Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Июн, 2026   |   28 Зулҳижжа, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:49
Пешин
12:29
Аср
17:39
Шом
20:02
Хуфтон
21:39
Bismillah
15 Июн, 2026, 28 Зулҳижжа, 1447

Ўзбекистон Президенти зиёратчиларимизга қулайлик яратишда Саудия Арабистони билан яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлади

19.02.2025   8729   1 min.
Ўзбекистон Президенти зиёратчиларимизга қулайлик яратишда Саудия Арабистони билан яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон Ол Сауд ва Валиаҳд, мамлакат Бош вазири Муҳаммад Ол Сауднинг саломи ва самимий тилакларини етказди. Вазир, шунингдек, Подшоҳнинг кўп миллатли Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчасини топширди.

Ўзбекистон етакчиси, ўз навбатида, Саудия Арабистони раҳбариятига бебаҳо туҳфа ҳамда зиёратчиларимизнинг мусулмон дунёси марказлари - Макка ва Мадинада бўлиши учун яратилган имкониятлар ва қулай шароитлар учун чуқур миннатдорлик билдирди. Биргина ўтган йилнинг ўзида 800 мингдан зиёд фуқароларимиз Умра зиёратини, 15 минг нафари Ҳаж ибодатини адо этди.

Суҳбат чоғида ўзбекистонлик зиёратчиларга шарт-шароитлар ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш, уларнинг Саудия Арабистонига ташрифи хавфсиз ва қулай бўлишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Президенти зиёратчиларимизга қулайлик яратишда Саудия Арабистони билан яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлади Ўзбекистон Президенти зиёратчиларимизга қулайлик яратишда Саудия Арабистони билан яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлади Ўзбекистон Президенти зиёратчиларимизга қулайлик яратишда Саудия Арабистони билан яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлади Ўзбекистон Президенти зиёратчиларимизга қулайлик яратишда Саудия Арабистони билан яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлади Ўзбекистон Президенти зиёратчиларимизга қулайлик яратишда Саудия Арабистони билан яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлади Ўзбекистон Президенти зиёратчиларимизга қулайлик яратишда Саудия Арабистони билан яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлади Ўзбекистон Президенти зиёратчиларимизга қулайлик яратишда Саудия Арабистони билан яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлади
Бошқа мақолалар

Нима учун Ҳанафий мазҳабини танлашимиз керак?

12.06.2026   19578   1 min.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси