Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Ноябр, 2026   |   30 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:44
Қуёш
07:05
Пешин
12:12
Аср
15:27
Шом
17:11
Хуфтон
18:27
Bismillah
10 Ноябр, 2026, 30 Жумадул аввал, 1448

Очиқ айтилмайди, ишора қилинади

21.04.2017   24841   1 min.
Очиқ айтилмайди, ишора қилинади

Савол: Боин талоқдан идда ўтирган аёлга  ошкора совчи қўйса бўладими?

Жавоб: Динимизда инсоннинг қадри, унинг шаъни шу қадар юксакки, ҳатто вафот этган одамга ҳам тириклар каби ҳурмат сақланади. Шунинг учун бир киши вафот этса, унинг беваси эрининг, никоҳнинг ҳаққи-ҳурмати туфайли идда ўтиради. Бу иддадан мақсад фақатгина унинг ҳомиладор бўлган-бўлмаганини аниқлаш эмас. Бева қолган аёл эри билан бирга яшаган ҳаётининг ҳурмати учун ҳам идда ўтиради. Шунинг учун эри вафот қилгани учун идда ўтирган аёлга ошкора совчи қўйиш мумкин эмас. Бундай аёлга совчи қўйилса, мақсадни очиқ айтмай, ишора билан изҳор қилинади. Бу нарса шариатимизда таъриз деб аталади. Масалан, бева қолган аёлнинг акасига «Синглингизнинг иддаси тугаганда менга хабар қилинг», дейиш мумкин.

Эри бор, аммо ундан боин талоқ олган аёлларнинг масаласи ҳам худди шундай. Уларга ҳам очиқча совчи қўйиб бўлмайди. Совчи бўлиш учун идда тугашини кутиш керак. Шундан кейингина, агар ўзининг эри уни қайтариб олмаса, иддаси тугаб, боши очиқ бўлгандан кейингина унга совчи қўйса бўлади.

 

Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ,

Юнусобод тумани бош имом-хатиби,

Тошкент ислом институти ўқитувчиси,

«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби

 

ФАТВОЛАР
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳисобсиз ажр

10.11.2026   434   1 min.
Ҳисобсиз ажр

Қуръони каримда истиғфор айтишга амр қилинган: “Ўзингнинг, мўминларнинг ва мўминаларнинг гуноҳлари мағфират қилинишини сўра” (Муҳаммад сураси, 19-оят).

 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар: “Ким мўмин ва мўминалар учун истиғфор айтса, Аллоҳ таоло ҳар бир мўмин ва мўмина (ададича) унга яхшилик ёзади” (Имом Табароний ривояти).


Ҳадиси шариф барча мусулмонлар учун истиғфор айтиш буюк фазилат экани, уни бажарган кишига Аллоҳ таоло бу оламда яшаб ўтган жамики мўмин ва мўминалар сонича яхшилик (савоб) ёзиши хабар қилинмоқда. Бу эса ҳисобсиз ажрга эришиш учун ажойиб имконият.


Қуйидагича истиғфор айтиш матлубдир:

“Аллоҳуммағфир лил муъминийна вал муъминат, ал-аҳйаи минҳум вал амваат”.


Маъноси: “Ё Аллоҳ, ҳаёт бўлган ва оламдан ўтган мўмин ва мўминаларни мағфират қил”.


Раҳмат сўраб дуо қилиш:

“Аллоҳуммарҳамил муъминийна вал муъминат”.


Маъноси: “Ё Аллоҳ, мўмин ва мўминаларга Ўзинг раҳм қил”.

Юлдуз КОМИЛОВА, 
таржимаси

“Ҳидоят” журналининг 2026 йил 5-сонидан

http://hidoyatuz.taplink.ws

Ўзбекистон янгиликлари