Хожа Баҳоуддин Нақшбанд – ислом оламининг энг машҳур авлиёларидан бири, нақшбандия тариқатининг асосчиси. У милодий 1318 йилнинг март ойида Бухоро вилоятининг Когон туманидаги Қасри Ҳиндувон қишлоғида туғилган. Халқ орасида Баҳоуддин, Баҳоуддинжон, Хожа Баҳоуддин, Баҳоуддин Балогардон, Балогардон, Хўжайи Бузрук, Шоҳи Нақшбанд номлари билан ҳам машҳур. Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг асл исми Муҳаммаддир. Манбаларда у кишининг отаси ҳам бобоси ҳам Муҳаммад исмида бўлгани қайд этилади. Баҳоуддин Нақшбанднинг насаби ота тарафдан Ҳазрат Алига, она тарафдан ҳазрат Абу Бакр Сиддиққа бориб тақалади. Хожалар авлодидан бўлгани учун унинг номи олдига хожа сўзини ишлатиш расм бўлган. Ёшлигида отаси билан бирга кимхобга нақш солиш ҳунари билан машғул бўлгани учун Нақшбанд лақаби билан машҳур бўлган. Ўша даврда матоларга нақш ишлаган, нақш солинган кўйлаклар ёки нақшли гиламлар тўқиган касб эгалари нақшбанд дейилган. Баҳоуддин” сўзи “Диннинг нури” деган маънони англатади. Бу Хожа Нақшбандга кейинчалик берилган фахрли унвон. Баҳоуддин Нақшбанд умри давомида бир неча пирнинг тарбиясини олган. Биринчи пири – Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий эди. Кекса шайх бу ёш муридини тарбиялашни ўринбосарларидан бўлмиш Амир Саййид Кулолга топширади. У тариқат бобида билганларини ўргатиб бўлганидан кейин шогирдига ижозат беради. Баҳоуддин илм истаб, яссавия тариқати шайхларининг машҳур вакилларидан бўлмиш Қусам шайх олдига, Нахшаб, яъни ҳозирги Қаршига боради. Уч ой ундан таълим олади. Баҳоуддиннинг бу пирга ихлоси баланд бўлган, айни чоғда Қусам шайх ҳам уни ўз ўғлидек билиб, муридига чексиз ҳурмати туфайли умрининг охиригача Бухорода яшаб, шу ерда вафот этади. Манбаларнинг далолат беришича, у Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний (1103–1179)дан руҳий тарбия олган. Баҳоуддин Нақшбанднинг умри асосан Бухоро ва унинг атрофидаги қишлоқларда ўтган. Ғарибона ҳаёт кечирган, фақат ўз меҳнати билан кун кўрган. Хизматкор ёки қул сақламаган. Ўз таълимотини яратишда Юсуф Ҳамадоний ва Абдулхолиқ Ғиждувоний назарияларига асосланган. Таълимоти асосида: “Дил – ба ёр-у, даст – ба кор” (“Кўнгил Аллоҳда бўлсин-у, қўл иш билан банд бўлаверсин”), – деган шиор ётади. Тасаввуфдаги ҳар қандай тариқат каби, хожагон-нақшбандия тариқати ҳам ўз ғоялари, тартиб-қоидалари, одоблари ва қатъиятларини шакллантиришда жуда қадим ришталардан сув ичган. Аммо тариқатнинг бутун моҳиятини унинг бош шиори бўлмиш: “Дил – ба ёр-у, даст – ба кор” ҳикмати ҳамда яна ўн бир қоида белгилаб беради. Бу қоидалар “рашҳалар”, яъни “томчилар” деб юритилган. Рашҳалар Юсуф Ҳамадоний, Абдулхолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд тарафларидан асосланган
НАҚШБАНДИЯ ОЛТИН СИЛСИЛАСИ
Нақшбандия манбаларда “силсилат аз-заҳаб”, яъни “олтин силсила” тарзида тилга олинади.
Бу қуйидаги тарзда шаклланган:
Юсуф Ҳамадоний тайин этган шиорлар:
Абдулхолиқ Ғиждувоний тайин этган шиорлар:
Баҳоуддин Нақшбанд тайин этган шиорлар:
ЗИЁРАТ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИ
Ҳайдархон Юлдашходжаев
“Мир Араб” Олий мадрасаси ректори
ЎМИ Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
عَنْ أَبِي بَكْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ مُرْنِي بِكَلِمَاتٍ أَقُولُهُنَّ إِذَا أَصْبَحْتُ وَإِذَا أَمْسَيْتُ قَالَ: قُلِ اللَّهُمَّ فَاطِرَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ عَالِمَ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَشَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ قَالَ: قُلْهَا إِذَا أَصْبَحْتَ وَإِذَا أَمْسَيْتَ وَإِذَا أَخَذْتَ مَضْجَعَكَ.
«Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
«Ё Аллоҳнинг Расули! Менга тонг оттирганимда ва кунни кеч қилганимда айтиб юрадиган сўзларимни амр қилинг», деди.
Шунда у зот:
«Аллоҳумма! фотирас самавати вал арзи, ъалимал ғайби ваш-шаҳадати, Робба кулли шайъин ва малийкаҳу. Ашҳаду ан лаа илааҳа иллаа анта. Аъузу бика мин шарри нафсии ва мин шарриш-шайтони ва ширкиҳи», деб айт. Уларни тонг оттирганингда ҳам, кунни кеч қилганингда ҳам ва ётар жойингни олганингда ҳам айт», дедилар».
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Эй осмонлар ва ерни йўқдан бор қилувчи Зот! Ғайбни ва ҳозирни билувчи Зот! Ҳар бир нарсанинг Робби ва эгаси бўлган Зот! Албатта, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқлигига шаҳодат келтираман. Сендан нафсимнинг шарридан ва шайтоннинг шарри ва ширкидан паноҳ тилайман».
«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи