Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Октябр, 2026   |   8 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:20
Қуёш
06:39
Пешин
12:08
Аср
15:53
Шом
17:41
Хуфтон
18:55
Bismillah
19 Октябр, 2026, 8 Жумадул аввал, 1448

Ибратли дунё

10.02.2017   17197   2 min.
Ибратли дунё

Юз берган кучли тўфондан бир бой кишининг барча мол-дунёси сувга ғарқ бўлибди. Бутун бойлиги бирпасда йўқ бўлганига чидамаган бой кўчаларда фарёду-фиғон чекиб йиғлаб кетаётса, қаршисидан бир одам чиқиб қолибди:

- Кап-катта одамга йиғлаш нимаси? - дея савол берибди ажабланиб.

- Мен йиғламай ким йиғласин? - дебди у. - Бир зумда ҳамма мол-мулкимдан айрилиб, фақир-қашшоқ бўлиб қолдим-ку!..

- Кўп ғам чекма, - дея овутишга тушибди йўловчи киши. - Умр йўлдошинг борми?

- Бор, - дебди бой бироз ҳайрон бўлиб.

- Унинг ақлу-ҳуши, фаросати борми? Бой бир зум ўйланиб қолибди ва:

- Ҳа, бу жиҳатдан бахтиёрман! Фаросатли, солиҳа, ҳар доим кайфиятимга қараб яшайдиган жуфти ҳалолим бор, - дебди бой.

- У ҳолда нега йиғлайсан, эй ғофил банда?! Бу дунёда мато учун ҳам кўз-ёш тўкадими, одам? Сабоқ учун бир гап айтай сенга, мен шундай бир хотинга уйланганманки, эрнинг қадр-қимматига етмайди. Сен фалокатнинг нималигини билмас экансан. Агар сен ҳам ақли калта, тили узун, жағи тинмас бир хотинга уйланган бўлганингда, ўшанда билардинг ҳақиқий фалокат нималигини! Дўконларинг сувга ғарқ бўлган бўлса, сен соғ экансан-ку, ҳаммасини топасан. Фақат ёнингда кўнглингдагидек аёлинг сенга мададкор бўлса, маънавий қувват бериб турса тезда ўзингни ўнглаб оласан, - дебди, йўловчи.

Халқимизда "Яхши хотин ярим давлат" деган гап бежиз айтилмаган. Дарҳақиқат, солиҳа, оқила аёл фақат жуфти ҳалолининг эмас, бутун жамиятнинг гултожи ҳисобланади. Чунки, тарбияси гўзал аёл аввало, ота-оналарини эъзозлайди, турмуш ўртоғини ардоқлайди, асосийси, фарзандларига чиройли тарбия бериб, жамиятга комил инсонларни вояга етказиб беради.

ТИИ талабаси

Тожиддинов Абдуссомад

Бошқа мақолалар

Ҳаким Термизий ва Султон Саодат мажмуалари зиёрат қилинди

29.04.2026   16669   1 min.
Ҳаким Термизий ва Султон Саодат мажмуалари зиёрат қилинди

Диний таълим муассасалари ректор ва директорлари ҳамда талабаларидан иборат делегация Сурхондарёнинг табаррук қадамжолари — "Ҳаким Термизий" ва “Султон Саодат” мажмуаларини зиёрат қилишди.

Зиёрат давомида дастлаб Қуръони карим тиловат қилиниб, юрт тинчлиги ва илм ривожи йўлида эзгу дуолар қилинди. 

Ташриф доирасида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими Жўрабек домла Чўтматов меҳмонларга ҳамроҳлик қилиб, ушбу муқаддас масканларнинг тарихи, уларнинг ислом цивилизациясидаги ўрни ҳамда илмий ва маънавий аҳамияти ҳақида қимматли маълумотларни сўзлаб берди.

Бу каби тарихий қадамжолар билан танишиш иштирокчиларда катта таассурот қолдириб, аждодлар меросига бўлган ҳурматни янада мустаҳкамлади.

 

“Имом Термизий” мадрасаси
Матбуот хизмати

Ҳаким Термизий ва Султон Саодат мажмуалари зиёрат қилинди Ҳаким Термизий ва Султон Саодат мажмуалари зиёрат қилинди Ҳаким Термизий ва Султон Саодат мажмуалари зиёрат қилинди Ҳаким Термизий ва Султон Саодат мажмуалари зиёрат қилинди Ҳаким Термизий ва Султон Саодат мажмуалари зиёрат қилинди Ҳаким Термизий ва Султон Саодат мажмуалари зиёрат қилинди