Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Роббимдан шафоат сўрашда давом этаман. У мени шафоат қилади ва мен: “Роббим, Лаа илаҳа иллаллоҳ деган ҳар кимни шафоат қилгин”, дейман.
У Зот: “Эй Муҳаммад, бу фақат сен учун, сендан бошқа учун эмас. Иззатим ва Жалолимга қасамки, Лаа илаҳа иллаллоҳ деган бирон кимсани дўзахда қолдирмайман”, дейди”, дедилар.
Имом Муслим, Ибн Аби Осим "Сунна"сида ва Ибн Ҳузайма "Тавҳид"ида ривоят қилганлар.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1. Аввало "Икки ракат ийдул фитр намозини ушбу имомга иқтидо қилиб, холис Аллоҳ таоло учун адо этишни ният қилдим" дейилади.
2. Имом “Аллоҳу акбар” деб биринчи такбирни айтгач жамоат ҳам қўлларини қулоқ баробарида кўтариб, ичида такбир – "Аллоҳу акбар" деб айтади.
3. Кейин қўллар боғланиб, ҳар ким ичида сано дуоси (Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва лаа илаҳа ғойрук)ни ўқийди.
4. Сўнгра имом уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланади.
5. Имом "Фотиҳа" сурасини ва зам сура ўқийди. Сўнг такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.
6. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом "Фотиҳа" сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади. Ҳар такбир айтилганда қўллар қулоқ баробар кўтарилади ва икки ён томонга туширилади.
7. Тўртинчи такбирда қўллар кўтарилмасдан рукуга борилади, сўнгра сажда қилинади.
8. Сўнгра "Аттаҳийёт", "Салавот" ва "Дуо" ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.
Аллоҳ ибодатларингизни Ўз даргоҳида қабул этсин!
Даврон НУРМУҲАММАД