Жаннатнинг бир неча даражалари бор. Ҳадиси шарифда айтилишича, Жаннатнинг энг баланд даражаси “Ал-Васл” деб аталади ва у фақат пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ато этилади. Қуръони карим ва ҳадиси шарифда Жаннат кўп бора таърифланган. Уларга таяниб уламоларимиз қуйидагиларни баён қилганлар:
Шуни эътиборга олиш керакки, юқорида тилга олинган манфаатлар дунё манфаатларига ўхшамайди. Ҳадиси қудсийда айтиладики, “Мен бандаларимга шундай ажойиб нарсалар яратдимки, у нарсаларни уларнинг кўзлари кўрмаган, қулоқлари эшитмаган ва уларнинг нима эканини ҳатто тасаввур ҳам қила олмайдилар...” Уламоларнинг айтишича, жаннат неъматларининг ердаги неъматларга номланиши ўхшайди, холос. Аслида эса улар бутунлай бошқа неъматлардир. Жаннатдаги энг буюк ажр – Аллоҳ таолонинг жамолини кўришдир.
Яна олимларимиз айтадиларки, имон аҳллари жаннатга фақат Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати ила кирадилар.
Дўзах – имонсизлар ва гуноҳкорлар тушадиган жой. Инсон Жаннатнинг гўзалликларини тасаввурига сиғдира олмагани каби дўзахнинг ваҳшатларини ҳам кўз олдига келтира олмайди. Қуръони каримнинг ояти карималари ва Пайғамбаримизнинг ҳадиси шарифларига таянган ҳолда дўзах ҳақида қуйидаги тасаввурларни ҳосил қилиш мумкин:
Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.
#xabar #haj2026 #ellikboshi #vazifa
Жорий йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокларида “Ҳаж – 2026” мавсумида ҳожилар ибодатига бошчилик қилувчи гуруҳ раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Муфтий ҳазратлари ҳаж қилувчи инсон Ҳақ таолонинг меҳмони экани, шу боис ҳаж амалини бажараётган кишига кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган инсон улуғ ажру савобларга ноил бўлишини сўзлаб, ҳар бир элликбоши Раҳмоннинг меҳмонларига Ўзи рози бўладиган даражада сидқидилдан хизмат қилиши лозимлигини алоҳида қайд этдилар.
Йиғилишда жорий мавсумни намунали ўтказиш учун амалга оширилаётган ишлар, жумладан, 300 нафардан зиёд элликбоши саралаб олингани, ўқув-семинар машғулотлари ўтказилгани, зиёратчилар билан учрашувларда эътибор қилиниши зарур бўлган масалаларга урғу қаратилди.
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ўз сўзлари давомида муборак сафарга қадар зиёратчилар билан мунтазам суҳбатлар ташкил этиш ва уларда ҳажнинг тартиб-қоидалари, аҳкомлари, ўзига хос машаққатларини тушунтириш ҳамда зикру дуолар қилиш ва юртдошларимизнинг барча саволларига жавоб бериш зарурлигини таъкидладилар.
Шунингдек, ҳаж амалига оид шаръий масалаларда фақат Фатво маркази фатволарига риоя этиш, ҳаж сафарига доир қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларни пухта билиш, ўзаро ёрдам муҳитини шакллантириш, зикру ибодатларни кўпайтириб, сафарни мазмунли ўтказиш бўйича зарур тавсиялар берилди.
Тадбир якунида Ҳақ таолодан бу йилги ҳаж мавсуми муваффақиятли ўтишини сўраб хайрли дуолар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати