Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Сентябр, 2026   |   4 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:43
Қуёш
06:03
Пешин
12:18
Аср
16:43
Шом
18:37
Хуфтон
19:52
Bismillah
15 Сентябр, 2026, 4 Рабиъус сони, 1448

Ҳар бир хонадонга кириб бориляпти

28.01.2025   18021   1 min.
Ҳар бир хонадонга кириб бориляпти

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида Бекобод шаҳридаги «Нўъмон ибн Собит» жоме масжидида маънавий-маърифий йиғилиш ўтказилди.


Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъуллари, Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Зиёвуддин домла Нортожиев, вакиллик ходимлари, туман бош имом-хатиби ва отинойилари, шунингдек, отинойилар, “Ҳаж – 2024” зиёратчилари, маҳаллалар раислари иштирок этди.


Сўнгра ҳудуддаги оилаларга кирилиб, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди. Айрим сабабларга кўра аразлашиб қолган оилалар яраштирилди.


Жисмоний имконияти чекланган икки фуқарога "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан ногиронлик аравачаси, ҳассалар ва бошқа зарур воситалар етказиб берилди.


Туман имом-хатиблари ташаббуси билан хонадонларга диний-маърифий, маънавий-ахлоқий мавзулардаги китоблар, хусусан, Қуръони карим, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «Фитна – кўз илғамас хатар», «Аллоҳ мени кўриб турибди», «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ», «Раббоний нидолар», ЎМИ Фатво маркази нашрга тайёрлаган «Фиқҳ ва ақоидга оид ихтилофли масалалар ечими», «Фатволар тўплами» ҳамда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Бахтиёр оила» каби асарлари ҳадя қилинди.


Аллоҳ таоло хайрли ишнинг бошида турган барча азизларимиздан рози бўлсин! 


Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Ҳар бир хонадонга кириб бориляпти Ҳар бир хонадонга кириб бориляпти Ҳар бир хонадонга кириб бориляпти Ҳар бир хонадонга кириб бориляпти Ҳар бир хонадонга кириб бориляпти Ҳар бир хонадонга кириб бориляпти Ҳар бир хонадонга кириб бориляпти Ҳар бир хонадонга кириб бориляпти Ҳар бир хонадонга кириб бориляпти Ҳар бир хонадонга кириб бориляпти Ҳар бир хонадонга кириб бориляпти Ҳар бир хонадонга кириб бориляпти Ҳар бир хонадонга кириб бориляпти Ҳар бир хонадонга кириб бориляпти Ҳар бир хонадонга кириб бориляпти Ҳар бир хонадонга кириб бориляпти Ҳар бир хонадонга кириб бориляпти Ҳар бир хонадонга кириб бориляпти Ҳар бир хонадонга кириб бориляпти
Бошқа мақолалар
Мақолалар

“Ҳолва” деган билан...

15.09.2026   7654   2 min.
“Ҳолва” деган билан...

Бугунги жамиятимизда одоб-ахлоқ жиҳатидан оқсоқликлар кўзга ташланмоқда. Салом бериш, ёрдамга муҳтожларни кўрганда кўмаклашиш, ўзидан катталарга ҳурмат кўрсатиш каби қадриятлар камайиб бораётганини ҳеч ким инкор қилмаса керак. Ҳолбуки, ҳар бир ота-она фарзандининг илмли, солиҳ ва етук инсон бўлиб камол топганини кўришни орзу қилади. Бироқ “ҳолва” деган билан оғиз ширин бўлмайди. Яъни қуруқ орзу-ҳаваснинг ўзи кифоя қилмайди. Балки доимий ва тартибли таълим-тарбия ишига киришиш лозим бўлади. Бу борада жамиятдаги инсонларни уч тоифага бўлиш мумкин:

1. Ўзи ҳам амал қилиб, фарзандини ҳам эзгуликка етаклайдиганлар. Бу тутум дунё ва охират саодатини кўзлаган мўминнинг йўли. Тарбияда энг самарали омил ота-онанинг шахсий намунасидир. Болага, аввало, Аллоҳни танитиш ва солиҳ амаллар билан ўрнак бўлиш лозим. Қуръони каримда таъкидланганидек, иймон келтириб, эзгу амал қилганларга дунёда покиза ҳаёт, охиратда эса абадий жаннат башорати берилган (Наҳл сураси, 97-оят).

2. Ўзи амал қилмай, фарзанди тарбиясига мол-дунё сарфлайдиганлар. Унутманг, пул ҳамма нарсани ҳал қилмайди. Ота-онанинг ўзи диний ва ахлоқий мажбуриятларни бажармаса, панд-насиҳатлари фарзандга таъсир қилмайди. Оилавий муҳитда ота таъминотга, она тарбияга масъул бўлиб, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик бўлиши шарт.
Шунингдек, ота-оналарнинг беҳуда ишлар, масалан, телефонга кўп боғланиб қолиши тарбиядаги энг катта бўшлиқни юзага келтиради. Фарзанд камолоти учун унинг вақтини тўғри тақсимлаш, уйқу ва дарс тартибини доимий назоратда тутиш, тартибни ушлаш лозим. Энг муҳими, хулқ илмдан устун туради: хулқсиз берилган илм инсонни залолатга етаклайди, шу боис фарзандга гўзал ахлоқий тарбия бериб, сўнг илм билан зийнатлаш керак.

3. Ўзи ҳам амал қилмай, фарзандини ҳам бунга чақирмайдиганлар. Бу тоифанинг оқибати хатарлидир. Аллоҳ таоло Тоҳа сурасида бундай марҳамат қилади: “Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унинг учун танг ҳаёт бўлур...” (124-оят). Мана шу оятнинг ўзиёқ кишини сергак торттириб, бу тоифадан бўлиб қолмасликка ундаши лозим.
Хулоса шуки, фарзанд қалби ва руҳияти илдиз отиши керак бўлган дарахт кўчати кабидир. Унинг илдизини иймон ва тақво мустаҳкамлайди. Шундай экан, ким фарзандлари камолини кўришни истаса, амали ва эътиборини билан шунга ҳаракат қилсин. Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлда бардавом қилиб, зурриётларимиз камолини кўрсатсин.

Азиза РАҲМАТОВА,
Самарқанд тумани бош отинойиси

Мақолалар