Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Октябр, 2026   |   11 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:24
Қуёш
06:42
Пешин
12:13
Аср
15:50
Шом
17:35
Хуфтон
18:48
Bismillah
22 Октябр, 2026, 11 Жумадул аввал, 1448

Ризқ Аллоҳдан

30.01.2025   28227   1 min.
Ризқ Аллоҳдан

Бир аёл радиодаги жонли эфирга қўнғироқ қилиб, Аллоҳ унга ёрдам беришини айтиб мурожаат қилди. Бу эшиттиришни эшитиб турган бир мансабдор аёл билан ҳазиллашмоқчи бўлди. 
Радиога телефон қилиб аёлнинг манзилини олди. Ёрдамчисини чақириб: “Ҳозир бозорлик қилиб мен берган манзилга олиб борасан. У ерда бир аёл чиқади. Унга олган нарсаларингни берасан. Аёл ким берганини сўраса шайтон бериб юборди деб айтасан” деди. Ёрдамчи ўша манзилга у бу харид қилиб келди. Аёл киши олиб келинган нарсаларни мамнуният билан олиб қолди. Ёрдамчи ҳайрон бўлиб “Бу нарсаларни ким бергани сени қизиқтирмайдими?” деб сўради. Шунда аёл: “менга ким бергани билан ишим йўқ. Бир нарсани яхши биламан, Аллоҳ буюрса шайтон ҳам бўйсунади” дея жавоб қилди.

Акбаршоҳ Расулов таржимаси

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қозоғистонда илмий анжуман ва ўзбек ёшлари билан самимий мулоқот

22.10.2026   7323   1 min.
Қозоғистонда илмий анжуман ва ўзбек ёшлари билан самимий мулоқот

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Қозоғистондаги “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университети ташкил топганининг 25 йиллигига бағишланган “Қозоғистонда ислом цивилизацияси анъаналари: ўтмиши ва бугуни” мавзусидаги XXXII халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этди. 
 

Миср ва Марказий Осиё давлатлари диний идоралари етакчилари, таниқли уламолар ҳамда соҳа мутахассислари қатнашган нуфузли тадбирда Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг анжуман қатнашчиларига йўллаган қутловини етказди.

Табрикда университетнинг чорак аср давомида соф маърифатни ёйиш, малакали кадрлар тайёрлаш ва қардош халқлар ўртасидаги илмий-маънавий ҳамкорликни ривожлантиришдаги ўрни юқори баҳоланди. 
 

Сафар давомида мазкур олийгоҳда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар билан алоҳида учрашув ташкил этилди.

Самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтган суҳбатда ёшларнинг ўқиш шароитлари, илмий изланишлари тингланиб, соф диний билимларни чуқур эгаллаш ҳамда юрт равнақига камарбаста етук мутахассис бўлиб етишиш бўйича зарур тавсиялар берилди. 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Қозоғистонда илмий анжуман ва ўзбек ёшлари билан самимий мулоқот Қозоғистонда илмий анжуман ва ўзбек ёшлари билан самимий мулоқот Қозоғистонда илмий анжуман ва ўзбек ёшлари билан самимий мулоқот Қозоғистонда илмий анжуман ва ўзбек ёшлари билан самимий мулоқот
Ўзбекистон янгиликлари