Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида "Ватан учун, миллат учун, халқ учун" шиори остида Навоий вилояти имом-хатиблари ўртасида "Заковат" интеллектуал беллашуви ташкил этилди.
Тадбир Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтди. Унда Навоий вилояти бош имом-хатиби Темуржон домла Атоев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Элёр Мардонов, шаҳар ва туман имом-хатиблари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Беллашувда вилоятнинг 11 та ҳудудидан 7 та жамоа иштирок этди. Натижаларга кўра:
1 ўрин — Кармана тумани "Қосим шайх" жамоаси
2 ўрин — Зарафшон шаҳрининг "Қизилқум" жамоаси
3 ўрин — Навбаҳор тумани "Қалқон ота" жамоаси эгаллашди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Навоий вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
«Вақф» хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти филиалининг фидойи ходимлари ва волонтёрлари томонидан саховатпеша халқимиз томонидан қилинган хайр-эҳсонлар эзгу мақсадлар йўлида сарфланмоқда.
Навбатдаги хайрия тадбири доирасида Учкўприк туманида яшовчи, жигар циррози касаллигига чалинган оғир бемор Казаков Илёсжон Ёқубовичнинг ҳолидан хабар олиниб, унга жарроҳлик амалиёти харажатлари учун 132 миллион 500 минг сўм миқдорида хайрия маблағи, озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси, Мусҳаф ва бошқа эҳсонлар топширилди.
Бугун беморлар ва эҳтиёжманд инсонларга кўрсатилаётган бундай кўмак — халқимизнинг меҳр-оқибати, саховати ва ҳамжиҳатлигининг ёрқин ифодасидир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати