Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг Колл-маркази орқали фуқаролардан йўлланган муҳим ва оммабоп саволлардан танлаб олиниб, уларга асосли ва батафсил жавоблар тайёрланиб, 9 таси Fatvo.uz телеграмм каналида эълон қилинди.
Шунингдек, каналга 5 та видео шаклидаги материаллар, Facebook ва Instagram саҳифаларига 3 та матнли, 2 та видео шаклидаги савол-жавоблар жойлаштирилди.
Маълумот учун, бугунги кунда Fatvo.uz телеграмм канали обуначилари сони қарийб 140 мингни ташкил этади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди имом ноиби Баҳодир домла Муҳаммадиев Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигида ўтказилган халқаро конференция доирасидаги «Буюк хизмат – Олий шараф» илмий-амалий кўрик-танловида ғолиб деб топилди.
Имом-домламизнинг илмий фаолияти, таълим соҳасидаги ташаббуслари ҳамда фидокорона меҳнатлари юқори баҳоланиб, у киши «Буюк хизмат – Олий шараф» халқаро эсдалик ва шараф нишонлари ҳамда махсус гувоҳнома билан тақдирландилар.
Баҳодир домлани ушбу юксак эътироф билан самимий қутлаймиз!
Аллоҳ таоло домламизнинг илмларини бундан-да зиёда қилсин, динимиз ва эл-юртимиз ривожи йўлидаги ижодий ва илмий фаолиятларига барака берсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати