Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги футбол жамоалари ўртасида Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган навбатдаги футбол турнири қизғин давом этмоқда.
Бу галги турнир ўйинлари сермаҳсуллиги билан ажралиб турибти. Айниқса, “Ҳазрати Имом” жамоаси бу турнирга пухта тайёргарлик кўргани жамоа қўлга киритаётган ғалабалардан ҳам кўриниб турибди. “Минор” жамоаси ҳимоячилари машҳур “Милан” жамоаси ҳимояси билан бемалол рақобатлаша олишларини 2 тур учрашувида исботлашди. Хуллас, ўйинларга бўлган қизиқиш кундан кунга ортиб бормоқда.
2-учрашув натижаси қуйидагича:
2-учрашув натижалари:
|
“Дўстлик” (ТВИ) |
6 - 5 |
“Бухорий авлодлари” (ТИИ) |
|
“Ҳазрати Имом” (ЎМИ) |
16 - 5 |
“Кўкалдош” |
|
“Минор” (ТШИ) |
12 - 2 |
“Мовароуннаҳр” |
Эслатиб ўтамиз навбатдаги тур ўйинлари жорий йилнинг 22 июль (Жума) куни бўлиб ўтади. Унда қуйидаги жамоалар ўзаро беллашади.
|
“Мовароуннаҳр” |
“Дўстлик” (ТВИ) |
|
“Ҳазрати Имом” (ЎМИ) |
“Бухорий авлодлари” (ТИИ) |
|
“Минор” (ТШИ) |
“Кўкалдош” |
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати
Мисрнинг нуфузли оммавий ахборот воситаларида Тошкентда ўтказилган Халқаро медиафорум якунлари ва Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси глобал маркази сифатидаги ролига бағишланган мақолалар чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Хусусан, “Al Montasaf” нашри форум 40 та мамлакатдан 200 нафардан ортиқ журналист ва ОАВ вакилларини бирлаштириб, Ўзбекистоннинг маданий ва маънавий машъал сифатидаги мақомини намойиш этгани ҳақидаги фикрни кенг ёритмоқда.
Шунингдек, “Eldameer” нашри Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятига эътибор қаратган. Марказ қадимий қўлёзмаларни, жумладан, мамлакатда сақланаётган Мусҳафнинг энг қадимий нусхаларидан бирини тадқиқ этиш ва нашр қилишда нашриётларга амалий ёрдам кўрсатмоқда.
Ушбу кенг кўламли маданий ва маърифий юксалиш Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор ва қўллаб-қувватлаш туфайли мумкин бўлгани таъкидланади.
Бундан ташқари, “Eldameer” нашри саҳифаларида содир бўлаётган уйғонишнинг тарихий аҳамияти қайд этилиб, Ўзбекистон раҳбари шафелигида ислом мамлакатлари ёшлари ўртасида илмий-тадқиқот танловини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.
Тадбирнинг бой дастури, жумладан, иштирокчиларнинг буюк муҳаддис Имом Ал-Бухорий мақбарасини зиёрат қилиш учун Самарқандга режалаштирилган ташрифи ҳам ёритилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати