Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Май, 2026   |   15 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:49
Қуёш
05:18
Пешин
12:25
Аср
17:17
Шом
19:26
Хуфтон
20:49
Bismillah
03 Май, 2026, 15 Зулқаъда, 1447

Ғафлатда қолманг! Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунлиги ва унинг фазилатлари

13.08.2018   10745   1 min.
Ғафлатда қолманг! Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунлиги ва унинг фазилатлари

Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади? “Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.

 

Зулҳижжа ойи қандай ой? Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.

 

Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга? Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ даргоҳида Зулҳижжанинг ўн кунидан афзал кун йўқ”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти)

 

Бу ойда тутилган рўза улуғ ажрларга мушарраф этади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

 

Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай ўтказардилар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).

 

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолони янада кўпроқ зикр қилардилар ва: ...Бу кунларда таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).

 

 

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади

Бошқа мақолалар

Шукр, сано ва дуони жамлаган оят

30.04.2026   7940   1 min.
Шукр, сано ва дуони жамлаган оят

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

﴿ربِّ إني لما أنزلت إليَّ من خير فقيرٌ﴾

Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожманосос сураси, 24-оят).

Ибн Ошур раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Ушбу жумла ўз ичига ҳам шукрни, ҳам санони, ҳам дуони қамраб олгандир. Аллоҳ таоло бу (дуо) сабабли Мусо алайҳиссаломга жуфти ҳалол, бошпана ва иш (ризқ) ато этди.

Банда билан Парвардигори ўртасидаги энг яқин (қисқа) йўл – У Зотга муҳтожлигини изҳор қилишдир.

Ифтиқор (الافتقار) бу – фақат моддий камбағаллик эмас, балки маънавий жиҳатдан Аллоҳнинг лутфисиз ҳеч ким эканини ҳис қилиш, ҳар бир сонияда Унинг ёрдамига интизор бўлиш демакдир.

 

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ