Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Сентябр, 2026   |   6 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:45
Қуёш
06:05
Пешин
12:18
Аср
16:40
Шом
18:33
Хуфтон
19:49
Bismillah
17 Сентябр, 2026, 6 Рабиъус сони, 1448

Таълимга эътибор – келажакка эътибор

19.08.2025   16900   1 min.
Таълимга эътибор – келажакка эътибор

#КУН_ИМОМИ

Ёшлар таълим-тарбияси учун сарфланган маблағ келажакка ётқизилган сармоядир. Ўқувчиларнинг таълим олишларига шарт-шароит яратиб беришнинг савоби улуғ.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги раҳбарияти ташаббуси билан 2025 йил 18  август куни пойтахтимизнинг Янги ҳаёт туманидаги «Ниёзмат ота» жоме масжиди имом-хатиби ҳомийларни жалб қилган ҳолда эҳтиёжманд оилаларнинг 30 нафар ўқувчи-ёшларига қиймати 500.000 сўм, жами 15 миллион сўмлик зарур кийим-кечак, ўқув қуроллари  ва мактаб сумкалари ҳадя қилди.

Совғаларни олган болаларнинг кўзларидаги қувончни кўрган кишининг келажакка ишончи янада ошиши тайин.

Аллоҳ таоло эҳсонларни қабул қилсин.

Ўқувчиларнинг ўқишларига мувафақиятлар ато этсин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент шаҳар вакиллиги

Матбуот хизмати


 

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Саййид Яҳё Бокувий меросига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

14.09.2026   21131   1 min.
Саййид Яҳё Бокувий меросига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

Боку шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари йиғилиши доирасида улуғ мутафаккир, тасаввуф олими Саййид Яҳё Бокувий меросига бағишланган халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Ушбу нуфузли тадбирда Туркий давлатлар ташкилоти, Бутунжаҳон мусулмон донишмандлар кенгаши, IRCICA, ICESCO, Ал-Азҳар уламолар кенгаши вакиллари ҳамда етук шарқшунос ва исломшунос олимлар иштирок этмоқда.

Анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари маъруза қилдилар.

Муфтий ҳазратлари Саййид Яҳё Бокувийнинг тасаввуф тарихидаги мақоми ва унинг таълимоти ҳақида тўхталдилар. Шунингдек, нутқда аллома нафақат тасаввуф, балки диний илмлар, табиий ва аниқ фанларни эгаллаган қомусий олим бўлгани, ўттизга яқин асарлари инсон нафсини тарбиялашда муҳим қўлланма экани таъкидланди.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қуръони карим ва ҳадиси шарифларга таянган ҳолда қалб саломатлиги ва поклиги инсон ҳаётининг бош мезони эканини баён этиб, туркий халқларни боғлаб турган умуммаънавий илдизларга алоҳида урғу бердилар:

«Ҳазрат Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд ва Саййид Яҳё Бокувий каби буюк зотлар илгари сурган нафс тарбияси, инсонпарварлик ва юксак ахлоқ ғоялари бугун ҳам қардош халқларимизни бирлаштириб турувчи мустаҳкам маънавий кўприкдир. Бундай улуғ сиймолар меросини ҳамкорликда ўрганиш халқларимизнинг маънавий бирлигини мустаҳкамлаш ва ёшларимизни соғлом эътиқод руҳида тарбиялашга хизмат қилади».

Уч кунлик анжуман давомида Ўзбекистон илмий жамоатчилиги ҳам маърузалар билан иштирок этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари