Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сувни тик туриб ичишдан қайтарганлар” (Имом Муслим ривояти).
Ўтириб сув ичганда жисмдан зарарли моддалар чиқиб кетади. Айниқса буйрак тошлари ҳам ташқарига ҳайдалади.
Сувни уч марта бўлиб-бўлиб ичганингизда эса, ҳар сафар тўхтаб, нафас олганингизда, ҳаводан кислород олиб, бу билан танангизга инсулин юборар экансиз.
Инсулин эса танани қандли (диабет) касаллиги билан оғришининг олдини олади.
Бу кўпчилик амал қилмайдиган биргина суннатнинг фойдаси. Агар бутун умримизни Қуръон ва суннатга мувофиқ қурганимизда эди, икки дунё саодатига эришган бўлар эдик...
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Муваффақиятга эришганлардан бири шундай ҳикоя қилади: “Мен фақир бўлиб туғилдим, бешикдалигимдан йўқчилик мен билан бирга бўлди. Онамнинг қўлида ҳатто қотган нон ҳам йўқ бўлган пайтларда бир бурда нон сўраш аччиқлигини туйдим. Ўн ёшга етганимда кўчага ишлаш учун чиқа бошладим, йилда бир ойгина ўқирдим. Ўн бир йиллик оғир меҳнатдан сўнг йигирма бир ёшга етган вақтимда саксон доллар эвазига биргина ҳўкиз ва олтита қўзичоққа эга бўлдим. Шу ёшга етгунимга қадар роҳатланиш учун бир сўм ҳам сарфламадим, топган барча пулларимни жамлар эдим. Ҳақиқий машаққатни бошдан кечирдим, яшаш учун узоқ иш изладим, охири аравага ҳўкизни қўшиб ўтин теришга ўтдим. Бир ойда олти долларга эга бўлиш учун эртадан кечгача бор кучим билан ишлар эдим. Ушбу олти долларнинг ҳар бири менга қоронғу зулматдаги тўлин ойдек гўзал кўринар эди”.
Шуъла: Агар ўтмишда хатоларга йўл қўйган бўлсангиз энди улардан таълим олинг. Улардан ибрат олганингиздан сўнг барчасини унутинг.
Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан