Савол: Гувоҳларсиз никоҳдан ўтганмиз. Шу никоҳимиз тўғри бўлганми? Агар нотўғри бўлган бўлса, нима йўл тутишимиз керак?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Никоҳда гувоҳларнинг бўлиши шартдир. Бу ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
لَا نِكَاحَ إلَّا بِشُهُودٍ
“Никоҳ фақат гувоҳлар билан дуруст бўлади” (Имом Байҳақий ривояти).
Шунга кўра, агар никоҳ гувоҳларсиз, яъни камида икки эркак ёки бир эркак ва икки аёлнинг гувоҳлигисиз ўқилган бўлса, уни гувоҳлар ҳузурида қайтадан ўқиш лозим бўлади.
فِي مَآلِ الْفَتَاوَى لَوْ تَزَوَّجَ بِغَيْرِ شُهُودٍ ثُمَّ أَخْبَرَ الشُّهُودَ عَلَى وَجْهِ الْخَبَرِ لَا يَجُوزُ إلَّا أَنْ يُجَدِّدَ عَقْدًا بِحَضْرَتِهِمْ .
“Маолил-Фатово китобида ёзилишича, бир киши гувоҳларсиз никоҳланса, сўнг гувоҳларга бу ҳақида хабар берса, дуруст бўлмайди. Фақат никоҳни гувоҳлар ҳузурида янгидан ўқитса, шундагина никоҳи дуруст бўлади” (“Ал-Баҳр ар-Роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
«Вақф» хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти филиалининг фидойи ходимлари ва волонтёрлари томонидан саховатпеша халқимиз томонидан қилинган хайр-эҳсонлар эзгу мақсадлар йўлида сарфланмоқда.
Навбатдаги хайрия тадбири доирасида Учкўприк туманида яшовчи, жигар циррози касаллигига чалинган оғир бемор Казаков Илёсжон Ёқубовичнинг ҳолидан хабар олиниб, унга жарроҳлик амалиёти харажатлари учун 132 миллион 500 минг сўм миқдорида хайрия маблағи, озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси, Мусҳаф ва бошқа эҳсонлар топширилди.
Бугун беморлар ва эҳтиёжманд инсонларга кўрсатилаётган бундай кўмак — халқимизнинг меҳр-оқибати, саховати ва ҳамжиҳатлигининг ёрқин ифодасидир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати