Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Сентябр, 2026   |   12 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:52
Қуёш
06:11
Пешин
12:15
Аср
16:31
Шом
18:23
Хуфтон
19:38
Bismillah
23 Сентябр, 2026, 12 Рабиъус сони, 1448

Янги кун қачондан бошланади?

09.07.2025   21217   1 min.
Янги кун қачондан бошланади?

Савол: Исломда янги кун қайси соатдан бошлаб киради? Масалан, шартли қабул қилинган тартиб бўйича соат 00:00 янги куннинг бошланиши саналади? Исломда янги куннинг бошланиши ва тугаши қайси вақтдан эътиборга олинади? 

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Динимизга кўра, кун шом вақтидан бошланади ва кейинги шомгача давом этади. Бошқача қилиб айтганда, исломда кун кеча билан бошланади ва унинг эртасида кун ботиб, кундуз тугаганида, ўша кун ҳам якунланади. Бунга оят ва ҳадислардан кўплаб далиллар бор.
Фақат айрим аҳкомларда куннинг бошланиши бомдод намозининг вақти кириши (субҳи содиқ)дан бошланади ва кун кейинги бомдод вақтигача давом этади. Масалан, Ҳажда Арафот водийсида туришда ҳукм шундай.

Шунингдек, айрим ҳолларда “кун” тушунчаси юқоридагидек, 24 соатдан иборат (сутка) маъносида эмас, балки тунга муқобил – қарама-қарши маънода қўлланилиши ҳам мумкин. Бу ҳолда кун бошланиши бомдод вақтидан то қуёш ботгунигача бўлган муддат, яъни кундуздан иборат бўлади. Бунга мисол учун “бир кун рўза тутиш” деганда айнан шу муддат назарда тутилади.

Хулоса қилиб айтганда, динимиздаги умумий қоидага кўра, куннинг бошланиши кун ботганидан бошланиб, кейинги кун ботишигача давом этади. Айрим истисно қилинган ҳолатларда куннинг қачон бошланиб, қачон тугаши диндаги ҳукмларга қараб фарқ қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси очилди

23.09.2026   453   1 min.
Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси очилди

БМТ бош қароргоҳи Бош Ассамблеянинг 81-сессияси доирасида 130 га яқин давлатдан келган делегацияларга мезбонлик қилмоқда. Улар қаторида, жумладан, Ўзбекистон ҳам бор.

Мамлакатимиз делегацияси умумий мунозаралар давомида қатор давлат раҳбарларининг нутқларини тинглади.

Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси очилди Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси очилди
Ўзбекистон янгиликлари