2 ноябрь куни Бухоро вилоятидаги Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасида диний соҳада амалга оширилган улкан ислоҳотларни кенг тарғиб этиш борасида “Мустақиллик ва диний қадриятлар ривожи” мавзуидаги республика конференцияси бўлиб ўтди.
Анжуманда Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети, Имом Бухорий халқаро маркази ходимлари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги вакиллари, масжид имом-хатиблари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги билим юртлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Тадбирда: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов “Мустақиллик йилларида диний қадриятлар тикланишига замин бўлган ҳуқуқий асослар”; Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов “Мустақиллик неъматининг динимиз асосларини тиклашга кенг очиб берган имкониятлари”; Тошкент ислом университети ректори Равшан Абдуллаев “Мамлакатимиз мустақиллиги диний кадрлар тайёрлашда очган имкониятлар – она-Ватанимиздаги илмий салоҳиятининг халқаро миқёсда танилиши ва эътироф этилишида асосий омил”; Имом Бухорий халқаро маркази директори Шовосил Зиёдов “Диний соҳа мутахассисларининг касбий маҳоратини юксалтиришда Имом Бухорий халқаро марказининг тутган ўрни” каби мавзуларда маърузалар қилдилар. Шунингдек, конференция иштирокчилари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Мовароуннаҳр” нашриёти ва Тошкент ислом университетининг “Тошкент ислом университети нашриёт-матбаа бирлашмаси” ҳамкорлигида ташкил этилган китоблар кўргазмасида мустақиллик йилларда нашр қилган диний-ижтимоий ҳамда маърифий мазмундаги адабиётлар, қўлланма ва дарсликлар билан танишдилар.
Анжуманда юртимизда диний-маънавий соҳада амалга оширилган улкан ўзгаришлар, эришилган ютуқларни кенг жамоатчиликка тарғиб этиш, юзасидан диний соҳа ходимлари олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди.


















ЎМИ Ахборот хизмати
Суратлар муаллифи Шаҳзод Шомансуров
Уламоларнинг баъзилари: “Барча яхшиликлар шу ҳадисда жамланган”, деган бўлсалар, айримлари: “Ушбу ҳадис Исломнинг ярмидир, чунки ҳукмлар Ҳақ таолога ёки махлуқотларга тегишли бўлади. Ушбу ҳадис махлуқотларга тегишли ҳукмларни ёритиб берган”.
“Жомеъул кабир” китобида Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Салом айтади: «Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: “Менга қўшним озор беряпти”, дедим. Шунда у зот: “Сабр қил”, дедилар. Иккинчи марта келганимда ҳам: “Сабр қил”, дедилар. Учинчи бор келганимда: “Кўч-кўронингни йиғиштир-да, кўчага олиб чиқ. Ким учраса, унга: “Қўшним менга озор бермоқда”, деб айтгин”, дедилар. Шу сабаб ўша қўшнинг инсонларнинг маломатига қолади» деб, сўнгра: “Кимнинг Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, яхши гап гапирсин ёки жим турсин. Кимнинг Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, қўшнисига яхшилик қилсин”, дедилар.
“Кимнинг Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса…” жумласидаги “иймон”дан мурод “мукаммал иймон”дир. Аллоҳ ва охират кунига хосланганининг ҳикмати шуки, Яратган Зотга ва қиёматда амалига яраша жазо берилишига иймон келтирган киши “Яхши гап гапирсин ёки жим турсин”.
Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Агар бир киши гапиришни хоҳласа, гапирадиган гапи ҳақиқатан яхши ва савобга лойиқ бўлса, гапирсин. Агар гапирмоқчи бўлган гапи ҳаромга ёки макруҳга элтадиган бўлса, тийилсин”. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “У (инсон) бирор сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса), унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)”, деган (Қоф сураси, 18-оят).
Абу Муҳаммад ибн Абу Зайд Моликий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Барча яхши одоблар тўрт ҳадисдан тармоқланади:
Луқмони Ҳаким ўғлига бундай васият қилган: “Агар гапириш кумуш бўлса, сукут олтиндир”.
Ибн Муборак айтади: “Агар гап Аллоҳ таолонинг тоати борасида бўлса, кумушдир, Аллоҳ таолога гуноҳ қилишдан сукут қилмоқ эса олтиндир”.
Зуннун Мисрий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Инсонларнинг энг яхшиси ўз тилига эгалик қила олганидир”.
“Кимнинг Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, меҳмонини ҳурмат қилсин”. Қўшнига яхшилик қилиш, унга озор бермаслик мўмин киши Исломининг тўғрилиги ва иймонининг комиллигидан ҳисобланади. Аллоҳ таоло Ўз Каломида бундай деган: “Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онага, қариндошга, етимларга, мискинларга, яқин қўшнига, ён қўшнига, ёндаги соҳибга, йўқсил йўлчига ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар. Албатта, Аллоҳ димоғдор ва мақтанчоқ кимсани суймас” (Нисо сураси, 36-оят).
Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар: «“Аллоҳга қасам, мўмин бўла олмайди, Аллоҳга қасамки, мўмин бўла олмайди, Аллоҳга қасамки, мўмин бўла олмайди”. Шунда Расулуллоҳдан сўралди: “Эй Аллоҳнинг Расули, ким у?” У зот: “Қўшниси унинг озорларидан, ёмонликларидан ва азиятларидан омонда бўлмаган киши”, дедилар».
“Кимнинг Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, меҳмонини ҳурмат қилсин”. Бу хислат пайғамбарларнинг ва солиҳ кишиларнинг хулқлари, одатлари ва Исломнинг гўзал одобларидандир. Иброҳим алайҳиссалом “Меҳмондўстларнинг отаси” деб куняланган. Чунки у зот бир ёки икки мил (ўртача 4000 қадам) юриб, шу аснода дуч келган кишини уйига олиб келиб меҳмон қилган.
Ўткир МАҲМУДОВ,
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
“Ҳидоят” журналининг 2025 йил 9-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws