Ноқонуний диний та’лим бериш билан бог‘лиқ салбий ҳолатлар;
Қонуний диний та’лимга имкон борми?”;
Ота-оналар о‘з фарзандига диний та’лимдан сабоқ бериши мумкинми?;
Бугунги кунда юртимизда нечта диний та’лим муассасаси мавжуд?;
“Қур’они карим ва тажвид” о‘қув курслари фаолияти;
Хорижда фарзандингиз кимдан қандай сабоқ олаётганини билмайсиз;
Ноқонуний диний та’лим учун қандай жавобгарлик белгиланган?;
Қонунчиликдаги о’згаришлар нималардан иборат?
Буюк Британия пойтахтида ўтказилган 12-халқаро “World Halal Food Festival 2026” фестивали доирасида меҳмонларга анъанавий ўзбек палови тақдим этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур йирик гастрономик тадбирда Лондондаги “Oshpaz” ўзбек ресторани жамоаси фестиваль иштирокчилари кўз ўнгида махсус чўян қозонларда анъанавий услуб асосида ўзбек паловини тайёрлади. Бу меҳмонларга нафақат таомнинг бетакрор таъмидан баҳраманд бўлиш, балки уни тайёрлаш жараёни ва ўзбек миллий ошхонаси анъаналари билан яқиндан танишиш имконини берди.
Ўзбек палови фестиваль меҳмонларида катта қизиқиш уйғотди. Хушбўй зираворлар, гуруч, сабзи ва гўштнинг ўзаро уйғунлиги, шунингдек, қозонда тайёрлашнинг миллий усули тадбир иштирокчиларида ёрқин таассурот қолдирди.
“World Halal Food Festival” ҳалол маҳсулотлар, гастрономия ва маданий хилма-хилликни тарғиб қилишга бағишланган йирик халқаро тадбир ҳисобланади. 2026 йилги фестивалда 25 дан ортиқ давлатдан 200 дан ортиқ ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар иштирок этди. Икки кун давом этган тадбирга 20 мингдан зиёд киши ташриф буюрди.
Фестивалда иштирок этиш Британия жамоатчилигини ўзбек миллий ошхонаси билан яқинроқ таништириш, Ўзбекистоннинг бой гастрономик меросини халқаро аудиторияга етказиш ҳамда мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилишга хизмат қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати