“Эй, Раббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, биз, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз” (Аъроф сураси, 23-оят).
“Қасамки, агар Раббимиз бизга раҳм қилмаса ва (гуноҳимизни) кечирмаса, албатта, зиён кўрувчилардан бўлишимиз аниқдир” (Аъроф сураси, 149-оят).
“Эй, Раббим! Мени ва биродаримни мағфират қилиб, бизни раҳматингга киритгайсан. Сен раҳмлиларнинг раҳмлироғидирсан!” (Аъроф сураси, 151-оят).
“... бизларни мағфират эт (кечир) ва бизларга раҳм қил. Сен кечирувчиларнинг (энг) яхшисидирсан (Аъроф сураси, 155-оят).
“Раббим! Мен Сендан ўзим (яхши) билмаган нарсани сўрашимдан паноҳ тилайман. Агар мени кечирмасанг ва менга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурман” (Ҳуд сураси, 47-оят).
“Эй, Раббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим сураси, 41-оят).
“Эй, Раббим! (Гуноҳларимизни) мағфират эт ва (ҳолимизга) раҳм айла! Сен (ўзинг) раҳм қилувчиларнинг яхшисидирсан” (Муъминун сураси, 118-оят).
“Эй, Раббим! Дарҳақиқат, мен ўзимга зулм қилиб қўйдим. Бас, мени мағфират эт” (Қасас сураси, 16-оят).
“Эй, Раббим! Ўзинг мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган бир мулк (ҳукмронлик) ато этгин! Сенинг Ўзинггина Ваҳҳоб (барча яхшиликларни ато этувчи)дирсан” (Сод сураси, 35-оят).
“Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!” (Ҳашр сураси, 10-оят).
“Эй, Раббимиз! Бизни кофир бўлган кимсаларга алданувчи қилиб қўймагин, бизни мағфират этгин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен ўзинг Қудратли ва Ҳикматли (зот)дирсан” (Мумтаҳана сураси, 5-оят).
“Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларга нуримизни комил қилиб бергин ва бизларни мағфират этгин. Албатта, Сен ҳар нарсага қодирдирсан”, (Таҳрим сураси, 8-оят).
“Эй, Раббим! Мени, ота-онамни, уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни ва барча мўмину мўминаларни мағфират этгин! Золимларга эса фақат ҳалокатни зиёда қилгин!” (Нуҳ сураси, 28-оят).