Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Июн, 2026   |   2 Муҳаррам, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:49
Пешин
12:29
Аср
17:39
Шом
20:02
Хуфтон
21:39
Bismillah
17 Июн, 2026, 2 Муҳаррам, 1448
Янгиликлар

Ўзбекистондаги мегалойиҳа экспозициясининг 6 асосий йўналиши таҳлил қилинди

10.06.2025   14259   3 min.
Ўзбекистондаги мегалойиҳа экспозициясининг 6 асосий йўналиши таҳлил қилинди

 Йиғилишда Кенгаш аъзолари, Ишчи гуруҳ раҳбарлари ва етакчи олимлар – ЎзРФА вице-президенти, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти директори, профессор Баҳром Абдуҳалимов, тарих фанлари доктори, профессор Жаннат Исмоилова, Ўзбекистон тасвирий санъати академиги Акбар Ҳакимов ҳамда марказ раҳбарияти ва ходимлари иштирок этди.

   

Йиғилишда марказ экспозициясининг 6 асосий йўналиши бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Жумладан:

  • "Қуръони карим" зали
  • "Исломдан аввалги давр цивилизациялари"
  • "Биринчи Ренессанс даври"
  • "Иккинчи Ренессанс даври"
  • “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс пойдевори”

 

Шу билан бирга, хорижий музейларда сақланаётган ва Ўзбекистонга дахлдор бўлган 350 га яқин экспонат кўриб чиқилди ва уларни танлаб олиш ишлари бошлаб юборилди.

 

Марказ раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ўз чиқишида бундай таъкидлади:

 

— Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилаётган ушбу марказ экспозициясини бойитиш мақсадида хориж музейлари ва кутубхоналарида сақланаётган юртимизга оид артефактларни олиб келиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бир қатор экспонатлар марказнинг очилиш маросимига тайёр ҳолатда бўлади. Шунингдек, республикадаги музейлар ҳам 20 тадан энг ноёб экспонат тақдим этиши режалаштирилган.

   

    Йиғилишда "Исломдан аввалги давр" экспозицияси бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида экспозиция координатори Анвар Матниязов маълумот берди:

 

— Бу экспозицияга вақт девори орқали кирилади. У 6 та сектордан иборат бўлиб, Бақтриядан бошланади. Туркиялик дизайнерлар билан ҳамкорликда иш олиб бориляпти. Муляжлар, факсимилелар ва қўлёзмалар бўйича келишувларга эришилган. Шунингдек, юртимиздаги 60 та тарихий қалъа ўлчамлари тўпланиб, системалаштирилди.

   

    Қадимги Хоразм, Сўғд, Чоч цивилизацияларига оид тасвирий санъат, ҳайкалчалар, тангалар ва уй-рўзғор буюмлари халқаро кўргазмада намойиш этилиши режалаштирилмоқда.

Вақт девори композициясида шарқ миниатюралари ҳам тақдим қилинди. Бу композиция турли даврлардаги сиёсий ва ижтимоий воқеаларни бадиий тасвирлар орқали намоён этади:

 

  • Исломдан аввалги давр цивилизациялари – барельеф услубида,

 

  • Биринчи Ренессанс – маҳобатли рангтасвир услубида,

 

  • Иккинчи Ренессанс – Камолиддин Беҳзод, Маҳмуд Музаҳҳиб ва Муҳаммад Мурод Самарқандий каби миниатюра мактаби асосчилари услубида.

 

   Ўзбекистон халқ рассоми Баҳодир Жалолов раҳбарлигидаги ижодий гуруҳ ушбу йўналишда фаолият юритмоқда. 

 

Йиғилиш якунида Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан тайёрланган олимлар ҳаёти ва меросига бағишланган видеороликлар намойиш этилди. Илмий кенгаш аъзолари ушбу видеоматериаллар мазмунан ва визуал жиҳатдан замонавий талабларга мос бўлиши зарурлигини таъкидлашди.

cisc.uz

 

Ўзбекистондаги мегалойиҳа экспозициясининг 6 асосий йўналиши таҳлил қилинди Ўзбекистондаги мегалойиҳа экспозициясининг 6 асосий йўналиши таҳлил қилинди Ўзбекистондаги мегалойиҳа экспозициясининг 6 асосий йўналиши таҳлил қилинди Ўзбекистондаги мегалойиҳа экспозициясининг 6 асосий йўналиши таҳлил қилинди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Гиёҳвандлик — бир лаҳзалик завқ, умрбоқий зарар

15.06.2026   4953   1 min.
Гиёҳвандлик — бир лаҳзалик завқ, умрбоқий зарар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир ва ҳар қандай хамр ҳаромдир", деганлар.

Бу ҳадис билан ҳам гиёҳвандликнинг ҳар қандай кўриниши ҳаром ҳисобланади.

Шунга кўра маст қилувчи ичимликларнинг ҳукми, зарарлари, оқибатлари ҳақидаги барча оят ва ҳадислар ҳам гиёҳванд моддаларга тегишлидир.

Гиёҳвандлик охири ўлимга олиб келади. Бу нарсаларни истеъмол қилиш билан ўз жонига ўзи қасд қилган бўлади. Бу эса гуноҳи кабирадир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким ўзини бирор нарса билан ўлдирса, қиёматда ўша нарса билан азобланади".