Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
23 Август, 2026   |   10 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:15
Қуёш
05:40
Пешин
12:26
Аср
17:12
Шом
19:15
Хуфтон
20:36
Bismillah
23 Август, 2026, 10 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Қамашида “Янги Ўзбекистон” массиви қурилишига старт берилди

25.08.2025   12684   2 min.
Қамашида “Янги Ўзбекистон” массиви қурилишига старт берилди

Қамаши туманида “Янги Ўзбекистон” массиви қурилишига расман старт берилди (https://t.me/qashmatbuot/9149?single). Мазкур лойиҳа туманнинг Оқгузар маҳалласи ҳудудида жойлашган 66 гектар майдонда амалга оширилаётган бўлиб, у келажакда аҳоли учун барча шарт-шароитларга эга замонавий тураржой ва ижтимоий инфратузилмани ўз ичига олган янги шаҳарчани ташкил этади. 
 

Давлатимиз раҳбарининг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Қамаши туманида аҳоли турмуш даражасини янада ошириш бўйича аниқ вазифа ва устувор йўналишлар белгилаб берилган эди. Мазкур массив қурилиши айнан шу вазифалар ижроси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг амалий ифодасидир.
 

Қурилишнинг биринчи босқичида 7 қаватли 32 та кўп қаватли уй барпо этилиши режалаштирилган бўлиб, жами 952 хонадон фойдаланишга топширилади. Ушбу уйлар барча зарур коммуникациялар — табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви ва марказлашган канализация тизими билан таъминланади. Шунингдек, замонавий инфратузилма доирасида ҳар бир хонадонга оптик интернет ва видеокузатув тизимлари уланиши кўзда тутилган.
 

Тураржойлар билан бир қаторда массив ҳудудида мактаб, болалар боғчаси, клиника, маданият маркази, спорт мажмуаси, истироҳат боғи, автошоҳбекат, яшил ҳудудлар ҳамда тикувчилик фабрикаси қурилиши белгиланган. Бу эса фуқаролар учун нафақат қулай яшаш шароити, балки иш ўринлари, таълим, тиббий хизмат ва дам олиш имкониятларини ҳам яратади.
 

Лойиҳа очилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов, (https://t.me/kamashi24/38320) Қамаши тумани ҳокими, мутасадди ташкилот раҳбарлари, маҳалла фаоллари, қурувчилар ва нуронийлар иштирок этди. Тадбир давомида мазкур массив нафақат Қамаши тумани, балки бутун вилоят аҳолиси учун замонавий ва фаровон ҳаёт сари муҳим қадам экани таъкидланди. 

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Қамашида “Янги Ўзбекистон” массиви қурилишига старт берилди Қамашида “Янги Ўзбекистон” массиви қурилишига старт берилди Қамашида “Янги Ўзбекистон” массиви қурилишига старт берилди Қамашида “Янги Ўзбекистон” массиви қурилишига старт берилди Қамашида “Янги Ўзбекистон” массиви қурилишига старт берилди Қамашида “Янги Ўзбекистон” массиви қурилишига старт берилди Қамашида “Янги Ўзбекистон” массиви қурилишига старт берилди Қамашида “Янги Ўзбекистон” массиви қурилишига старт берилди Қамашида “Янги Ўзбекистон” массиви қурилишига старт берилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Академия ректори «Дўстлик», Ислом цивилизацияси маркази директори «Фидокорона хизматлари учун», академия профессори «Имом Бухорий» орденлари ва «Зиё» медиа маркази раҳбари «Шуҳрат» медали билан тақдирландилар

22.08.2026   11795   1 min.
Академия ректори «Дўстлик», Ислом цивилизацияси маркази директори «Фидокорона хизматлари учун», академия профессори «Имом Бухорий» орденлари ва «Зиё» медиа маркази раҳбари «Шуҳрат» медали билан тақдирландилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги муносабати билан турли соҳалар вакиллари фахрий унвонлар, орденлар ва медаллар билан мукофотландилар.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Камилов Музаффар Муратович "Дўстлик" ордени билан, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Абдухаликов Фирдавс Фридунович «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан, мазкур академиянинг "Араб тили ва адабиёти ал-Азҳар" кафедраси профессори Исломов Зоҳиджон Маҳмудович «Имом Бухорий» ордени билан ва академия ҳузуридаги "Зиё" медиа маркази директори Мухтаров Абдухамид Абдуахатович "Шуҳрат" медали билан тақдирландилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси доимий ҳамкор ташкилотларимиз раҳбарлари ва устозларни мазкур юксак мукофотлар билан муборакбод этиб, Аллоҳ таолодан мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ва муборак динимиз ривожи йўлидаги фаолиятларида янгидан-янги муваффақиятлар тилаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари