Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Март, 2026   |   2 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:05
Қуёш
06:24
Пешин
12:35
Аср
16:48
Шом
18:41
Хуфтон
19:53
Bismillah
22 Март, 2026, 2 Шаввол, 1447

Аллоҳга суяниб яшаш саодатдир

15.04.2025   16393   1 min.
Аллоҳга суяниб яшаш саодатдир

Одатда одам бир натижа кўрсатса, нимагадир эришса бунда ўзининг куч ва имкониятлари, ҳаракатларини бирламчи санай бошлайди ва шунда хатога йўл қўяди. Ҳолбуки, Аллоҳнинг фазлисиз ҳеч ким ҳеч бир нарсага эга бўла олмайди.


UFC чемпиони Жозе Альдо 10 йил мобайнида ҳечам енгилмаган. Лекин Лигада янги жангчи билан урушганида эса 13 секундда нокаутга учраган.


Криштиану Роналдо энг чўққига чиққан эди. Лекин Лига чемпионатида гол ура олмади.


Югуриш бўйича рекордчи Усейн Болт финалда оёғи қайрилиб, финишга етиб бора олмаган.


Машҳур Михаэль Шумахер эса оёғини синдириб олиб, чемпионатни ўтказиб юборган.


Афсонавий шахматчи Роберт Фишер ҳаётидаги энг муҳим ўйинда ёш бола қиладиган хатога йўл қўйиб, ютқазган...


Демак, ҳаётда нима бўлишидан қатъий назар эсда тутинг: насибада борини оласиз. Ҳаракат ва уринишлар сабаблар, холос.


Шундай экан, ҳар ишга сиқилманг. Аллоҳга суянинг. Ҳаммасини Унинг амридан, деб билинг! Адашиб, улоқиб кетишдан паноҳ тиланг. Зотан, инсон барибир ожиздир.


Аллоҳ таоло Ҳаж сурасининг 73-оятида бундай мисол келтиради: “...бир пашшани ярата олмаслар, агар пашша улардан бирор нарсани тортиб олса, уни ундан айириб ололмаслар”. Ростдан ҳам, бир пашша чақса, уни тутишга, биздан олганини қайтариб олишга қодир эмасмиз. Бас, Раббимизга таяниб, ўзимизни, ишларимизни ҳавола қилиб яшайлик, азизлар! Ишонинг, бу энг улуғ саодатдир.


Акбаршоҳ Расулов

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Имом Мотуридий мажмуаси янги қиёфага кирмоқда

19.03.2026   7422   1 min.
Имом Мотуридий мажмуаси янги қиёфага кирмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифининг иккинчи куни Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Давлатимиз раҳбарининг қарорига мувофиқ, ўтган йили юртимизда ақида илмининг асосчиси Абу Мансур Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги кенг нишонланди. Шу муносабат билан Самарқанд шаҳридаги Чокардиза қабристони ҳудудида Имом Мотуридий мажмуасини қайта таъмирлаш ва ободонлаштиришга киришилганди.

Айни пайтда мажмуа ва унинг атрофида қурилиш-ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Умумий майдони 10,2 гектар бўлган ҳудудда Имом Мотуридий мажмуаси қайта қурилиб, 250 ўринли масжид, кириш пештоқи, илмий марказ, кутубхона, музей ва автотураргоҳ бунёд этилмоқда.

Шунингдек, қурилиш ишлари жараёнида Чокардиза қабристонида буюк фақиҳ Бурҳониддин Марғиноний дафн этилган жой ҳам аниқланиб, бу ерда мақбара қурилмоқда.

Алломалар ёдга олиниб, Қуръон тиловат қилинди.

Давлатимиз раҳбари бунёдкорлик ишларини кўздан кечириб, ушбу маскан дунё мусулмонлари талпинадиган зиёрат манзилларидан бири эканини қайд этиб, бу ерда улар учун замон талабларига мос шароит яратиш зарурлигини таъкидлади.

– Мажмуага келган киши аввало Имом Мотуридий бобомизнинг илмий-маънавий мероси, ислом оламида тутган мавқеи ҳақида ёрқин тасаввурга эга бўлиши, алломанинг маърифатпарвар қарашлари бугун ҳам долзарблигини ҳис қилиши керак, – деди Президент.

Қурилишни сифатли ва ўз вақтида бажариш, ҳудудда яшил майдонларни кўпайтириш юзасидан топшириқлар берилди.

https://president.uz/ru/lists/view/9028

 

Имом Мотуридий мажмуаси янги қиёфага кирмоқда Имом Мотуридий мажмуаси янги қиёфага кирмоқда Имом Мотуридий мажмуаси янги қиёфага кирмоқда Имом Мотуридий мажмуаси янги қиёфага кирмоқда Имом Мотуридий мажмуаси янги қиёфага кирмоқда Имом Мотуридий мажмуаси янги қиёфага кирмоқда
Ўзбекистон янгиликлари