Шаддод ибн Авсдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким саййидул истиғфор – “Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана абдука ва ана ала аҳдика ва ваъдика мастатоту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика алайя ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла яғфируз зунуба илла анта”ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради, дедилар.
Бугун, 8 май куни Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтида таҳсил олаётган бош имом ва имом-хатиблар учун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида махсус ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамкорлигида ўтказилган мазкур машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Марказнинг очилиш маросимида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлашга қаратилгани билан ҳам эътиборлидир. Зеро, Давлатимиз Раҳбари ўз нутқида: "Бу даргоҳда ислом меросини чуқур ўрганиш, диний ходимлар ва имом-хатибларнинг малакасини ошириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ишларини ташкил этиш, ўйлайманки, мақсадга мувофиқдир", — дея таъкидлаган эди.
Ўқув жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Мақсудов, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров ҳамда бошқа профессор-ўқитувчилар томонидан олиб борилди.
Машғулотлар давомида тингловчилар "Давлат ва дин муносабатлари", "Ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида ахлоқий меъёрлар", "Фиқҳ илмининг методологик асослари ва замонавий ёндашувлар" каби мавзулар асосида ўз билим ва малакаларини оширдилар.
Мазкур ўқувлар диний-маърифий соҳада фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг замонавий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, жамиятда маърифат ва бағрикенглик муҳитини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати