Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Убоя Абу Ғуссон раҳимаҳуллоҳ: “Нишопурда эканимда иситмам кўтарилиб, бемор бўлдим. Шунда:
“Аллоҳим! Ҳар қачон менга неъмат берганингда, менинг шукрим камайди.
Ҳар қачон менга бирор синов, бало юборганингда менинг сабрим камайди.
Эй, берган неъматига шукрим камайса-да, мени ташлаб қўймаган Зот!
Эй, имтиҳони, балоси олдида сабрим озайса-да, мени иқобга тутмаган Зот!
Эй, гуноҳ, маъсиятимни кўрса-да, мени шарманда қилмаган Зот! Менга етган зарарни, дардимни кетказгин!” деб дуо қилдим. Сўнгра: “Шунда дард мендан чекинди”, дедилар”.
Ибн Аби Дунёнинг “Мавсуъа”сидан.
#hafta_dayjesti #jumadan_jumagacha
00:00 Анонс
01:24 Президентимиз Андижон вилоятида бўлди
01:58 Мавъизалар таъсирчанлигини ошириш, ёшлар эътиқодини мустаҳкамлаш ва аҳоли билан манзилли ишлаш – Андижондаги йиғилиш тафсилотлари
03:18 Диний идорада навбатдаги қабул: мурожаатлар, таклифлар, хайрли дуолар
04:08 “The Diplomatic Insight”: Мустақил Ўзбекистоннинг ютуқлари халқаро ҳамжамиятнинг диққат марказида бўлиб келмоқда
04:59 Малайзияда хайрия соҳасида илғор тажрибалар ўрганилмоқда
06:00 Мир Араб олий мадрасаси – илм, маърифат ва қалб тарбияси уйғунлашган маскан
06:49 Наманганлик имом-хатиблар Ислом цивилизацияси марказини очиқ илмий платформа сифатида эътироф этишди
07:37 Бир эзгу қадам — юзлаб қалбларга умид
08:00 Битирувчи ёшлар билан учрашув
08:42 Интеллектуал ўйин — заковат ва илм байрами
09:33 «Мафкуравий хатарларга қарши курашда отинойиларнинг ўрни ҳамда масъулияти» мавзусида сайёр семинар ташкил этилди.
#yangiliklar
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бошловчи: Неъмат Мусаев
Муҳаррир: Абдулатиф Абдуллаев
Оператор: Дилшоджон Маҳкамов