Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Ноябр, 2026   |   7 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:51
Қуёш
07:08
Пешин
12:13
Аср
15:21
Шом
17:05
Хуфтон
18:21
Bismillah
17 Ноябр, 2026, 7 Жумадул сони, 1448

Имом Нававий

08.04.2018   11178   1 min.
Имом Нававий

Ҳадис илми шаклланиши ва ривожланишида буюк хизмат қилган муҳаддислардан бири Имом Нававийдир. У зотнинг тўлиқ исми Яҳё ибн Шарафиддин ибн Муррий ибн Ҳасан Ҳузомий Ҳуроний Нававий бўлиб, лақаби “Абу Закариё”дир.

Олим 631 йили муҳаррам ойида Дамашқ яқини­даги Наво шаҳрида дунёга келади. Ёш­лигидаёқ Қуръони ка­римни ёд ола­ди. Ўн тўқ­қиз ёшида Дамашқдаги “Равоҳия” мадрасасига ўқишга киради. Бу ерда Исҳоқ ибн Аҳмад Мақсидийдан фиқҳ бўйича таълим олади. Диний илмлардан ташқари бошқа соҳаларни ҳам ўрганади. Таҳсилни тугатгач, Дамашқдаги “Дорул ҳадис ал-ашрафия” мадрасасида дарс бера бошлайди.

Имом Нававий тақволи, парҳезли киши эди. Асосий вақтини тоат-ибодат, илм олиш ва таълим беришга бағишлайди. Аллоҳ таоло у кишига зийрак қалб, кучли хотира ва ўткир зеҳн ато этган. Имом Муслим “Саҳиҳ”ига ёзган шарҳи Имом Нававийнинг шоҳ асари ҳисобланади. Олим ҳар бир ҳадисга моҳирона шарҳ битиб, унинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириб беради.

Имом Нававий жуда кўп асарлар ёзди. Уларнинг кўпи ҳадис илмига доир. “Шарҳул саҳиҳи Муслим”, “Иршод”, “Таҳзибул асмо вал луғат”, “Ат-Тибён фи одоби ҳамлатил Қуръон”, “Минҳожут толибин”, “Бўстонул орифин”, “Арбаъин”, “Риёзус солиҳин” ва “ал-Азкор” каби китоблар шулар жумласидан. “Арбаъин”, “Риёзус солиҳин”, “Ал-Азкор” ва “Бўстонул орифин” ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилган.

Имом Нававий  ҳижрий 671 йили ражаб ойининг 24 куни дунёдан кўз юмди ва она юрти Дамашққа дафн қилинди.

 

Бобур ТОШПЎЛАТОВ

тайёрлади.

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Конфессиялараро ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик — тинчлик ва барқарорлик асоси

17.11.2026   121   2 min.
Конфессиялараро ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик — тинчлик ва барқарорлик асоси

16 ноябрь — Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида «Бағрикенглик ҳафталиги» доирасида Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Конфессиялар ишлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизда фаолият юритаётган турли диний конфессиялар вакиллари, Кенгаш аъзолари, парламент, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари, шунингдек, маҳаллий ва хорижий кузатувчилар иштирок этди.

Тадбирда жамиятда тинчлик, ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, турли конфессиялар ўртасидаги ҳамжиҳатликни асраб-авайлаш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Йиғилиш давомида мамлакатимизда виждон эркинлигини таъминлаш, диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш ва конфессиялараро мулоқотни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар атрофлича муҳокама қилинди.

Эътироф этилганидек, Конфессиялар ишлари кенгаши турли диний конфессиялар, давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ҳамда долзарб масалаларни ҳамжиҳатликда ҳал этишда муҳим майдон вазифасини бажармоқда.

Мулоқотлар давомида иштирокчилар мамлакатимизда диний бағрикенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан фикрларини билдирдилар.

Шунингдек, хорижий ва маҳаллий кузатувчилар ҳам мамлакатимизда диний бағрикенгликни таъминлаш борасидаги тажриба, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлаш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан ўз қарашлари билан ўртоқлашдилар.

Айниқса, ёш авлодни бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик тамойиллари асосида тарбиялаш, диний конфессиялар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, динлар ва маданиятлар ҳақида холис, ишончли ҳамда маърифий материаллар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Иштирокчилар Ўзбекистонда шаклланган конфессиялараро тотувлик муҳити нафақат мамлакатимиздаги барқарорлик, балки халқаро миқёсдаги ўзаро англашув ва ҳамкорлик учун ҳам муҳим аҳамият касб этишини қайд этдилар.

Йиғилиш якунида Кенгаш фаолиятини янада такомиллаштириш, диний конфессиялар ўртасидаги мулоқотни изчил давом эттириш, жамиятда тинчлик, тотувлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар юзасидан фикр алмашилди.

Зеро, бағрикенглик турли эътиқод эгаларининг ўзаро ҳурмат, ишонч ва ҳамжиҳатлик асосида бир жамиятда тинч-тотув яшаш маданиятидир. Бундай қадриятларни асраб-авайлаш эса барқарор тараққиёт ва фаровон келажакнинг муҳим кафолати саналади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

 

Ўзбекистон янгиликлари