2018 йилнинг 17 ноябрь куни Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида таҳсил олаётган талабалар ҳамда билим юртимизда педагогик амалиёт ўтказаётган Тошкент ислом институтининг амалиётчи талабалари ўртасида учрашув ташкил қилинди. Учрашув билим юртининг маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш зали мудир ўринбосари А.Мелибоев ва “Инглиз тили” фани ўқитувчиси Б.Бозорбоевлар бошчилигида ўтказилди.
Учрашув аввалида билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари А.Мелибоев сўз олиб Тошкент ислом институти талабалари Турғунобев Нуриддинжон, Абдураҳмонов Муҳаммадюсуф, Халилов Шавкатжон, Нажмиддинов Бахтиёржон, Расулов Боборавшан, мухамматдинов Ағзаматдин ҳамда Нуриддинов Юлдашбойларни таништириб ўтар экан, улар ҳақидаги маълумотларни қисқача тариф асосида йиғилганларга етказди. А.Мелибоев ўз сўзида давом этиб ушбу олийгоҳ талабалари 2018 йилнинг 27 декабрига қадар билим юртимизда амалиёт ўтказишлари ҳақида гапириб, Тошкент институти талабаларини ўрта махсус ислом билим юртларида амалиёт ўтказишдан мақсадлари ва уларга қўйиладиган талабалар ҳақида қисқача тушунтириб бериб ўтар экан, билим юрти талабаларига ушбу амалиётчилардан унумли фойдаланиб қолишликлари ҳақида тавсия берди. Шундан сўнг икки билим юртлари талабалари ўртасида очиқ мулоқот тарзидаги суҳбат давом этди.
Суҳбат давомида амалиётчи талабалар томонидан Тошкент ислом институти, ушбу жойда яратилган шароитлар, дарслик сифатида ўқитиладиган адабиётлар, институт талабаларига қўйиладиган талаблар ҳақида тушунчалар бериб ўтилди. Суҳбат давомида билим юртимиз талабалари ўзларини қизиқтирган саволлларга батафсил жавоб олдилар.
Билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари
А.Мелибоев


ЎМИ Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2026-2027 ўқув йили учун кириш тест синовларининг 5-ҳудуд (Бухоро вилояти) бўйича имтиҳон жараёнлари Мир Араб олий мадрасаси биносида бўлиб ўтди.
Мазкур ҳудуд бўйича диний таълим муассасаларига ҳужжат топширган 657 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этди.
Имтиҳонларнинг шаффофлиги, адолатлилиги ҳамда тартиб-интизомини таъминлаш мақсадида жараёнларга Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул раҳбарлари, диний таълим муассасалари мутасаддилари, педагог-ўқитувчилар ҳамда ички ишлар ва тиббиёт ходимлари жалб этилди.
Тест синовлари бошланишидан олдин абитуриентларга имтиҳон топшириш тартиби ва баҳолаш мезонлари батафсил тушунтирилди. Барча жараёнлар белгиланган талаб ва қоидаларга мувофиқ, юқори даражада ташкил этилди.
Ташкилотчилар тест жараёнларининг шаффоф ва тартибли ўтишига яқиндан кўмаклашган Бухоро шаҳар ички ишлар органи, соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббиёт ходимлари ҳамда диний таълим муассасалари вакилларига ўз миннатдорлигини билдирдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати