Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Декабр, 2025   |   18 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:12
Қуёш
07:37
Пешин
12:20
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:16
Bismillah
09 Декабр, 2025, 18 Жумадул сони, 1447

27.02.2018   34687   1 min.
Бошқа мақолалар

"Агар" сўзи шайтон амалини очади

05.12.2025   13302   1 min.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кучли мўмин Аллоҳ таолога кучсиз мўминдан яхшироқ ва маҳбуброқдир. Ҳар иккаласида яхшилик бор. Сенга фойда берадиган нарсага ҳарис бўл. Аллоҳдан ёрдам талаб қил. Ожизлик қилма. Агар сенга бирор мусибат етса, агар ундоқ қилганимда, бундоқ бўларди, деб айтма. Лекин, Аллоҳнинг тақдири, У хоҳлаган нарса бўлади, дегин. Чунки "агар" калимаси шайтон амалини очади», дедилар (Имом Муслим ривояти).

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан