Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабр олдида йиғлаётган бир аёлни кўриб: “Аллоҳдан қўрқ ва сабр қил”, дедилар. Шунда аёл: “Нари тур, чунки сенга мендаги мусибат етмагандир ва уни билмайсан ҳам”, деди. Саҳобалар унга: “Бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар”, деб айтдилар.
У аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дарвозаларига келди. Лекин у зот ҳузурларида қўриқчиларни топмади. Аёл: “Ё Расулуллоҳ сизни танимабман”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳақиқий сабр аввалги зарба пайтдагисидир”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Имом Муслимнинг ривоятида: “У аёл гўдак боласига йиғлаётган эди”, деб келтирилган.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
Чунки кунлар ўтган сайин инсон овуниб тинчланиши табиий ҳол. Бундай вақтда қилинган сабрдан эса фойда йўқ.
Уламолар мусибатга чиройли сабр қилишнинг учта шарти борлигини зикр қиладилар. Ихлос. Мусибатни аввалида қилинган сабр. Жазавага тушиб, Аллоҳга шикоят қилмаслик.
Чунки аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганда эшиклари олдида қоравулни кўрмади.
Тошкент тумани “Холмуҳаммад ота” жоме масжиди имом-хатиби Авазхўжа БАХРОМОВ
манбалар асосида тайёрлади
ЎМИ Матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Бухоро вилоятида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли ишлар давом этмоқда.
Янги ўқув йили арафасида вилоятдаги имом-хатиб ва имом ноиблари томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларига ўқув қуроллари олиб берилмоқда.
Бу эзгу ташаббус болажонларга қувонч улашиш билан бирга, уларнинг янги ўқув йилини муносиб кутиб олишига кўмаклашмоқда.
Меҳр-оқибат ва саховат — халқимизга хос эзгу қадриятлар!
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати