Кайраун хазинасидаги Қуръони Карим қўлёзма саҳифалари Ислом цивилизацияси маркази Қуръон экспозициясидан жой олади.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музей ва кутубхона фондини нодир асарлар билан бойитиш жараёни давом эттирилмоқда. Ҳижрий IV, мелодий X асрда мовий ранг пергамент (кийик терисидан тайёрланган саҳифа)га олтин сувида куфий ёзувида битилган машҳур мовий Қуръоннинг Луқмон сураси битилган саҳифа, яна X-XV асрлар орасида Мағриб мамлакатларида яратилган энг нодир Қуръон тўпламларидан 25 саҳифа факсимиле нусхалар Ислом цивилизацияси маркази учун харид қилинди.
Манба: http://cisc.uz
Ғафлатда қолманг! Эртага Ашуро куни: Рўза тутишни ва оилангизга кенгчилик қилишни унутманг!
Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади.
Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси Аллоҳдан умид қиламанки бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Эсда тутинг! Муҳаррам ойининг ёлғиз ўнинчи кунида эмас, бу кунга қўшиб, бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутиш лозим.
Ашуро куни яқинларга кенгчилик қилиш – бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.
Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига ҳадя улашса, Аллоҳ йилнинг барчасида унга ҳам ҳадя улашади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”.
Даврон НУРМУҲАММАД