўшайлик! Шу жаннатмакон диёр – муқаддас заминда яшаётган ҳар биримиз, Аллоҳ таоло Ўзбекистонга берган барча беҳисоб ва бетакрор, мислсиз ва беқиёс неъматларидан фойдаланаётган ҳар бир одам боласи ўзини муносиб ҳиссасини қўшиши лозим эканлигини унутмайлик!..

 

Иброҳимжон домла ИНОМОВ

 

Мақолалар