Ўзбекистонлик зиёратчилар Мадинаи мунаввара шаҳрида барча ибодат ва зиёратларни мукаммал адо этишди. Жумладан, беш маҳал намозни Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг муборак масжидларида ўқишга ҳаракат қилишди. Шунингдек, Бақиъ қабристони, Уҳуд тоғи этагидаги Ҳазрати Ҳамза ва бошқа саҳобаларнинг қабрларини зиёрат қилишди. Фазилатли “Қубо” ва “Қиблатайн” масжидларида намоз ўқиб, дуои хайрлар қилишди.
Юртимиз зиёратчилари кеча эрта саҳардан замонавий автобусларга чиқиб, Маккаи мукаррама томон йўл олишди. Оппоқ эҳромлари сингари юзларидан нур таралиб турган ҳамюртларимиз «Зулҳулайфа» мийқотида умра учун ният қилиб, эҳромга киришди. Йўл давомида гуруҳ раҳбарлари уларга ҳаж амаллари тўғрисида маълумотлар беришди. Улар Макка шаҳридаги ҳашаматли “Аброжул Ҳидоя” меҳмонхонасида катта эҳтиром билан кутиб олинди. Сўнгра, гуруҳ раҳбарлари иштирокида умра ибодатини адо этишди. Қуйида, ҳамкор ширкатимиз “Ал-ҳидоя” масъуллари ва ишчи гуруҳ ходимлари томонидан Макка шаҳрига етиб келган дастлабки гуруҳ зиёратчиларини кутиб олиш жараёни акс этган видеолавҳани намойиш этамиз.
Макка шаҳридан
Ҳаж-2017 ишчи гуруҳи.
-------------
Muslim.uz portalining ijtimoiy-tarmoqlardagi sahifalari:
Telegram: https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Telegram: https://telegram.me/joinchat/BO0aAjzDeqY_uXAnXN38lQ
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/
Facebook: https://www.facebook.com/movarounnahr.nashriyoti/
Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/
Twitter: https://twitter.com/muslimuzportal
ВКонтакте: https://vk.com/public143947833
Fikr.uz: http://fikr.uz/blog/muslimuz
----
www.muslim.uz | http://muslim.uz/
www.mp3.muslim.uz | http://mp3muslim.uz/
www.savollar.muslim.uz | http://savollar.muslim.uz/
Бухоро шаҳридаги "Сайфиддин Бохарзий" (Шайх ул-Олам) жоме масжидида замонавий талаблар асосида барпо этилган янги таҳоратхона намозхонлар ихтиёрига топширилди.
Мазкур иншоот бир вақтнинг ўзида 70 нафаргача намозхонга хизмат кўрсатиш қувватига эга. Шунингдек, унда имконияти чекланган фуқаролар учун махсус жиҳозланган 4 та алоҳида хона ҳам ташкил этилган.
Иншоот ёзги ва қишки мавсумларда ибодат қилувчилар учун максимал даражада қулай бўлган барча зарур шароитлар, жумладан, иситиш ва совитиш тизимлари билан тўлиқ таъминланган.
Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишга ҳисса қўшган ҳомийлар, меҳнат қилган қурувчи ва усталарнинг эзгу амалларини даргоҳида ҳусни қабул айласин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати