Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
04 Август, 2025   |   10 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:49
Қуёш
05:21
Пешин
12:34
Аср
17:30
Шом
19:41
Хуфтон
21:05
Bismillah
04 Август, 2025, 10 Сафар, 1447
Янгиликлар

Кавказ мусулмонлари раҳбари Ўзбекистоннинг Бокудаги янги элчихонасида бўлди

28.07.2025   7835   1 min.
Кавказ мусулмонлари раҳбари Ўзбекистоннинг Бокудаги янги элчихонасида бўлди

Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода бошчилигидаги делегация Ўзбекистоннинг Боку шаҳрида янги қурилиб фойдаланишга топширилган элчихонасига ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири. 
 

Ташриф доирасида Ўзбекистон элчиси Бахром Ашрафхонов ва Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

 

Мулоқот чоғида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида шаклланган яқин дўстлик ва самимий қардошлик муносабатлари икки давлат ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Мамлакатларимиз раҳбарларининг Бокудаги янги элчихона биносининг очилиш маросимида иштирок этиши давлатлараро яқин алоқалар рамзи сифатида муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода ўзининг табрик мактуби топширди.

 

Кавказ мусулмонлари идораси раиси ўз табригида Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз равнақи, унинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасида барқарор, ишончли ва қардошлик муносабатларини шакллантиришдаги беқиёс ролини алоҳида таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг узоқни кўзлаган сиёсати туфайли Ўзбекистон ишонч билан ривожланиб, мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатлар иттифоқчилик даражасига кўтарилди.

 

Элчихонанинг янги биноси билан танишган Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода дипломатик миссия ходимларига эзгу тилакларини билдирди.

 

Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шунингдек, элчихонанинг Фахрий меҳмонлар китобига самимий тилакларини ёзиб қолдирди. 

"Dunyo" AA

 

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Бу савол ҳар доим қалбда тирик турсин!

01.08.2025   4218   1 min.
Бу савол ҳар доим қалбда тирик турсин!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёга муҳаббатни кетказиш ва охират ғамини қалбда пайдо қилишнинг йўли бор. Йигирма тўрт соат ичидан озгина вақт ажратинг, кечаю кундузларимиз ғафлатда ўтаётганини ўйланг, ўлимни унутганимизни ўйланг, ҳали Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳозир бўлишдан, буюк ҳисоб-китобдан, жазо ва мукофотдан ғафлатда қолганимизни ўйланг.

Шу нарсалар ҳақида ўйлашга вақт ажратинг, бир кунмас бир кун ўламан, кейин Аллоҳ таолонинг ҳузурида қандай қилиб ҳисоб бераман? Сўровларига нима деб жавоб қиламан? деб ўйланг. Шу ўйлар ҳар доим қалбда тирик турсин.

Агар киши ҳар куни шу нарсаларни фикрлаб турса, бор-йўғи бир неча ҳафтада, иншаАллоҳ, дунёга муҳаббат қалбидан чиқиб кетади. Аллоҳ таоло Ўзининг раҳматидан барчамизга бу айтилганларга амал қилиш тавфиқини ато этсин, омин.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан