Мисвок – тишни самарали оқартирадиган, жилосини сақлайдиган ва соғлом қиладиган энг ажойиб восита. Одамлар кўп асрлардан бери тиш пастаси ўрнига ана шу табиий воситадан фойдаланиб келганлар. Арок (ботаник номланиши Salvadora Persica) деб аталадиган дарахтдан синдириб олинган кичик новдага мисвок дейилади. Ўша шохчанинг бир тарафидан пўсти арчилиб тиш тозалашда қўлланилади.
Мисвокдан фойдаланиш Пайғмабаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати шарифларидан. 2003 йил олимлар мисвок билан тиш чўткаларини солиштириб ўрганганда мисвокнинг тиш чўткасидан фойдали экани аён бўлди. Халқаро соғликни сақлаш ташкилоти Халқаро консенсус маърузасида 1986 ва 2000 йилларда мисвокдан фойдаланишни тавсия этди ва бунинг натижасида мисвокнинг фойдали жиҳатларини ўрганиш юзасидан жиддий тадқиқот ишлари олиб борилди.
Мисвок арок дарахтидан ташқари зайтун ва ёнғоқ дарахтларидан ҳам олинади. Тишни тозалаш учун синдириб олинган шохчанинг пўсти 5-10 мм. ўлчамда арчилади ва толаларга ажралиши учун чайналади. Мисвокдан намоздан олдин, меҳмонга борганда мезбоннинг уйига киришдан олдин, сафар олдидан ва кейин, ухлагани ётишдан олдин, уйқудан тургандан кейин, очиққанда ва чанқаганда, бирорта тадбирга боришдан бурун фойдаланилади.
Мисвокдан фойдаланиш фойдалари ҳақида Пайғамбар алайҳиссалом ҳадиси шарифларида: “Сивак бу – оғизни поклайдиган ва Аллоҳ таолони сиздан рози қиладиган воситадир”; “Агар умматларимга қийинчилик туғдирмаганида эди, уларга ҳар таҳорат олганда мисвокдан фойдаланишни буюрган бўлар эдим”, деганлар. Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзлари кундузи ҳам, тунда ҳам уйқудан турганларида, ҳар сафар таҳорат олганларидан мисвок билан тишларини тозалаганлар. Мисвокнинг фойдалари қуйидагиларда намоён бўлади:
Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан воҳамиз аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг кўнглига қувонч улашишга қаратилган хайрли ишлар давом этмоқда.
Бугун, ЎМИ Қашқадарё вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов бошчиликларида ҳомийлар жалб этилган ҳолда маҳалла ҳудудидаги хонадонларга ташриф буюриб, хонадон аҳиллари билан самимий суҳбатлар ўтказилди. Уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида совға-саломлар ва хайр-эҳсон қутилари тарқатилди.
Бундай хайрли ташаббуслар халқимизга хос меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик фазилатларининг амалий ифодаси бўлиб, эҳтиёжманд оилаларга маънавий далда ва кўмак беришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Юртимизда тинчлик-осойишталик, хонадонларимизда файзу барака бардавом бўлсин!
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати