Алқама раҳматуллоҳи алайҳининг тўлиқ исми: Абу Шибл Алқама ибн Қайс Ибн Абдуллоҳ ибн Молик Нахаий Куфийдир. У зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик вақтларида еттинчи асрда туғилган. Шу билан бирга у зотга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришлик насиб қилмаган.
Алқама раҳматуллоҳи алайҳи муҳаддис, муфассир, Кўфанинг фақиҳи, олими ва қориси эди. У зот Ироқнинг Кўфа шаҳрида истиқомат қилар эди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга шогирд бўлиб, у зотни маҳкам устоз тутади. Али ибн Толиб розияллоҳу анҳу ва Ибн Масъуд розияллоҳу анҳумолардан кейин имоматчиликка ва фатво беришликка энг муносиб номзод эдилар. Ҳатто баъзи саҳобалар У зотдан фатво сўрашар эди.
Алқама раҳматуллоҳи алайҳи қуйдаги саҳобалардан ҳадис ривоят қилганлар:
Алқама раҳматуллоҳи алайҳидан қуйдаги тобиъинлар ҳадис ривоят қилганлар:
Имом Заҳабий у зотни: “Имом, Ҳофиз ва Улуғ мужтаҳид” эди деб сифатлайди.
Устозлари:
Усмон ибн Саид роҳимаҳуллоҳ айтади: “Мен ибн Маъундан “Сенга Алқама яхшироқми, ёки Убайда?”-деб сўрадим. У икковидан бирини ҳам афзал демади. Мен: Иккови ҳам энг ишончли ровий, бироқ Алқама Абдуллоҳнинг шогирдлари орасида олимроқ” дедим.
Абул–Мусанно роҳимаҳуллоҳ айтади: “Агар сен Алқамани кўрган бўлсанг, Абдуллоҳни кўрмаганинг зарар қилмайди, чунки, Алқама қиёфада ҳам, илмда ҳам Ибн Масъуднинг ўзгинасидир”.
Абдураҳмон ибн Язид роҳимаҳуллоҳ айтади: “Мен нимани ўқисам ва нимани билсам, Алқама ҳам шуни ўқиган ва шуни билган бўларди”.
Алқама ибн Қайс роҳимаҳуллоҳ “олти саҳиҳ” муаллифлари ҳузурларида тан олинган, ишончли ровийлардан эдилар.
Алқама ибн Қайс роҳимаҳуллоҳ Язид ибн Муъовия роҳимаҳуллоҳнинг халифалик замонида ҳижрий 62 санада, туқсон ёшларида вафот этганлар.
Манбалар асосида
Абдус Сомад Абдул Босит тайёрлади
Жорий йил 11 апрель куни пойтахтимиздаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасида у киши таваллудининг 74 йиллигига бағишланган «Ёшларга соф Ислом маърифатини танитиш ва уларни ёт ғоялар таъсиридан асрашда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ўрни» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Анжуманда юртимизнинг таниқли уламолари, фан докторлари, исломшунос тадқиқодчилар, Шайх ҳазратнинг яқинлари, шогирдлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Сўзга чиққан нотиқлар Шайх ҳазратларининг юртимизда диний-маърифий билимларни юксалтириш, умматни бирлик ва ҳамжиҳатликка чорлаш ҳамда тафриқага барҳам бериш йўлидаги улкан хизматларини алоҳида эътироф этди.
Таъкидланганидек, Шайх ҳазрат қолдирган бой илмий мактаб ва бебаҳо асарлар бугунги кунда ёш авлодни соғлом эътиқод, ватанпарварлик ва мўътадиллик руҳида тарбиялашда асосий манба бўлиб хизмат қилмоқда.
Маърифий тадбир доирасида экстремизмга қарши маърифат билан курашиш ва тинчликни асрашга доир долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Анжуман иштирокчилари томонидан ўзбек, турк, инглиз, араб ва рус тилларида тақдим этилган мақолалар жамланган махсус илмий тўплам нашр этилиши режалаштирилган.
Бу каби анжуманлар Шайх ҳазратларининг меросини замонавий тадқиқотлар билан бойитган ҳолда халқимизга етказиш ва жамиятда маънавий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати