Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, у зотга бурда (либос) ҳадя қилди. У зот алайҳиссалом уни кийдилар. У зотнинг ўша кийимга эҳтиёжлари бор эди. Саҳобалардан бири уни кўрди-да, «Эй Аллоҳнинг Расули, бу бунча ҳам чиройли экан. Менга кийдиринг шуни» деб у зотдан ўша либосни сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дарҳол ечиб, ўша одамга бердилар. Шунда саҳобалар ўша одамга «Яхши иш қилмадинг. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кийимга эҳтиёжлари борлигидан уни кийган эдилар. Кейин сен у зот ҳеч кимни қуруқ қайтармасликларини билиб туриб сўрадинг» дейишди. Буни эшитган бояги одам «Аллоҳга қасамки, мен у либосни кийиш учун сўрамадим. Балки мен уни кафаним бўлиши учунгина сўрадим» деди. Бухорий ривояти.
Ўша саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг либосларини ўзида сақлаб турди ва охири ўша кийим унинг кафани бўлди.
Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан "Ҳаж – 2026" мавсумида ҳаж ибодатига оид саволларга тезкор жавоб берувчи Колл-марказ ва махсус бот хизмати йўлга қўйилди.
Мазкур замонавий алоқа воситаси ва электрон маълумот алмашув хизматида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво марказининг тажрибали уламолари фаолият юритади.
Ҳаж мавсумида Саудия Арабистонида бўлиб турган зиёратчилар Ҳажга доир шаръий саволлар юзасидан 0595914546 телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин бўлади.
Шунингдек, саволларни Фатво марказининг Телеграмдаги @mabrurhajbot манзилига савол йўллаб ҳам ёзма жавоб олиш имконияти мавжуд.
Мамлакатимизда сафар тараддудидаги ҳамюртларимиз эса Фатво маркази колл-марказининг 781503344 ёки 1171 телефон рақамларига қўнғироқ қилиш орқали саволларига жавоб олишлари мумкин.
Эслатма: "Ҳаж – 2026" мавсумида Саудиядаги Колл-марказ ва мазкур телеграм бот фақат ҳаж амалларига оид мурожаатларга жавоб беради.
Маълумот ўрнида, "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш марказининг расмий телеграм канали:
https://t.me/hajumrauz
Телефон рақамлари:
+998998821858
+998888821858
+998778821858
#mabrur_hajning_mukofoti_jannat!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати