5-ФАТВО
Тўлиқ бир йил мажнун (жин теккан, руҳий касалликка учраган) бўлса, закот вожиб эмас. Йилнинг боши ва охирида мажнунлиги кетган бўлса, закот вожиб бўлади. Аммо бир йил беҳуш ётган бойга закот вожиб.
«Оламгирия», «Жавҳара», «ал-Кофий», «Қозихон».
6-ФАТВО
Гаровга қўйган бойлиги, модомики гаровга олган киши қўлида экан, ундан закот бериш вожиб эмас.
«Оламгирия», «ал-Баҳрур-роиқ».
7-ФАТВО
Яшаб турган уйи, кийиб юрган кийимлари, уй жиҳозлари, миниб турилган улов, истеъмол қилинаётган озиқ-овқат, пардоз буюмлари (агар олтин, кумушдан ясалмаган бўлса), гавҳар, маржон, ёқут, зумрад (агар сотиш учун сақланмаётган бўлса), олимнинг фойдаланиб турган китоблари, касб-ҳунар асбоблари каби нарсалардан закот берилмайди. Бўёқчининг идишдаги бўёқлари, тери ошловчининг идишдаги ёғларидан закот берилади. Кирчининг совунларидан закот чиқарилмайди.
«Оламгирия», «Жавҳара», «Кифоя».
8-ФАТВО
Фиқҳ илми билан шуғулланадиган олимнинг уйидаги китоблари жуда катта маблағга тенг бўлса ҳам, модомики улардан фойдаланиб туришга муҳтож экан, закот бериши вожиб эмас. Лекин зарур бўлмайдиган манбаларининг қиймати нисобга етса, улардан закот бериши вожибдир.
«Оламгирия», «Мабсут».
9-ФАТВО
Одамлардан қарздор киши агар бойлигидан қарзига берганда, нисобдан камайиб қоладиган бўлса, унга закот вожиб эмас. Масалан, бировдан бир нисоб миқдорида қарз олган, лекин қўлида беш нисоб миқдорида бойлиги бор. У тўрт нисоб ҳисобидан закот беради. Аммо назр, каффорат, фитр садақаси, ҳаж пули каби Аллоҳнинг ҳақлари ҳам зиммасидаги қарзи ҳисобланади. Лекин бу қарзлар закотга тўсқинлик қилмайди. Яъни, мазкур жойларга сарф қилса, нисобдан камайиб қолиш эҳтимоли бўлса ҳам, закот бераверади.
«Оламгирия», «Муҳит».
10-ФАТВО
Бўйнига олмай юрган қарздорга қарши ҳужжати йўқ одам бир неча йилдан кейин ҳужжатга эга бўлиб қолса ва қарзни ундириб олса, ўтган йиллар учун закот вожиб эмас.
«Оламгирия», «Табйин».
11-ФАТВО
Қарздор узоқ жойга қочиб кетса, қаралади: агар қарз берган одам уни топиб келишга қодирлигига қарамасдан, ҳаракат қилмаса, закот соқит бўлмайди. Топиб келишга имконияти бўлмаса, ундаги пулдан закот бермайди.
«Оламгирия», «Муҳит».
12-ФАТВО
Закотга йил ҳижрий сана ҳисоби билан ўлчанади (354 кун). Йилнинг боши ва охирида закот нисоби мавжуд бўлиб, ўртасида нисобдан камайиб туриши закотни соқит қилмайди.
«Оламгирия», «Ҳидоя».
13-ФАТВО
Йил давомида тижорат молларининг жинслари ўзгартириб турилиши закот бериладиган йилнинг ҳам ўзгариб, янгиланиб туришига сабаб бўлмайди. Аммо чорва моллари йил давомида алмаштириб турилса, йил ҳисоби охиргисидан бошлаб эътиборга олинади.
«Оламгирия», «Муҳит».
14-ФАТВО
Нисоб эгасининг бойлиги йил давомида қайси йўл билан бўлса-да, ортиб борса, ҳаммаси умумий бойлигига қўшилиб, закот ажратилаверади. Масалан, тижоратдан келган фойда, мерос, ҳадя йўли билан тушган маблағлар каби. Аммо бошқа жинсдан бўлган қўй, эчки, туя каби моллар қўшилмайди. Йил тўлиши билан тушган маблағ ва фойдалар янги йил ҳисобидаги нисобга қўшиб, ҳисоблаб борилади. Яъни, бир йил тўлмагунча улардан закот берилиши вожиб эмас. Лекин тўлмаган йил ва кейинги бир неча йил ҳисобидан бир нисоб эгаси бўлган одам олдиндан закотларини бериб қўйиши мумкин.
«Оламгирия», «Жавҳара», «Мухтасар», «Қозихон».
15-ФАТВО
Бойлиги шариат белгилаб қўйган маълум миқдорга, яъни нисобга етган мусулмон киши ҳижрий-қамарий бир йил ўтиши билан аслий ҳожатларидан ортиқча бойлигининг қирқдан бир қисмини, яъни 2,5 фоизини шаръан белгиланган жойларга бериши фарзи айндир. Нисоб 84 гр олтин қийматига баробар маблағдир. Закотни узрсиз кечиктириб бериш гуноҳ саналади. Закотни ажратаётган ёки бераётган пайтда ният қилиш шарт. Демак, шу ажратган ёки бераётган нарсам садақа ёки эҳсон эмас, закотдир, деб ният қилинади. Аммо йилнинг охирига келиб, шу бир йил мобайнида берган садақаларимни закот деб ният қилдим, деса, бу нияти ўтмайди. Бутун бойлигини садақа қилиб юборса, ният шарт эмас. Закотга ҳам ўтаверади.
«Оламгирия», «Мухтасар».
16-ФАТВО
Фақир кишига берган қарзидан кечиб юборса, ўша қарзда турган бойлигидан берадиган закотидан қутулади. Агар бир қисмидан кечса, ўша қисмидан берадиган закоти соқит бўлади. Бой кишидаги қарзини унга ҳадя қилиб юборса, унинг закоти соқит бўлмайди.
«Оламгирия», «Табйин».
17-ФАТВО
Бой киши фақир ҳузурига бориб фалон одамга берган қарзимни ўзингга олгин, деб закотни ният қилса, жоиздир.
«Оламгирия», «ал-Баҳрур-роиқ».
18-ФАТВО
Мискинга пул бериб, тилида ҳиба (ҳадя) ёки қарз деб айтиб, дилида закот деб ният қилса, закотга ўтади.
«Оламгирия», «ал-Баҳрур-роиқ», «Қуня».
19-ФАТВО
Тўлиқ бир йил мажнун (жин теккан, руҳий касалликка учраган) бўлса, закот вожиб эмас. Йилнинг боши ва охирида мажнунлиги кетган бўлса, закот вожиб бўлади. Аммо бир йил беҳуш ётган бойга закот вожиб.
«Оламгирия», «Жавҳара», «ал-Кофий», «Қозихон».
20-ФАТВО
Гаровга қўйган бойлиги, модомики гаровга олган киши қўлида экан, ундан закот бериш вожиб эмас.
«Оламгирия», «ал-Баҳрур-роиқ».
21-ФАТВО
Яшаб турган уйи, кийиб юрган кийимлари, уй жиҳозлари, миниб турилган улов, истеъмол қилинаётган озиқ-овқат, пардоз буюмлари (агар олтин, кумушдан ясалмаган бўлса), гавҳар, маржон, ёқут, зумрад (агар сотиш учун сақланмаётган бўлса), олимнинг фойдаланиб турган китоблари, касб-ҳунар асбоблари каби нарсалардан закот берилмайди. Бўёқчининг идишдаги бўёқлари, тери ошловчининг идишдаги ёғларидан закот берилади. Кирчининг совунларидан закот чиқарилмайди.
«Оламгирия», «Жавҳара», «Кифоя».
22-ФАТВО
Фиқҳ илми билан шуғулланадиган олимнинг уйидаги китоблари жуда катта маблағга тенг бўлса ҳам, модомики улардан фойдаланиб туришга муҳтож экан, закот бериши вожиб эмас. Лекин зарур бўлмайдиган манбаларининг қиймати нисобга етса, улардан закот бериши вожибдир.
«Оламгирия», «Мабсут».
23-ФАТВО
Одамлардан қарздор киши агар бойлигидан қарзига берганда, нисобдан камайиб қоладиган бўлса, унга закот вожиб эмас. Масалан, бировдан бир нисоб миқдорида қарз олган, лекин қўлида беш нисоб миқдорида бойлиги бор. У тўрт нисоб ҳисобидан закот беради. Аммо назр, каффорат, фитр садақаси, ҳаж пули каби Аллоҳнинг ҳақлари ҳам зиммасидаги қарзи ҳисобланади. Лекин бу қарзлар закотга тўсқинлик қилмайди. Яъни, мазкур жойларга сарф қилса, нисобдан камайиб қолиш эҳтимоли бўлса ҳам, закот бераверади.
«Оламгирия», «Муҳит».
24-ФАТВО
Бўйнига олмай юрган қарздорга қарши ҳужжати йўқ одам бир неча йилдан кейин ҳужжатга эга бўлиб қолса ва қарзни ундириб олса, ўтган йиллар учун закот вожиб эмас.
«Оламгирия», «Табйин».
25-ФАТВО
Қарздор узоқ жойга қочиб кетса, қаралади: агар қарз берган одам уни топиб келишга қодирлигига қарамасдан, ҳаракат қилмаса, закот соқит бўлмайди. Топиб келишга имконияти бўлмаса, ундаги пулдан закот бермайди.
«Оламгирия», «Муҳит».
26-ФАТВО
Закотга йил ҳижрий сана ҳисоби билан ўлчанади (354 кун). Йилнинг боши ва охирида закот нисоби мавжуд бўлиб, ўртасида нисобдан камайиб туриши закотни соқит қилмайди.
«Оламгирия», «Ҳидоя».
27-ФАТВО
Йил давомида тижорат молларининг жинслари ўзгартириб турилиши закот бериладиган йилнинг ҳам ўзгариб, янгиланиб туришига сабаб бўлмайди. Аммо чорва моллари йил давомида алмаштириб турилса, йил ҳисоби охиргисидан бошлаб эътиборга олинади.
«Оламгирия», «Муҳит».
28-ФАТВО
Нисоб эгасининг бойлиги йил давомида қайси йўл билан бўлса-да, ортиб борса, ҳаммаси умумий бойлигига қўшилиб, закот ажратилаверади. Масалан, тижоратдан келган фойда, мерос, ҳадя йўли билан тушган маблағлар каби. Аммо бошқа жинсдан бўлган қўй, эчки, туя каби моллар қўшилмайди. Йил тўлиши билан тушган маблағ ва фойдалар янги йил ҳисобидаги нисобга қўшиб, ҳисоблаб борилади. Яъни, бир йил тўлмагунча улардан закот берилиши вожиб эмас. Лекин тўлмаган йил ва кейинги бир неча йил ҳисобидан бир нисоб эгаси бўлган одам олдиндан закотларини бериб қўйиши мумкин.
«Оламгирия», «Жавҳара», «Мухтасар», «Қозихон».
29-ФАТВО
Йил давомидаги фойда ва қўшимча даромадлар нисобга етган бойлигига қўшилади. Нисобга етмаган бойлигига қўшиб, ҳисобланмайди. Агар нисобга етмаган молига янги даромадни қўшганида нисобга етадиган бўлса, қўшиб шу кундан бошлаб йил ўтишини кутади.
«Оламгирия», «Бадое».
30-ФАТВО
Нисобга етган чорва молларига йил тўлиши билан закотини бериб бўлгач, молларни сотиб юборса, ярим йил тўлган мавжуд пулни нисобга қўшиб ҳисоблайдими ёки йўқми, деган масалада Абу Ҳанифа (р.ҳ.) наздида, қўшиб ҳисобламайди, балки унга янгидан йил ҳисобини бошлайди. Аммо Абу Юсуф билан Имом Муҳаммад (р.ҳ.) наздида, молларнинг пулини ҳам мавжуд нисобга қўшиб, икки нисобга закот беради. Бу ихтилоф чорва моллари алоҳида нисобга етган тақдирда эътиборга олинади. Борди-ю, нисобга етмаган бўлса, ҳаммаларининг наздида ҳам, нисобга қўшиб ҳисобланаверади.
«Оламгирия», «Жавҳара».
31-ФАТВО
Ерининг хирожини (закотини) тўлаб бўлгач, сотиб юборса, пулини аслий нисобга қўшиб ҳисоблаб, закот ажратади.
«Оламгирия», «Бадое».
32-ФАТВО
Пул маблағи нисобга етгач, закотини бериб, қолган пулга чорва моллари сотиб олса, мулкидаги бошқа чорва молларига қўшиб ҳисобланмайди. Зеро, улар закоти берилган моллардир. Бу Абу Ҳанифанинг (р.ҳ.) сўзидир.
«Оламгирия».
33-ФАТВО
Тижорат нияти билан боқаётган қўйларининг қиймати нисобга етар эди. Лекин улар йил тўлмай ўлиб қолди. Териларини шилиб, ошлаб, қийматини ҳисобласа, нисобга етяпти. Йил тўлиши билан ундан закот беради.
«Оламгирия», «Қозихон».
34-ФАТВО
Тижорат нияти билан сақланаётган мева шарбати бир йил ўтмасдан майга, сўнгра сиркага айлангач, қиймати нисобга етса ҳам, йил охирида ундан закот берилмайди.
«Оламгирия», «Қозихон».
35-ФАТВО
Икки нисоб эгаси пулини яхши ҳисоблаб кўрмай, икки ярим нисоб ҳисобидан закот бериб бўлганидан кейин билиб қолса, икки нисобдан ортиғини кейинги йил ҳисобига ўтказиб қўяверади.
«Оламгирия», «Муҳит».
36-ФАТВО
Турли нав чорва моллари нисобга етган одам уларнинг бир-икки навидан закот берганидан кейин шу закоти берилган моллар ўлиб қолса, берган закоти қолган молларининг закотига ўтмайди.
«Оламгирия», «Муҳит»
37-ФАТВО
Йил тўлмай олдиндан берилган закотни қабул қилган фақир йил охирига етмай бойга айланса ё ўлиб қолса, ёки диндан қайтиб муртад бўлса, берилган закот ўз кучини йўқотмайди.
«Оламгирия», «ас- Сирожул-ваҳҳож».
38-ФАТВО
Закот фарз бўлган одам уни адо этмай туриб вафот топса, закот соқит бўлади.
«Оламгирия», «Муҳит».
39-ФАТВО
Чорва молларининг эркагу урғочисидан нисобга етгач, закот берилади. Лекин шарти ярим йилдан ортиқ далада, ўтлоқда боқилган бўлиши ва мақсади сутидан фойдаланиш, наслини кўпайтириш, семиртириш, баҳосини ошириш бўлиши белгиланган. Ҳайвонларни боқишдан мақсади уларда юк ташиш, миниш бўлса, закот вожиб бўлмайди.
«Оламгирия», «Муҳит».
40-ФАТВО
Чорва молларини сотиб фойдаланиш, яъни тижорат нияти билан боқаётган бўлса, уларнинг неча бош эканига қараб эмас, қийматини пулга ҳисоблаб, закот чиқаради.
«Оламгирия», «Бадое».
41-ФАТВО
Чорва молларини тижорат нияти билан сотиб олиб, кейинроқ сотиш ниятидан қайтиб, боқишни ният қилса, йил ҳисобини шу кейинги ният қилган кунидан эътиборан бошлайди. Яъни нисобга етган бўлса, уларнинг қийматига эмас, неча бош эканига қараб закот ажратади.
«Оламгирия», «Муҳит».
42-ФАТВО
Чорва молларининг турига ва ададига қараб закот белгиланади. Масалан, 25 тага етганча ҳар бир бешта туядан битта қўй, 25 та туяга битта бир ёшдан иккинчи ёшга қадам қўйган тайлоқ (бўталоқ), 36 та туяга икки ёшдан ўтиб, учинчи ёшга қадам қўйган тайлоқ берилади ва ҳоказо. Қўй ва эчкининг 40 тасига бир ёшли битта қўй, 120 тага етгач, иккита қўй ва ҳоказо. Сигир 30 тага етгач, бир ёшлик бузоқ, 40 тага етгач, икки ёшдан уч ёшга қадам қўйган ғунажин ва ҳоказо. Ҳар бир урғочи отдан бир динор ёки нисобга етадиган қийматининг 40 дан бир фоизи берилади. Отлар эркак-урғочи аралаш бўлса, улардан закот берилади. Аммо фақат эркак отлар бўлса, улардан закот берилмайди. Лекин тижорат учун боқаётган бўлса, закот беради.
«Оламгирия», «Мухтасар», «Кофий».
Изоҳ:
Чорва молларининг ададига қараб закот бериш тўғрисида батафсил тўхталмадик. Чунки бу тўғрида таржима қилинган фиқҳ китобларида кенг маълумот берилган.
43-ФАТВО
Эшак, хачир, қоплон, ўргатилган итлардан тижорат учун сақланаётган бўлсагина закот берилади. Туя, сигир, қўй, эчкиларнинг бир ёшга тўлмаган болалари алоҳида боқилаётган бўлса, улардан закот берилмайди. Аммо уларга битта катта ёшлиси қўшилса ҳам, ҳаммаси унга тобе бўлиб қолади ва нисоб учун ҳисобга олинади. Масалан, 39 та қўзи билан битта уч ёшга қадам қўйгани бўлса, бир қўй закотга ажратилади.
«Оламгирия», «Сирожия», «Ҳидоя».
44-ФАТВО
Олтин билан кумуш, хоҳ ишлов берилган, тақинчоқ ёки буюм ҳолатига келтирилган, хоҳ ёмби ҳолида, хоҳ табиий қазилма ҳолатида бўлсин, нисобга етса, закот берилаверади. Олтиннинг нисоби – 20 мисқол, яъни, 85 гр. Кумушнинг нисоби – 200 дирҳам. Бир дирҳамнинг вазни – 3,17 гр. Демак, 85 гр олтин нархи закот бериш вақтида неча сўмга тўғри келса, нисоб ўша миқдорда белгиланади.
«Оламгирия», «Хулоса»,
«ал-Фиқҳул-исломий».
45-ФАТВО
Олтин билан кумушда қиймати эмас, вазни эътибор қилинади. Масалан, кумушдан ясалган кўзанинг оғирлиги 150 дирҳам, қиймати 200 дирҳам бўлса, закот вожиб бўлмайди. Олтинда ҳам мисқоллар вазни эътиборга олинади.
«Оламгирия», «Шарҳи Канз».
46-ФАТВО
Олтин ва кумуш бошқа металлар билан аралашган бўлса, аниқлаб кўрилади: агар олтин ва кумуш 50 фоиздан ортиғини ташкил этса, соф олтин ёки соф кумушдек эътибор қилинади. Кам келса, сохта ҳисобланади. Баробар келса, эҳтиёт жиҳатидан закот бериш тавсия этилади.
«Оламгирия», «Хулоса», «Қозихон».
47-ФАТВО
Олтин билан кумуш аралаш бўлса, қайси бирининг вазни нисобга етса, ўшанисидан закот берилаверади. Кумуши оз, олтини кўп бўлса, ҳаммаси олтин деб баҳоланади.
«Оламгирия», «Табйин».
48-ФАТВО
Сариқ мис чақалар қанча кўп бўлса ҳам закот берилмайди. Аммо уларни тижоратга ишлатиш ниятида сақлаётган бўлса ва миқдори нисобга етсагина закот беради.
«Оламгирия», «Муҳит», «Шарҳи Виқоя».
49-ФАТВО
Олтин билан кумушнинг миқдори бир нисобга етгач, иккинчи нисобга етгунга қадар ҳар қирқ дирҳамидан бир дирҳам, тўрт мисқолидан икки қийрот қўшимча закот ажратади. Бу Абу Ҳанифа (р.ҳ.) сўзи. Икки имом ва Шофиъий (р.ҳ.) наздида, нисобдан ортиғидан ҳам қирқдан бир ҳисобида закот қўшиб берилаверади.
«Оламгирия», «Ҳидоя».
50-ФАТВО
Олтин билан кумушнинг нисоблари комил бўлиши учун бошқа тижорат буюмларининг қиймати ҳам қўшиб ҳисобланади. Кумушнинг нисобини тўлдириш учун олтин унга қўшиб ҳисобланади.
«Оламгирия», «Мухтасар».
51-ФАТВО
Уй жиҳозлари, рўзғор буюмлари, асбоб-ускуналардан фақат тижорат учун сақланаётганларининг умумий қиймати нисобга етса, улардан закот берилади. Улар қайси жойда бўлса, ўша ердаги нарх-наво билан ҳисоблаб чиқилади.
«Оламгирия», «Жавҳара».
52-ФАТВО
Дур, ёқут, гавҳар каби қимматбаҳо тошлар учун закот берилмайди. Аммо улар тижорат учун сақланаётган бўлса, закот берилади. Олтин ва кумуш тақинчоқ сифатида ишлатилаётган тақдирда ҳам, нисобга етадиган бўлса, закот берилаверади.
«Оламгирия», «Жавҳара».
53-ФАТВО
Закот берган-бермагани ҳақида шакшубҳа қилган киши, бермаган бўлишим керак, деб жазм қилиб, закотни қайтадан беради.
«Оламгирия», «Сирожия», «ал-Баҳрур-роиқ».
54-ФАТВО
Тижорат молларини бир хил жинсда ушлаб турмасдан, бир неча бор бошқа жинсдаги молларга алмаштириб туришнинг закот нисобига таъсири йўқ. Яъни, янгидан йил ҳисобини бошламайди, балки бир хилдаги мол нисобидек ҳисоб қилинаверади. Шунингдек, нисобга бир йил тўлиши билан уни қарзга бериб юбориши ҳам закотни соқит қилмайди.
«Оламгирия», «ал-Баҳрур-роиқ».
55-ФАТВО
Туялардан закот эркагидан эмас, урғочисидан берилади. Қўйлардан берилганда эса, эркак урғочисининг фарқи йўқ.
«Оламгирия», «Туҳфа», «ас-Сирожул-ваҳҳож».
56-ФАТВО
Закот, каффорат, фитр садақаси, ушр, назр каби тўловларда бериладиган нарса ёки ҳайвон ўрнига уларнинг қиймати миқдорида пул билан тўлаш ҳам мумкин.
«Оламгирия», «Ҳидоя».
57-ФАТВО
Бойлиги закот нисобига етмайдиган камбағал одам закот бериш ҳавасида бировдан қарзга пул олиб, закотни адо этгач, ҳаракат этиб қарзини узишга ақли етса, шундай қилгани афзал. Шу ният билан қарз олиб, закот берганидан кейин қарзни қайтармасидан вафот этса, охиратда Аллоҳ таоло унга қарз берган кишини рози қилиб, қарздан озод қилишининг умиди бор. Аммо қарзни қайтаришга кучи етмаслигини била туриб, қарз олиши дуруст эмас.
«Оламгирия», «Муҳит».
58-ФАТВО
Бир киши иккинчи одамга закот нисобига етадиган пулни ҳиба тариқасида бергач, бир йил тўлиши билан ҳибасини қайтариб олса, ҳар икки томон ҳам шу йил учун закот бермайди.
«Оламгирия», «Қозихон».
59-ФАТВО
Киши закот бериш вақти кирганига қарамай, закот бермай юрган вақтида бир камбағал унинг бойлигидан рухсатсиз закот ниятида олиши мумкин эмас. Агар олса, молнинг эгаси ундан қайтариб олишига ҳақи бор. Борди-ю, камбағал ишлатиб юборган бўлса ҳам, барибир зомин бўлади. Яъни, зиммасига тушади.
«Оламгирия», «Татархония».
60-ФАТВО
Закот пулини ажратиб, қўлида ушлаб турган пайтида камбағаллар келиб, сўраб ўтирмай талаб кетишса, шунингдек, бераман деб турган закот пули қўлидан ерга тушиб кетиши билан бирор камбағал келиб уни олса ва бунга бой рози бўлса, ҳар икки мисолда ҳам закот берган бўлади.
«Оламгирия», «Хулоса».
61-ФАТВО
Бой бир кишига пул бериб, нафл садақа сифатида тарқатиб юборишни буюргач, ўша пулни закот деб ният қилса ва шундан кейин бояги одам пулни садақа қилиб юборса, закотга ўтади.
«Сирожия».
62-ФАТВО
Бир бой ўз ҳисобидан бошқа бой номидан закот бериб юборгач, у билиб ижозат берса, фақирга берган бўлиши шарти билан дуруст ҳисобланади.
«Сирожия».
63-ФАТВО
Бойнинг камбағалда бир нисоб миқдорида қарзга берган пули бор. Унга закот нияти билан қирқдан бир миқдорда пул бериб, қолган қарзини ундириб олса, жоиз эмас.
«Сирожия».
64-ФАТВО
Бойдан закот пули (қирқдан бир) миқдорида қарзи бор камбағалга ўша пулни закот нияти билан ҳадя қилиб юборса, закотга ўтмайди. Қарзини ундириб олишнинг шаръий йўли бундай: унга закот нияти билан пул бериб, сўнгра қарзини ундириб олади.
«Сирожия».
65-ФАТВО
Қўлида ярим нисоб бойлиги бўлиб, одамларда ҳам ярим нисоб миқдорида қарзга берган пули бор киши зиммасига закот бериш вожибдир.
«Баззозия».
66-ФАТВО
Бировга омонатга пул берганидан кейин ўша одам ким эканини унутиб қўйган бўлса, закот берадиган вақти ўтиб кетгандан кейин омонат сақловчи одамнинг кимлиги эсига келса ва у нотаниш бўлса, ўтган йил учун закот бермайди. Борди-ю, у одам эскидан ўзининг таниши бўла туриб, эсидан чиқарган бўлса, эсига тушгандан кейин ўтган йил учун закот беради.
«Баззозия».
67-ФАТВО
Эр хотинига бериши вожиб бўлмиш маҳрнинг бир қисми насия қолдирилган бўлиб, уни хотинига бериш нияти бўлмаса, ўша маблағ ҳам бойлигига қўшиб ҳисобланиб, закот берилади.
«Баззозия».
68-ФАТВО
Бандалардан қистаб турилувчи қарзи бўлиши (башарти қўлидаги пулини қарзига берганда, нисобга етмай қолса) закотни соқит қилади. Бунга берилмаган закот пули, ушр, харож, берилмаган савдо пули, ижара ҳақи, маҳрам саналмиш қариндошларининг нафақаси киради. Қисталмай, виждонига ҳавола қилинувчи қарзлар закот бермасликка сабаб бўлмайди. Бунга назр, каффорат, ҳаж пули кабилар киради.
«Баззозия».
69-ФАТВО
Одамлардан қарздор, лекин ниятида уни адо этиш бўлган одам бехос ўлиб қолса, қиёмат куни жавобгар бўлмайди. Зеро, қодир бўла туриб, тўлашни чўзгани йўқ.
«Баззозия».
Изоҳ:
Бу ерда гап қарзини узишга етадиган мерос қолдирмаган, шунингдек, отасининг қарзларини ўз зиммасига оладиган ўғиллари ёки бошқа одами бўлмаган қарздор тўғрисида кетмоқда.
70-ФАТВО
Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад (р.ҳ.) наздида, бой эрнинг камбағал хотинига закот берилмайди. Шунингдек, отаси бой бўлган норасида ўғилга ҳам берилмайди. Балоғат ёшида бўлса, бериш жоиз. Яна бойнинг балоғатга етган камбағал қизига ҳам закот берилмайди.
«Баззозия», «Қозихон».
71-ФАТВО
Ўғли бой бўлмиш кишининг камбағал отасига закот бериш мумкин. Абу Юсуф (р.ҳ.) наздида, агар у бой оила қарамоғида яшаётган бўлса, унга закот берилмайди.
«Баззозия», «Қозихон».
72-ФАТВО
Бир неча ҳовлиси, дўконлари ва кўп миқдорда ғалласи бўлса ҳам, даромади ўзи ва оиласининг бир йиллик харажатига етиб-етмай турган бўлса, шундай одам ҳам закот олиши жоиз. Бу Имом Муҳаммад (р.ҳ.) сўзидир.
«Баззозия».
73-ФАТВО
Бир неча киши бир камбағалга закотларини бергандан кейин унинг қўлида нисоб миқдорида маблағ йиғилиб қолса, шундан кейин унга закот бериш жоиз эмас. Агар берилса, закот адо этилган бўлмайди. Аммо фақирнинг зиммасида қарзи бўлса, ўша миқдорга етгунича олиши жоиз.
«Баззозия».
74-ФАТВО
Фақирларга бериб келиш учун юборилган вакилга закот пули бериб юборилганидан кейин у закотни ўзининг балоғатга етган ва етмаган муҳтож фарзандлари ёки хотинига берса, жоиз. Лекин ўзига ҳеч нарса олиб қолмаслиги лозим.
«Баззозия», «Қозихон».
75-ФАТВО
Закотни қарздор одамга бериш фақирга топширгандан кўра яхшироқдир.
«Баззозия».
76-ФАТВО
Ҳовлидаги мевали дарахтлар мевасидан ушр берилмайди, балки даласидаги дарахтлари мевасидан ушр берилади. Зеро, ҳовлидаги нарсалар ундаги иморатларга тобе ҳисобланиб, улардан закот ёки ушр олинмайди.
«Баззозия», «Қозихон».
77-ФАТВО
Харож бериладиган ерга ток экса, ток мева бера бошлагунга қадар токка эмас, балки фақат ерга харож тўлаб туради.
«Баззозия».
78-ФАТВО
Даладаги ерига кўмиб яширган бойлигини бир неча йил топа олмай юрганидан кейин топса, ўтган йиллар учун ундан закот бермайди. Аммо уйининг бирор жойига яшириб қўйган бойлигини бир неча йил топа олмай юрган одам топгач, ўтган йиллар учун ундан закот беради.
«Фуруқул-Каробисий», «Қозихон».
79-ФАТВО
Закотга тўртта ўртача қўй ўрнига вазнда уларга тенг келадиган учта семиз қўй бериш жоиздир. Аммо иккита қурбонлик қўйлари ўрнига битта семиз қўй сўйиш жоиз эмас.
«Фуруқул-Каробисий».
80-ФАТВО
Узоқ сафардаги бой одам мусофир бўлишидан қатъи назар, юртида қолдирган бойлигидан закот беради. Зеро, унинг вакили ёки унга қарашли бошқа кишилар ўша бойнинг изни ва буйруғи билан закот беришларига имкониятлари бор.
«Қозихон».
81-ФАТВО
Бировга берган беш нисобга етадиган пул маблағидан бир йил ўтгач кечиб юборса, ўша маблағ закоти соқит бўлади.
«Қозихон».
82-ФАТВО
Қарз олган одамда нисобга етадиган ёки ундан ортиқ қарз пули бўла туриб, ўша миқдордаги пулни унга ҳиба (ҳадя) қилиб юборса, ва уни закот деб ният қилса-қилмаса, ундаги моли ҳисобидан закот берган бўлади.
«Қозихон».
83-ФАТВО
Баъзи фуқаҳолар наздида, бир кунга етадиган озиқ-овқати бор ёки касб-ҳунар қилишга қодир, ёхуд нисобнинг тўртдан бир миқдорича бойликка эга кишиларнинг тиламчилик қилишлари жоиз эмас.
«Қозихон».
МОШИНА ҲАЙДОВЧИНИНГ 66 та ОДОБИ
ни
УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар:
МУТАХАССИСЛАР СТАТИСТИКАСИ МАЪЛУМОТЛАРИ:
Ø Дунё бўйича ҳар куни 3 мингдан зиёд инсон йўл-транспорт ҳодисаси қурбонига айланмоқда.
Ø Дунё бўйича ҳар куни 100 мингдан ортиқ киши турли даражада тан жароҳати олмоқда.
Ø Республикамиз ҳудудида ҳар йили ўртача 9-10 мингта йўл-транспорт ҳодисаси рўй беради.
Ø Уларнинг 2 мингдан ортиғи одамлар қурбон бўлишига олиб келмоқда.
Ø Юртимизда 2023 йилда йўл-транспорт ҳодисалари сабабли 2282 киши вафот этган.
Ø Йўл ҳаракати ҳодисаларининг таҳлиллари бўйича 54,5 % ҳодисалар пиёдалар билан боғлиқ ҳолда содир этилмоқда.
БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ (БМТ) маълумотларига кўра:
è Ҳар йили дунёда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 1,35 миллион киши ҳалок бўлади, яъни ҳар 24 сонияда бир киши ҳалок бўлади.
è Йўл-транспорт ҳодисалари – бутун дунёда ўлим ва ногиронликнинг асосий сабабларидан биридир.
è Йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳар йили қарийб 50 миллион киши жароҳат олади.
è Бутун дунё бўйича ҳалок бўлган ҳар тўрт кишидан бири пиёда ёки велосипедчи ҳисобланади.
è Бунга яна 20-50 миллион атрофидаги одам тан жароҳати олиши, баъзилари умрбод ногирон бўлиб қолиши ҳам қўшилса, фалокат кўлами янада кенгаяди.
è Йўл-транспорт ҳодисалари – 5 ёшдан 29 ёшгача бўлган ёшлар ўлимининг асосий сабабидир.
è Йўл-транспорт ҳодисалари – барча ёш гуруҳлари бўйича ҳам ўлимнинг 10 та асосий сабабидан биридир.
è Паст ва ўрта даромадли мамлакатлар бундан айниқса кўпроқ зарар кўради: йўл-транспорт ҳодисалари натижасидаги умумий ўлимларнинг 93 % айнан шу мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.
è Жабрланувчиларнинг аксариятини пиёдалар, мотоцикл ва велосипед ҳайдовчилари ташкил этади.
è Йўл-транспорт ҳодисаларида ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар сони бутун дунё бўйлаб, айниқса ривожланаётган мамлакатларда кўпайишда давом этаётганидан хавотир билдириб, 26.10.2005 йилда БМТ Бош Ассамблеяси A/RES/60/5 - Қарори билан ноябр ойининг учинчи якшанбасини “Бутунжаҳон йўл-транспорт ҳодисалари қурбонларини хотирлаш куни” деб эълон қилиш таклифини қабул қилди.
è Ҳар йили 15 май – БМТ Бош Ассамблеясининг буйруғига биноан “Йўл ҳаракати хавфсизлиги глобал ҳафталиги” ўтказилади.
è БМТ Бош Ассамблеяси “2021-2030 йилларда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича ҳаракатлар 10-йиллиги”ни эълон қилиб,
– йўл-транспорт ҳодисаларида ўлим ва жароҳатларни олдини олиш;
– 10 йил мобайнида камида 50 % га камайтириш;
– 2030 йилга келиб йўл-транспорт ҳодисаларидан ўлим ва жароҳатларнинг камида 50 фоизини олдини олиш
га қаратилган улкан мақсадлар билан
2020 йил сентябр ойида «Бутун дунёда йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилаш» номли A/RES/74/299 - Резолюциясини қабул қилди.
КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА
ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ:
Z «Ер юзида кибрланиб юрма! Чунки сен оёқларинг билан зинҳор ерни теша олмайсан ва узунликда тоғларга ета олмайсан» (Исро сураси 17/37 оят);
Z «Аллоҳ наздида энг азизу мукаррамроғингиз – тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир» (Ҳужурот сураси 49/13 оят);
Z «Эй, мўминлар! Қачонки, сизларга йиғилишларда: «даврани кенгайтирингиз!» – дейилса, бас, кенгайтирингиз, Аллоҳ сизларга ҳам керак пайтида кенг жой берур. Яна қачонки, «турингиз!» – дейилса, дарҳол турингиз! Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни баланд даража мартабаларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган барча яхши ва ёмон амалларингиздан хабардордир» (Мужодала сураси 58/11 оят);
Z «Кимки бир савобли иш қилса, унга ўн баробар кўпайтириб ёзилур. Кимки бир ёмон (гуноҳ иш) қилса, фақат ўша гуноҳ миқдорида (бир гуноҳга яраша) жазоланур. Уларга ноҳақлик қилинмагай» (Анъом сураси 6/160 оят).
ЖАНОБИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ
РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ
МЕҲР-МУРУВВАТ ТАРИҚАСИДА МАРҲАМАТ ҚИЛАДИЛАР:
¯ «Бир киши йўлда кетаётиб, тиканли бутоқни кўрса ва уни четга олиб ташласа, Аллоҳ уни бу иши учун мукофотлаб, гуноҳларини кечиради» (Имом Бухорий ривоятлари);
¯ «Яримта хурмо билан бўлса ҳам ўзингизни дўзахдан сақланг! Агар кимки буни тополмаса – ширин сўз билан!»;
¯ «Ҳақ бўла туриб, тортишувни тарк қилган киши учун жаннатнинг бир томонида бир қаср бино қилинишига;
ҳазил бўлса ҳам, ёлғонни тарк қилган кишига жаннатнинг ўртасида бир қаср бино қилинишига;
хулқи гўзал, одоби чиройли бўлган киши учун эса жаннатнинг энг юқорисида бир қаср бино қилинишига кафилман!» (Имом Абу Довуд ривоятлари);
¯ «Одамларнинг яхшиси – кишиларга манфаати кўп текканидир»;
¯ «Йўлнинг ҳаққи – кўзни тийиш, азият бермаслик, саломга алик олиш, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари);
¯ «Мўминларнинг имони энг мукаммали – хулқи гўзал бўлганларидир» (Имом Термизий ривоятлари);
¯ «Ер юзидагиларга раҳм қилинг, осмондаги Зот сизга раҳм қилгусидир»;
¯ «Мен улуғ хулқларни мукаммал қилиш учун юборилганман» (Имом Баззор ривоятлари);
¯ «Ота-онага дуо қилишни тарк этиш ризқни кесади»;
¯ «Албатта, одамларга гўзал хулқдан афзалроқ нарса берилмаган» (Имом Табароний ривоятлари);
¯ «Бир кишига табассум билан яхши сўз айтиш – садақадир» (Имом Бухорий ривоятлари);
¯ «Қўшниларингиз сизни “яхши одам” дейишаётган бўлса, демак, сиз – яхшисиз. Агар улар сизни “ёмон одам” дейишаётган бўлса, демак, сиз – ёмон одамсиз»;
¯ «Садақанинг афзали – келишолмай қолганларнинг ўртасини ислоҳ қилишдир» (Имом Абу Довуд ривоятлари);
¯ «Мусулмон кишини сўкиш – фосиқликдир. У билан урушиш – кофирликдир» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари);
¯ «Бирор киши бор айбингизни айтиб, сизни ҳақоратласа, сиз уни унда бор айби билан ҳам ҳақоратламанг. Шунда бунинг савоби сизга, гуноҳи унга бўлур»;
¯ «Ким Аллоҳга ва Охират кунига имон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари);
¯ «Ким мусулмон биродарининг айбини яширса, Аллоҳ унинг айбини Қиёмат куни яширади. Ким мусулмон биродарининг айбини ошкор қилса, Аллоҳ унинг айбини ошкор қилади, ҳатто уни ўз уйида ҳам шарманда қилади» (Имом Ибн Можа ривоятлари);
¯ «Поклик – имондандир»;
¯ «Ким агар бировнинг айбини айтиб, одамларга ошкор қилса, то ўзи ҳам шу айбни қилмасдан дунёдан кетмайди»;
¯ «Кимики бирор мўмин кишининг айби ёки гуноҳини билиб туриб, уни фош этмай яширса, гўё тиригича кўмилган гўдакни тирилтирганчалик савобга эга бўлур» (Имом Байҳақий ривоятлари);
¯ «Одамларга миннатдорчилик изҳор этаолмаган одам, Худога ҳам шукр қилаолмайди» (Имом Термизий ривоятлари);
¯ «Кимки бир мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ дунё-ю охиратда унинг айбини яширади»;
¯ «Ҳар бир қилинадиган яхшиликка садақа савоби берилур»;
¯ «Кичикларимизга раҳм қилмаган, катталаримизни улуғламаган – бизлардан эмас» (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари);
¯ «Қайси киши ўзганинг айбини кўриб, уни яширса, худди тириклай кўмилган қизни қабридан қутқарган каби бўлади» (Имом Абу Довуд ривоятлари);
¯ «Кимки бир чумчуқни бекордан-бекор ўлдирса, Қиёмат кунида у чумчуқ Арш олдига келиб, баланд овоз билан: “Парвардигорим, бу бандадан сўрагин, нима учун мени беҳуда ўлдирди экан?” – дейди»;
¯ «Ким мусулмонни қўрқитса, Қиёматда Аллоҳ уни қўрқитади»;
¯ «Золим билан бирга юрган одам жиноят содир қилибди»;
¯ «Биродарингиз золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам унга ёрдам беринг!» (зулм илдизига болта уриш – ҳам золимга, ҳам мазлумга ёрдамдир);
¯ «Кимки бирор гуноҳ иш қилишни ният қилса-ю, сўнгра ниятидан қайтса, унга бир яхшилик савоби ёзилажак»;
¯ «Бирор банда дунёда бир банданинг айбини яширса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни унинг айбларини яширади» (Имом Муслим ривоятлари);
¯ «Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам раво кўрмагунча, мўмин бўла олмайди» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
¯ «Маслаҳатни ақл эгаларидан сўранглар – тўғри йўл топасизлар. Уларнинг айтганидан чиқманг – пушаймон бўласизлар»;
¯ «Мусулмон – бошқа мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омонда бўлган кишидир» (Имом Бухорий ривоятлари);
¯ «Ким бир мусулмоннинг гуноҳини яширса, Аллоҳ унинг гуноҳини дунёда ҳам, охиратда ҳам яширади»;
¯ «Сиз яхшиликни унга муносиб бўлганга ҳам, бўлмаганга ҳам қилаверинг. Агар сиз эзгуликка лойиқ одамни топсангиз, демак, у эзгулик аҳлидир, агар ундай одамни топмасангиз, демак, сиз ўзингиз эзгулик аҳлидансиз»;
¯ «Бутун умр эзгуликни тиланглар!»;
¯ «Йўлга чиқаётганида дўстлари билан хайрлашган киши уларнинг дуолари билан баракага қовушади» (Имом Дайламий ривоятлари);
¯ «Ҳақиқий мусулмон – мусулмонлар унинг тили ва қўлидан саломат бўлган кишидир» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари);
¯ «Кимки яхшилик кўчатини қадаса, орзу қилган ҳосилини йиғиб олади ва кимки ёмонлик уруғини сепса, афсус-надомат мевасини териб олади»;
¯ «Силаи раҳм қилиш, хушхулқлик ва яхши қўшничилик – юртни обод ва умрни зиёда этади» (Имом Аҳмад ривоятлари);
¯ «Мўмин – ишончли кишидир. Тилидан ва қўлидан мусулмонларга зарари етмайдиган киши – ҳақиқий мусулмондир. Ёмонликларни тарк этган киши – асл муҳожирдир. Нафсим қудрати қўлида бўлган Зотга қасамки, қўшнисига зулм қиладиган киши жаннатга кирмайди!»;
¯ «Ҳақиқий мусулмоннинг қўлидан ҳам, тилидан ҳам мусулмонлар озор кўришмайди» (Имом Муслим ривоятлари);
¯ «Умматимнинг раҳмдилларидан ва шафқатлиларидан фазилат истанглар! Чунки сизлар уларнинг қанотлари остида яшайсизлар»;
¯ «Ким бир мусулмонга бу дунёда ёрдам берса, Аллоҳ Охиратда унга ёрдам қилади»;
¯ «Кимники Аллоҳ Таоло дўст тутса, унга одамларнинг ҳожатлари тушадиган қилиб қўяди»;
¯ «Аллоҳнинг неъматлари билан яхши қўшничилик қилинглар, зеро у бирор оиладан кетиб қолса, қайтиб келмаслиги мумкин»;
¯ «Тилидан ва қўлидан мусулмонларга зарари етмайдиган киши – ҳақиқий мусулмондир» (Имом Бухорий ривоятлари);
¯ «Мазлумнинг дуосидан сақланинглар, гарчи у кофир бўлса ҳам. Чунки унинг дуоси тўсиқсиздир»;
¯ «Қачон бирортангиз мол-дунё ва хилқатда ўзидан афзалроқ кишини кўрса, ўзидан пастроққа қарасин!..» (Имом Бухорий ривоятлари).
ДОНО ХАЛҚИМИЗ МАҚОЛЛАРИ:
Ü Ота-она рози – Худо рози!
Ü Яхши ўғил ота молини бийлар,
Ёмон ўғил ота молини сочар.
Ü Ўзингга раво кўрмаганни
Ўзгага ҳам раво кўрма!
Ü Кишининг кўнглини оғритма зинҳор –
Сенинг ҳам кўнглингни оғритувчилар бор!
Ü Яхшига қилсанг яхшилик –
Ҳам айтади, ҳам қайтади.
Ёмонга қилсанг яхшилик –
На айтади, на қайтади.
Ü Кўза кунда эмас, кунида синади.
Ü Одоб билан бахт топилар,
Сабр билан – тахт.
Ü Ошиқмаган олисга етар.
Ü Сабр – аччиқ, меваси – ширин.
Ü Сабр таги – раҳмон,
Шошган иши – шайтон.
Ü Аччиқ савол бериб,
Ширин жавоб кутма.
Ü Аччиқ тил – заҳри илон,
Чучук тилга – жон қурбон.
Ü Сабр этган етар муродга,
Бесабр – қолар уятга.
Ü Сабр этган – муродга етган.
Ü Ёмонликка яхшилик – эр кишининг ишидир.
Ёмонликка ёмонлик – ҳар кишининг ишидир.
Ü Қарғишнинг икки учи бўлар.
Ü Сабрли бўлсанг – ўзарсан,
Сабрсиз бўлсанг – тўзарсан.
Ü Узун тил – бошга тўқмоқ,
Бўйинга – сиртмоқ.
Ü Сабрли кишининг иши соз!
Ü Сабрлининг бошига олма битар,
Сабрсизнинг бошига – ғавғо.
Ü Сувсаган ўлмас, ҳовлиққан ўлар.
Ü Сўраган адашмас, ўйловчи шошмас.
Ü Тек юрган, тўқ юрар.
Ü Той минган от ҳам минар.
Ü Тоқат қилсанг, тоғ эгилар,
Сабр қилсанг – боғ эгилар.
Ü Тоқатлига тоғлар эгар бошини,
Бетоқатнинг итлар еяр лошини.
Ü Чопиб борган ерга,
Юриб борса ҳам бўлар.
Ü Шошган ишга шайтон қўшилар.
Ü Дўст орттираман десанг –
Ширин суҳбат қил!
Душман орттираман десанг –
Чақиртикан бўл!
Ü Шошган эр уйига етолмас,
Шошган қиз эрга ёлчимас.
Ü Шошганнинг иши ўнгмас.
Ü Яхши гап билан илон инидан чиқар,
Ёмон гап билан пичоқ қинидан чиқар.
Ü Шошилган йиқилар,
Шошмаган ойга чиқар.
Ü Ўзи совуқнинг – сўзи совуқ.
Ü Ҳамма яхши – мен ёмон,
Ҳамма буғдой – мен сомон.
Ü Ўзига боқма – сўзига боқ!
Ü Таом лаззати ўзида,
Одам лаззати – сўзида.
Ü Ҳар меванинг пўчоғи бор,
Ҳар сўзнинг ўлчови бор.
Ü Тилингда бўлса болинг –
Кулиб турар иқболинг.
Ü Ёмон тил бошга бало келтирар.
Яхши тил давлат, дунё келтирар.
Ü Мазлумлар дилини оғритма бир зум,
Балки бир кун ўзинг бўласан мазлум...
Ü Шошмасанг, тез етасан,
Шошгандан ўзиб кетасан.
Ü Яхши от кейин чопар.
Ü Кимки қилса ёмонлик – асло топмас омонлик.
Ü Қаноат қилсанг, қорнинг тўяр,
Беқаноат – отини сўяр.
УЛУҒЛАРДАН ҲИКМАТЛАР:
v Довуд пайғамбарнинг ўттизта ўғиллари бўлибди...
Бир куни пешин намозига одамлар кечика бошлабди. Довуд пайғамбар орқаларига қарасалар, ўнг томонларида ўн бешта ўғиллари, чап томонларида ўн бешта ўғиллари ўтирибди экан.
Шунда сал мақтанчоқликка бўй олдириб:
– Ўзимиз ҳам бир жамоа эканмиз-ку, элни кутмасдан намозимизни бошлайверамиз... Худо хоҳласа, ўттиз ўғлим бор, ҳақ динни бутун элга ўзим етказаман, деган ўй келиб, намозни бошлаб кетибдилар.
...Худога Довуд пайғамбарнинг бу ишлари ёқмади. Довуд пайғамбар намоз вақтида “Ассалому алайкум вараҳматуллоҳ!” деб, ўнг томонга салом берганларида ўн бешта ўғиллари жон топширди. Чап томонга салом берганларида, қолган ўн бешта ўғиллари бандаликни бажо келтирди.
Хатосини уққан Довуд пайғамбар алайҳиссалом кўз ёшларини дарё қилиб, Яратгандан кечирим сўрадилар...
Раҳми чексиз Аллоҳ таоло:
– Ўттизта ўғлингизни қайтариб берайми ё ўттизини ўрнини босадиган битта ўғил берайми? – деб сўради.
– Сенинг амринг икки бўлмайди... Ўттиз ўғлимнинг жонлари жаннатда бўлсин... Менга уларнинг ўрнини босадиган битта ўғил берсанг бас...
– Айтганингиз бўлсин! Лекин боланинг умри қисқа бўлади. Мен унга фақат тўққиз йил умр бераман.
– Майли, шунисига ҳам шукр! – деб, Довуд пайғамбар келаси йил ўғил кўрадилар.
У боланинг исми Сулаймон эди. Сулаймон иш буюришга яраб қолган пайтида Довуд пайғамбар унинг қўлига қумғон (обдаста), елкасига сочиқ осиб:
– Ўғлим, сен энди бизнинг уйга келган меҳмонларнинг ёш-ми, қари-ми ҳаммасининг қўлига сув қуйиб тургин! Сувни уч марта узиб-узиб қуясан. Тўртинчи марта, агар меҳмон сўраса, қуясан.
– Ота, нега узиб қуйишим керак?
– Сабаби – ўликни ювишганда сувни узмай қуяди. Сен ахир сувни тирик одамларга қуясан-да, ўғлим... Иккисини фарқи бор – дедилар.
Довуд пайғамбарга келган ёш-қарининг ҳаммаси, сув қуйиб турган Сулаймонга “Юзга кир, болам!”, “Қўлинг дард кўрмасин!”, “Катта олим бўлгин!”, “Подшо бўлгин!”, “Улуғ инсон бўлгин!”, “Умринг узоқ, ризқинг бутун бўлсин!”, деб раҳматлар айтарди.
Бир куни Сулаймон тўққиз ёшга тўлди.
У пайтларда боласи тўққизга тўлгач, уни бир қизга унаштириб қўйиш лозим эди. ...Лекин Аллоҳнинг “болага фақат тўққиз йил умр бераман” дегани Довуд алайҳиссаломнинг эсларида эди.
Бир куни Довуд пайғамбар саҳарда Аллоҳни зикр қилиб ўтирар эдилар... Сулаймоннинг ёши тўққиздан ошди. У энди жон таслим қилиши керак эди. Бунинг тирик қолганининг сабабини сўради ва агар жонини олмайдиган бўлса, болани унаштириш лозимлигини айтди...
Шунда Хақ Таоло:
– Менинг исмларимдан бири – Раҳимдур! Минглаб одамлар сизнинг болангизга узоқ умр тилади. Мен шунча халқнинг дуосини қайтара олмайман... Сулаймон узоқ умр кўради, У барча ердаги махлуқларни, осмондаги қушларнинг ва барча денгиздаги балиқларнинг тилини биладиган бўлади. Барча одамлар ва жинларга ҳукмронлик қилади, – деб жавоб берди.
Ана шундан бошлаб ёш болалар қарияларнинг дуосини олсин, деб, тўй-маросимларда уларга сув қуйдириб қўядиган бетакрор ва беқиёс гўзал урф-одат пайдо бўлибди...
v «Суннат эрмиш, кофир бўлса, берма озор,
Кўнгли қоттиғ, дил озордин Худо безор,
Аллоҳ ҳақи, ондоғ қулға сижжин тайёр,
Донолардин эшитиб, бу сўз айдим мано».
(Ҳожа Аҳмад Яссавий)
v «Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай».
(Алишер Навоий)
v «Агар бўлсанг ипак каби мулойим,
Мулойим сен бўлсанг, қулинг бўлайин.
Қулоғимга берган пандинг олайин,
Кишига қаттиқ сўз айтувчи бўлма».
(Махтумқули)
v «Агарчи ул оёқ остидадур хор –
Худо махлуқидур, оғритма зинҳор!
Такаббур қилмағил, эй, бемаъоний,
Фалоний ўғлидурман деб фалоний!»
(Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳу)
v «Бурунғи ҳолиға қилма наззора,
Ани Тангрим азиз этса на чора?!?
Ишонма отаға, қолма талабдин!
Қиёматда сўралмасдир насабдин».
(Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳу)
v «Агар сен қиблага бурмасанг юзни,
Беш маҳал саждаю намозинг бекор.
Жаннатга ҳеч қачон тикмагил кўзни
Агар бир мўминга етказсанг озор».
(Абдулла Орипов)
v «Маккага етти қат борганча бўлур,
Бошини силасанг ўксик инсонни».
(Абдулла Орипов).
УЛАМОИ КИРОМЛАР АЙТАДИЛАРки...:
Þ Ҳар бир ҳаракатларимизни Худо кўриб турганини доим эсда тутишлик даркор!
Þ Ҳатто илм ҳам гўзал инсонийлик учун кифоя қилмайди. Чунки инсоннинг гўзаллиги унинг одоб-ахлоқи билан намоён бўлади.
Þ Уламолар фақат илмнинг ўзи олимга наф бермаслигига, балки унинг одоб билан зийнатланиши зарурлигига шайтонни мисол қилиб келтирганлар. Яъни шайтонда ҳам илм бўлган, аммо унда гўзал ахлоқ бўлмаган. Шунинг учун одоб инсоннинг қадр-қимматини белгиловчи мезон ҳисобланади.
Þ Динимиз кўрсатмалари инсон ҳаётининг ҳамма жиҳатини ўз ичига қамраб олади ва унинг шахсий, оилавий ва ижтимоий ҳаётидаги ўрнини белгилаб берган.
Þ Мусулмон киши ўзгалар билан муомала қилишда чиройли хулқли бўлиши – айни динимиз талаби!
Þ Турли улов ва транспорт воситалари – Аллоҳ таолонинг бизга берган неъматлари.
Þ Ҳар бир неъматнинг шукри – уни шариатга мувофиқ, гўзал ҳолатда ишлатишдир. Шунинг учун инсон уловда юрганида қўлидан келганича ўзи ва ўзгаларни хатарга қўймаслиги, пиёдалар, йўловчилар ва бошқа ҳайдовчилар ҳаётига хавф солмаслиги керак. Бунинг учун эса йўл ҳаракати қоидаларига, светофор чироқлари ишораларига риоя қилиши лозим бўлади.
Þ Мошинага минишни яхши ният билан бошлаш, йўл давомида ўзгалар билан чиройли муомала қилиш – юксак одоб намунасидир.
Þ Жумҳур уламолар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш вожиб эканини таъкидлашади.
Þ Чунки йўл ҳаракати қоидаларидан ҳамма одамларнинг фойдаси кўзланади ва қоидаларга амал қилиш – вожиб саналанади.
Þ Мошина ҳайдаш, автоулов бошқариш учун белгиланган тартибда, ўрнатилган қоидаларга мувофиқ тегишли ташкилот томонидан берилган расмий ҳужжат (ҳайдовчилик гувоҳномаси, махсус рухсатнома) бўлмасдан автоуловни ҳайдаш яхшиликка олиб келмайди.
Þ Ҳайдовчилик гувоҳномаси (махсус рухсатнома) бўлмасдан автоуловни бошқаришнинг оқибати ҳайдовчи инсоннинг ўзи учун ҳам, оила аъзолари учун ҳам, бошқа одамлар учун ҳам жуда аянчли, ўта зарарли ва ниҳоятда ачинарли бўлиб, баъзи ҳолатларда эса бу дунёдан тезроқ кетишига ҳам сабаб бўлади.
Þ Ўзини таниган, ақл-заковатли, узоқни кўзлаган, ўзи, оила аъзолари, яқинлари ва атрофдагиларига зарар етказишни хоҳламаган инсонлар ўзларини эҳтиёт қилиб, автоуловни ҳайдовчилик гувоҳномаси (махсус рухсатнома)сиз бошқаришдан жиддий ва қаттиқ сақланадилар.
Þ Шаръий қоидаларимизга кўра ҳайдовчи ўзгаларнинг жони, молига етказган зарари учун жавобгар бўлади.
Þ Ҳайдовчига боғлиқ бўлмаган, унинг айби йўқ ҳолатлар – бундан мустасно.
Þ Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги нарсаларни “йўлнинг ҳаққи” деганлар: “кўзни тийиш, азият бермаслик, саломга алик олиш, яхшиликга буюриш ва ёмонликдан қайтариш” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Þ Ҳадиси шарифдаги “азият” сўзи кўп нарсаларни ўз ичига олади. Энг ёмонларидан бири – ўзгаларга тил билан озор етказишдир. Айниқса ҳақорат, сўкиш – мусулмонлик одобларига мутлақо зиддир!
Þ Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу хусусда шундай деганлар: “Мусулмон кишини сўкиш – фосиқликдир. У билан урушиш – кофирликдир” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Þ Очиқ ойдин гуноҳ қиладиган одамни “фосиқ” дейилади. Бир мусулмонни жонига қасд қилиш катта гуноҳлигини билиб туриб, уни қонини ҳалол санаш – куфрдир.
Þ Асл қоида – транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳаракат давомида мошинаси билан содир қиладиган ҳар бир ҳодисага масъулдир. Чунки мошина унинг қўлидаги восита ва ҳайдовчи уни бошқаришга қодир. Мошина ўзича ҳаракатланмайди. Шунинг учун ҳайдовчи мошинанинг олди, орқаси ва ён томонлари билан етказган зарарга зомин, жавобгар бўлади.
Þ Ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан ҳаддан ошиб ўзгага зарар етказса, жавобгар бўлишида шубҳа йўқ. Чунки ҳаддан ошувчи доимо жавобгар ҳисобланади.
Þ Мўмин-мусулмонлар йўл ҳаракати қоидаларига ва йўл одобларига кузатув камералари ёки йўл патрул хизмати инспектори қараб тургани учунгина эмас, балки шариатимиз талаби эканлигини инобатга олиш лозим.
Þ Бугунги кунда йўлдаги тартибсизликлар, дилхираликлар ва ўлим ҳолатлари бўйича “биринчилик”ни мусулмон юртлари қўлдан бермай келмоқдалар. Аслида эса йўл маданияти борасида мусулмонлар эмас, балки бошқаларнинг пешқадам бўлиши биз учун ор ҳисобланмоғи даркор.
Þ Асло шошилиб юрманг! Ҳалокат учун 100 мартта эмас, 1 мартта хатога йўл қўйиш қифоя қилади.
Þ Беш (5) нарсада шошилиш тавсия этилади:
1) Меҳмонга овқат тортишда.
2) Қарзни узишда.
3) Маййитни кўмишга ҳозирлашда.
4) Қизни турмушга чиқаришда.
5) Гуноҳдан тавба қилишда.
Þ Аёллар, ёшлари катталар, ёш болалар ва ногиронлар йўлдан ўтаётганда имкон қадар уларга йўл бериш ва уларни чўчитмасликка бор куч билан ҳаракат қилиш керак! Зеро ҳадиси шарифларда “Ким мусулмонни қўрқитса, Қиёматда Аллоҳ уни қўрқитади” дейилади.
Þ Йўлда билиб-билмай сизга озор етказган инсонга жавоб қайтаришга ҳаракат қилманг!
Ислом одоби ёмонлик қилганга ёмонлик қайтаришга буюрмайди!
Балки яхшилик қилишга буюради!
Þ Агар ўз ҳаётингиз қадрига етмасангиз, сиз билан бўлган ҳамроҳларингиз ҳаётини, мошинангиз атрофидагиларни ҳаётларини ўйланг! Ваҳоланки, ўз ҳаётингиз қадрига етмасликка ҳам ҳаққингиз йўқ!
Þ Кўчадан ўтиш ёки унда тўхтаб туриш ҳаққи – умумий. Ундан пиёда ҳам, автомошинада ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда саломатлик, яъни ўзига ҳам, ўзгага ҳам зарар бермаслик шарт қилинади.
Þ Пиёдалар ҳам йўл қоидаларига амал қилишлари лозим.
Þ Қизил чироқда ўтиш – бошқа бир йўл ҳаракати иштирокчиси ҳаққини поймол қилиш ҳисобланади.
Þ Йўлнинг қатнов қисмида, шунингдек пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланаётган пиёдаларнинг телефондан фойдаланиш, теле-видео маҳсулотларни кўриш-эшитиш, радио, аудио маҳсулотларни эшитиш, китоб ёки даврий матбуот ўқиш ҳамда эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланишлари мутлақо ман этилади.
Þ Муборак динимизнинг йўл ҳаракатидаги ЭНГ АСОСИЙ 4 (тўрт) та талаби:
1) Ҳар бир йўл ҳаракати иштирокчиси йўл ҳаракат қоидаларига қатъий риоя этиш;
2) Йўлда юриш одобларини сўзсиз бажариш;
3) Бир-бирларига нисбатан ҳурмат ва бағрикенглик билан муомала қилиш;
4) Ўзи яхши кўрганни ўзгаларга ҳам раво кўриш.
Þ Шариат ман этган нарсаларни истеъмол қилиб автомобилни бошқаришда бандасидан эмас, гуноҳи икки карра бўлишидан аввало Худодан қўрқиш керак!
Þ Имкон қадар фарзандларига ҳам мошина ҳайдашни ўргатмоқлик лозим.
Þ Бировнинг шахсий мошинасига минган одам худди унинг уйига кирган кабидир. Ўзини шунга хос ва мос тутиши лозим.
Þ Ким мусулмон?!?
Мусулмон киши ким ўзи аслида?!?
Бунинг жавобини Жаноби севикли Пайғамбаримиз Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад мустафо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ўргатиб, муборак таълим-тарбияларини бердилар: «Тилидан ва қўлидан мусулмонларга зарари етмайдиган киши – ҳақиқий мусулмондир» (Имом Бухорий ривоятлари);
Þ Ўзининг мошинасидан афзалроқ мошинани кўрса, ўзидан пастроққа қарасин!
Þ Ўзининг мошинасидан афзалроқ мошинага ҳасад эмас, ҳавас билан, ўзидан пастроққа эса меҳр билан қараш даркор, Яратганга шукр ва истиғфорни кўпайтириш лозим.
МОШИНА ҲАЙДОВЧИНИНГ 66 та ОДОБИ
(буларнинг акси
мўмин-мусулмон инсонга
мутлақо тўғри келмайди!!!)
1) Мошинага минишда яхши ният билан энг аввало «Ауузу биллоҳи минашшайтонир ражим!», «Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим!» деб, ўнг қўл билан эшикни очиб, ўнг оёғини олдин босиб чиқишлик.
2) Мошинага чиқаётиб, салом беришлик.
3) Мошинага минганда, қисқагина тиловат қилиб, ўтганларнинг ҳақларига дуо қилиб, белгиланган дуоларини ўқишлик.
4) Мошинада ўзини худди бировнинг уйида ёки жамоатчилик жойида ўтиргандек тутишлик.
5) Мошинани ички ва ташқи томонларини доим тоза, озода ва покиза тутишлик.
6) Мошинанинг техник талабларини бузмасдан, уларга сўзсиз ва тўлиқ риоя этишлик.
7) Мошинани ҳар доим барча жойлари созланган ва минишга яроқли ҳолда ҳайдамоқлик.
8) Йўлга чиқишдан олдин улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар)нинг дуоларини олиб чиқишлик.
9) Ўзи яхши кўрганни ўзгаларга ҳам раво кўришлик.
10) Бир-бирига нисбатан раҳмдиллик, меҳр-оқибат, ҳурмат ва бағрикенглик билан муомала қилишлик.
11) Одамлар билан муомалада ҳаё, уятни унутмаслик.
12) Нафақат инсонлар билан, балки ҳайвон, парранда, ҳашаротлар ҳатто ўсимликлар билан ҳам чиройли хулқ-одоб билан муомала қилишлик.
13) Ўзидан катталарни доим ҳурмат қилишлик.
14) Ўзидан кичикларни доим иззат қилишлик.
15) Ҳаргиз ва ҳаргиз бошқаларга ноқулайлик туғдирмаслик.
16) Ҳеч кимга ҳеч қаерда ва ҳеч нарсага жаҳл қилмаслик!
17) Атрофдагилар билан доим ширинсухан бўлишлик!
18) Йўл асносида атрофдагиларга бирор савол билан мурожаат қилганда, жавоб берган одамга миннатдорчилик изҳор этишлик.
19) Мошина ҳайдовчиси тил, қўл, оёқ ва бошқа ҳаракатлар орқали ҳам бошқаларга озор бериши динимиз кўрсатмаларига асло тўғри келмайдиган амал. Чунки бундай ишлар муборак ояти-карималар ва ҳадиси-шарифларда қаттиқ қораланган.
20) Йўл ҳаракат қоидалари ва йўлда юриш одобларига тўлиқ ва дин-диёнат билан риоя қилишлик.
21) Мошина билан ҳам кечаю-кундуз ОТА-ОНАНИНГ хизматларини оғринмасдан, меҳр билан бажариб, УЛАРНИНГ бебаҳо, беқиёс ва бетакрор дуоларини олишлик.
22) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) нинг ҳурматларини жойига қўйишлик.
23) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) га нисбатан беодоблик қилмаслик.
24) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) олдиларидан имкон қадар кесиб ўтмаслик. Мабодо шунга мажбур бўлиб қолган ҳолда, узр айтиб, кечирим сўрашлик.
25) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) нинг имкон қадар олдиларига тушиб юрмаслик. Мабодо шунга мажбур бўлиб қолган ҳолда, узр айтиб, кечирим сўрашлик.
26) Ўз ака-ука, опа-сингилларига мошина билан ҳам меҳрибонлик қилиб, доим хизмат-юмушларини беминнат адо этишлик.
27) Қавм-қариндошлар билан яхши муносабатда бўлиб, иссиқ-совуқ кунларида мошина билан ҳам беминнат хизмат қилишлик.
28) Қўни-қўшнилар билан чиройли муомала қилиб, иссиқ-совуқ кунларида ҳам, улар эҳтиёж сезганларида ҳам мошина билан ҳам беминнат хизмат қилишлик.
29) Инсон зотини манфаати кўзлаб ўрнатилган тартиб-қоидаларга инсоф билан, дин-диёнат билан риоя этишлик.
30) Инсон зотини манфаати кўзлаб қўйилган йўл белги (знак)лар талабларини ҳамда светофор ишораларини бузмаслик.
31) Оғир бўлиб, босиқлик ва сабр билан юришлик.
32) Сира ҳам шошилмаслик, зеро шошилиш – шайтондандир.
33) Жуда секин ҳам ҳаракатланмаслик.
34) Касалхона, қабристон, масжид, мактаб ва шу каби жойларда имкон қадар сигнал чалмаслик.
35) Касалхона, қабристон, масжид, мактаб ва шу каби жойларда видео-овоз чиқариш ускуналарини овозини кескин пасайтиришлик.
36) Агар мутлақо ўчириб қўйилса, янада улуғроқ бўлади.
37) Ҳар қандай катта-кичик йўлдаги ҳар қандай қабристоннинг ҳам ёнидан ўтганда, тезликни сезиларли даражада пасайтиришлик.
38) Касалхона, қабристон, масжид, мактаб ва шу каби жойларда имкон қадар секинроқ ҳаракатланишлик.
39) Ҳар қандай катта-кичик йўлдаги қабристоннинг ёнидан ўтганда, ўтганларимизнинг ҳақларига дуо қилишлик.
40) Ҳар қандай катта-кичик йўлдаги ҳар қандай касалхонанинг ёнидан ўтганда, барча беморларнинг ҳақларига дуо қилишлик.
41) Қулоқчин (наушник) ишлатмаслик.
42) Имкон қадар телефон билан гаплашмаслик.
43) Ҳаракат давомида ойнадан бошқа ҳайдовчилар ва йўловчилар билан гаплашмаслик.
44) Автомошина ойнасидан турли нарсаларни ташлаб юбормаслик.
45) Бўлар-бўлмасга сигнал чалмаслик.
46) Мошинадаги (видео, овоз чиқариш) ускуналарини овозини баланд қўйиш билан ўзгаларга озор бермаслик.
47) Кўпчилик ҳаракатланаётган жойда юрганда жамоатчилик одобларига риоя қилиш лозим.
48) Эҳтиёжмандларга тез-тез хайр-эҳсон, садақа қилиб туришлик.
49) Уйда, кўчада ва барча жамоат жойларида бирор нарса умидвор бўлиб, сўраб келган инсонни қуруқ қайтармаслик.
50) Кўпчилик ҳаракатланаётган жойлар ҳам худди мажлислар кабидир. Уларда ҳам мажлислар одобларига риоя қилган каби одоб-ахлоқ меъёрларига риоя этиш лозим бўлади.
51) Йўл ҳаракати асносида ҳам Ёнғин хавфсизлиги, Тез тиббий ёрдам ва шу каби ташкилотларнинг мошиналарига имкон қадар йўлни тезроқ бўшатиб қўйиш лозим.
52) Мошина ҳайдовчиси шовқин-сурон, бақир-чақир қилмаслиги ҳам одобдандир. Зеро бақир-чақир, шовқин-сурон қилишлик мусулмон кишиларга мутлақо ярашмайди.
53) Ҳақиқий мўмин-мусулмон киши қачон, кимнинг олдида ва қаерда бўлишидан қатъи назар, ўзини юксак одоб доирасида тутади.
54) Кечки пайтда бошқа ҳайдовчиларнинг ҳамда пиёдаларнинг кўзларини қамаштирадиган даражада ёритгичларни ёқиб юрмаслик.
55) Йўлда сарсон бўлиб, қийналиб турганларга имкон қадар кўмаклашиб, ёрдам беришлик – ҳақиқий мўмин-мусулмон кишининг энг савобли ишларидан ҳисобланади. Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Ким бир мусулмонга бу дунёда ёрдам берса, Аллоҳ Охиратда унга ёрдам қилади”.
56) Бораётган манзилга бир оз етмасдан 10-20 метр олдин тўхташлик.
57) Бораётган манзилда мабодо одамлар тўпланган жой бўлса, ундан камида 20-30 метр олдин тўхташлик.
58) Борган манзилга мошинани ўша жойнинг эшиги, дарвозаси, кириб-чиқиш жойига рўпара қўймаслик ҳамда атрофдаги одамлар ва бошқа мошиналарга ҳам ҳар томонлама халақит бермайдиган даражада қилиб қўйишлик.
59) Киши билан хайрлашганда одамнинг олдида эшикни қаттиқ ёпмаслик. Имкони бўлса, бир оз юргандан кейин ёпишлик.
60) Уйга келганда келганини билдириш учун ёки эшик, дарвозани очишлари учун мошина сигнали билан ёки ўз овози билан бошқаларга озор бермаслик.
61) Автоуловни дуч келган жойда қолдирмасдан, бошқаларга зарар бермайдиган жойни танлаш лозим.
62) Турли жамоат жойлари (касалхона, бозор, мактаб, масжид, савдо марказлари, автотураргоҳ ва ҳоказо)да мошинани жуда катта диққат ва ниҳоятда жиддий эътибор билан, мошиналарга ҳам, одамларга ҳам мутлақо озор етказмайдиган ҳолда қилиб қўйишлик.
63) Ҳатто ўз уйининг, ўз ишхонасининг олдига ҳам қўшнилар, йўловчиларга асло озор бермайдиган қилиб қўйишлик.
64) Бирор жойга меҳмонга борганда ҳам ёки бирон юмуш билан тўхтаганда ҳам мошинани қўшнилар, йўловчиларга асло озор бермайдиган, бировларни йўлини тўсиб қўймайдиган қилиб қўйишлик.
65) Манзилига етиб борганидан кейин, Худога шукр қилиб, мошинага ҳам миннатдорчилик изҳор этилади.
66) Ўзидаги мавжуд уловга доим шукр қилишлик.
Меҳрибон Парвардигоримиз
ўзларимизни ҳам,
фарзанд-зурриётларимизни ҳам
Ўзи буюрган,
Жаноби Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия этган,
ўтмишда ўтганларимизнинг руҳлари шод бўладиган,
халқимиз хурсанд бўладиган,
ота-оналаримиз рози бўладиган
йўллардан юришимизни насиб этсин!
Иброҳимжон домла Иномов