Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Падари бузрукворим Мавлоно муфтий Муҳаммад Шафеъ Усмоний қуддиса сирруҳ Покистон муфтий Аъзами эдилар. У кишининг бутун ҳаётлари ўқиш ва ўқитиш ила ўтди. Дорул улум Девбандда таълим олдилар ва ўша ерда таълим бердилар. У ердаги «Дорул ифто»нинг бош муфтийси бўлдилар.
Бир куни: «Мен қачонки, бир жойга кетаётган бўлсам ва қаердадир воиз ваъз айтаётгани, насиҳат қилаётганини кўрсам, қанчалик шошмайин, бир муддат бўлса ҳам, унинг гапини эшитиш учун тўхтайман. Эҳтимол, Аллоҳ таоло унинг тилига мен учун фойдали бўлган нарсани жорий қилиб қўяр», дедилар.
Бу гапни ким айтяпти? Покистон муфтий Аъзами ҳузурига эртаю кеч одамлар дин ўрганиш учун келадиган, ҳатто уламолар муаммоларини ҳал қилиш учун мурожаат қиладиган инсон айтяпти! Илм талаби мана шудир. Ваҳоланки, одатда, ваъз айтаётган воизлар ёши кичик, у кишининг шогирдлари ёки шогирдларининг шогирдлари бўлар эди. Лекин «Шояд унинг оғзидан мен билмаган ва менга фойдаси бўлган бирор нарсани Аллоҳ таоло эшиттирса», деган мақсадда бироз бўлса-да, кутиб турар эдилар».
«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан