Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Июл, 2026   |   10 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:33
Қуёш
05:05
Пешин
12:35
Аср
17:37
Шом
19:52
Хуфтон
21:22
Bismillah
24 Июл, 2026, 10 Сафар, 1448

Бу яхши!

17.04.2017   10266   1 min.
Бу яхши!

Қадим замонда Африкада бир подшоҳ бўлиб, унинг дўсти бор экан. Дўстининг бир одати бор эканки, у нима иш содир бўлса, яхши бўлса ҳам, ёмон бўлса ҳам, "Бу яхши!" дер экан.

Подшоҳ овга чиққан пайтида дўстини ўзи билан олиб борар, у шоҳга милтиғини ўқлаб бериб турар экан. Бир куни милтиқни нотўғри ўқлагани сабабли подшоҳ ундан отганида бош бармоғи узилиб кетибди. Буни кўриб подшоҳнинг дўсти ҳар доимгидек "Бу яхши!" дебди. Оғриқдан ғазабланган подшоҳ: "Йўқ, бу яхши эмас", деб дўстини қамаб қўйишни буюрибди.

Орадан бир йил ўтиб, подшоҳ яна ов қилиб юрганида одамхўр қабила аъзолари уни ўғирлаб кетибди. Подшоҳни устунга боғлаб, ўтин ҳозирлай бошлашибди. Одамхўрлардан бири тасодифан подшоҳнинг битта бармоғи йўқлигини кўриб қолибди. Улар ирим қилиб ногиронларни ейишмас экан. Шу сабабли подшоҳни қўйиб юборишибди. Подшоҳ одамхўрлардан қутилишига сабаб бўлган воқеани эслаб, қилган ишидан уялиб, тезда зиндонга бориб, дўстини чиқариб олибди ва унга бўлган воқеани айтиб берибди. Дўсти унинг гапларини тинглаб "Бу яхши!" дебди. Подшоҳ ҳайрон бўлиб сўрабди: "Нега яхши бўлади, ахир мен сени бир йил зиндонда сақладим-ку?!" "Яхшилиги шундаки, агар мен зиндонда бўлмаганимда сиз билан овга борар ва одамхўрларга ем бўлар эдим".

Хулоса. Ҳар бир ишда бир яхшилик бўлади. Баъзида биз яхшилик деб ўйлаган нарсанинг кетидан ёмонлик келиши ва баъзан биз ёмонлик деб ўйлаган нарсанинг кетидан яхшилик келиши мумкин.

 

Акбаршоҳ Расулов тайёрлади

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қумқўрғонда диний соҳа ходимларининг фаолияти сарҳисоб қилинди

21.07.2026   14620   1 min.
Қумқўрғонда диний соҳа ходимларининг фаолияти сарҳисоб қилинди

2026 йил 21 июль куни Қумқўрғон тумани “Беш қаҳрамон” маҳалласида имом-хатиблар, отинойилар ва маҳалла вакиллари иштирокида йилнинг биринчи ярим йилида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.


Тадбирда туман бош имом-хатиби Ҳ.Зайниев ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бош мутахассиси Ш.Мамадиев ҳисобот берди. Қайд этилишича, 6 ой давомида 11 мингга яқин фуқароларни қамраб олган 1300 дан ортиқ маънавий-маърифий тадбир ва давра суҳбатлари ўтказилган.


Шунингдек, соҳа ходимларининг спорт ва интеллектуал соҳадаги фаоллиги ҳам эътироф этилди. Туманда илк бор имомларнинг спорт жамоалари ва “Заковат” клуби ташкил этилгани алоҳида таъкидланди.


Тадбир якунида фидойи ва ташаббускор соҳа ходимлари ҳамда маҳалла фаолларига туман ҳокимлигининг Ташаккурномалари топширилди. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Сурхондарё вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Қумқўрғонда диний соҳа ходимларининг фаолияти сарҳисоб қилинди Қумқўрғонда диний соҳа ходимларининг фаолияти сарҳисоб қилинди Қумқўрғонда диний соҳа ходимларининг фаолияти сарҳисоб қилинди Қумқўрғонда диний соҳа ходимларининг фаолияти сарҳисоб қилинди Қумқўрғонда диний соҳа ходимларининг фаолияти сарҳисоб қилинди
Ўзбекистон янгиликлари