Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Май, 2026   |   14 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:50
Қуёш
05:20
Пешин
12:25
Аср
17:17
Шом
19:25
Хуфтон
20:48
Bismillah
02 Май, 2026, 14 Зулқаъда, 1447

Ғафлатда қолманг! Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунлиги ва унинг фазилатлари

13.08.2018   10722   1 min.
Ғафлатда қолманг! Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунлиги ва унинг фазилатлари

Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади? “Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.

 

Зулҳижжа ойи қандай ой? Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.

 

Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга? Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ даргоҳида Зулҳижжанинг ўн кунидан афзал кун йўқ”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти)

 

Бу ойда тутилган рўза улуғ ажрларга мушарраф этади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

 

Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай ўтказардилар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).

 

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолони янада кўпроқ зикр қилардилар ва: ...Бу кунларда таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).

 

 

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Туркия диний таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда

01.05.2026   4425   1 min.
Ўзбекистон ва Туркия диний таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда

Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов бошчилигидаги делегация Туркияга амалий ташриф билан борди.

Сафардан кўзланган асосий мақсад хорижий диний таълим муассасалари билан тажриба алмашиш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

Ташриф доирасида делегация 1453 йилда ташкил этилган нуфузли Истанбул университетига ташриф буюрди.

Ушбу учрашув 2018 йилда икки муассаса ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумининг мантиқий давоми бўлди.

Музокаралар давомида университетнинг Илоҳиёт факультети фаолияти, ўқув режалари ва халқаро илмий алоқалар бўйича муҳим тажриба алмашилди.

Томонлар таълим жараёнларини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилиб, келгусидаги истиқболли режаларни белгилаб олдилар.

Учрашув якунида анъанавий эсдалик совғалари алмашилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

 

Ўзбекистон ва Туркия диний таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда Ўзбекистон ва Туркия диний таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда Ўзбекистон ва Туркия диний таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда Ўзбекистон ва Туркия диний таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда Ўзбекистон ва Туркия диний таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда
Дунё янгиликлари