Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Март, 2026   |   5 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:59
Қуёш
06:19
Пешин
12:34
Аср
16:51
Шом
18:44
Хуфтон
19:57
Bismillah
25 Март, 2026, 5 Шаввол, 1447

Кобулда Навоий ва Бобурга эҳтиром кўрсатилди

09.02.2025   13755   1 min.
Кобулда Навоий ва Бобурга эҳтиром кўрсатилди

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси билан ҳамкорликда Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг илмий ва маданий меросига бағишланган тадбир ўтказилди, дея хабар берган маҳаллий "Bakhtarnews" ахборот агентлиги.


Анжуманда ушбу қўшни давлатнинг ахборот, маданият ва санъат вазири Мулавий Атиқуллоҳ Азизий, мамлакатимизнинг Кобулдаги элчиси Ойбек Усмонов, шунингдек кўплаб адиблар, ёшлар иштирок этди.


Иштирокчилар Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги бой, теран ва муштарак маданий меросни асраб-авайлаш, илм-фан, адабиёт, фалсафа ва санъат соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш борасида ҳамкорликда фаол иш олиб борилаётганини таъкидладилар.


Зиёлилар, шоир-ёзувчилар икки бетакрор сиймонинг ижодий, илмий ва маданий фаолиятига оид фикр-мулоҳазалари билан  ўртоқлашди.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Кобулда Навоий ва Бобурга эҳтиром кўрсатилди
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Шавволдаги 6 кунлик рўза рамазон қазосидан ўтадими?

01.04.2025   10004   1 min.
Шавволдаги 6 кунлик рўза рамазон қазосидан ўтадими?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Савол: Мен ҳам шаввол ойида олти кун рўза тутмоқчи эдим. Аммо Рамазон ойида ҳам олти кун сабабли тута олмаганман. Энди мен шаввол ойида 6 кун рўза тутсам Рамазоннинг қазосини тутиб берган ҳисобланаманми? 

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Шаввол ойидаги олти кунлик рўза қазо рўзалар ўрнига ўтмайди. Шунинг учун зиммасида Рамазон ойи рўзасидан қарзи бор бўлган киши аввало қазо рўзасини тутиши мақсадга мувофиқ. Чунки қазо рўзаларни нафллардан аввал тутилгани афзал саналади. Қазо рўзасини тутаётган киши бомдод намозининг вақти (субҳи содиқ) кирмасидан аввал "Рамазон ойидан тута олмаган қазо рўзани тутиш"ни ният қилиши керак бўлади. Агар ният қилолмай субҳи содиқдан кейин ният қилса, нияти эътиборли бўлмайди.
Шаввол ойидаги олти кунлик рўза нафл ибодат бўлиб, уни шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Шунинг учун Сиз аввал қазо рўзаларни мукаммал тутиб олиб, кейин шаввол ойи давомида олти кун рўза тутишингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Мақолалар