Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Май, 2026   |   22 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:37
Қуёш
05:10
Пешин
12:24
Аср
17:21
Шом
19:33
Хуфтон
20:59
Bismillah
10 Май, 2026, 22 Зулқаъда, 1447

“Буни ким қилди?”

25.09.2025   8286   1 min.
“Буни ким қилди?”

حدثنا العباس الدوري نا مالك بن إسماعيل نا موسى بن محمد الأنصاري أنا أبو إسحاق الشيباني عن الحسن بن سعد عن عبد الرحمن بن عبد الله بن مسعود عن أبيه قال: خرجت مع رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم فتنحى لحاجة له قال: وخرج علينا نمل فأذيننا فجعلنا نتبعهن فنحرقهن بالنار فلما جاء رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم عرفنا ذاك من وجهه فقال: من فعل هذا. قلنا: نحن يا رسول الله آذيننا فحرقناهن فقال: إنه لا ينبغي لأحد أن يعذب بالنار إلا رب النار.

 

Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ ибн Масъуд отасидан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам билан бирга чиқдим. У зот ҳожат учун четга чиқдилар.

Шу пайт чумолилар бизга ёпишиб, озор берди. Биз уларни олов билан куйдирдик.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам қайтганларида (ғазаблари чиққанини) юзларидан билдик.

У зот алайҳиссалом: “Буни ким қилди?” дедилар.


“Биз, ё Аллоҳнинг Расули. Бизга азият берди, шунинг учун уларни ёқиб юбордик”, дедик.

У зот алайҳиссалом: “Олов билан азоблашга фақат олов Роббисининг ҳаққи бор”, дедилар.

 

Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси

 

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Муқаддас масканлардаги ободлик ишлари халқимиз ҳамжиҳатлигини яна бир бор намоён этди

08.05.2026   8102   1 min.
Муқаддас масканлардаги ободлик ишлари халқимиз ҳамжиҳатлигини яна бир бор намоён этди

Юртимизда эзгу анъанага айланган ҳашар тадбирлари бугун нафақат ободончилик, балки халқимизнинг жипслиги ва олижаноблигини ифодаловчи умуммиллий ҳаракат сифатида намоён бўлмоқда.
Хотира ва қадрлаш куни ҳамда муборак Қурбон ҳайити байрамлари олдидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг қабристонларни обод қилиш ва зиёрат одоблари юзасидан аҳолига қилган мурожаатига ҳамоҳанг тарзда хайрия ҳашарлари ўтказилди.
«Поклик — иймоннинг ярмидир», деган ҳадиси шарифга амал қилган ҳолда, республика бўйлаб 2 160 та масжид, қабристонлар ва 195 та зиёратгоҳ ҳудудида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Мазкур хайрли тадбирлар доирасида тизимдаги ташкилотлар томонидан ҳудудларда 257 мингдан ошиқ бир йиллик ва кўп йиллик гул кўчатлари ўтқазилди. 3 млн. квадрат метрдан зиёд майдон тозаланиб, тартибга келтирилди. Дарахтлар парваришига ҳам алоҳида урғу берилиб, 56 752 дона дарахт ва қарийб 138 минг квадрат метр деворлар оқланиб, кўркам ҳолатга келтирилди. Тозалик ишларини сифатли ташкил этиш мақсадида 1 266 та махсус техника жалб этилиб, 23 минг тоннадан ортиқ чиқинди олиб чиқилди.
Ушбу савобли тадбирларда соҳа ходимлари ва кўнгилли юртдошларимиздан иборат 142 000 нафар иштирокчи фаол қатнашиб, муносиб ҳиссаларини қўшди.
Бу каби амаллар ҳудудларнинг кўркам қиёфа касб этиши билан бирга, жамиятимизда ўзаро меҳр-оқибат, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик муҳитининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Муқаддас масканлардаги ободлик ишлари халқимиз ҳамжиҳатлигини яна бир бор намоён этди Муқаддас масканлардаги ободлик ишлари халқимиз ҳамжиҳатлигини яна бир бор намоён этди Муқаддас масканлардаги ободлик ишлари халқимиз ҳамжиҳатлигини яна бир бор намоён этди Муқаддас масканлардаги ободлик ишлари халқимиз ҳамжиҳатлигини яна бир бор намоён этди
Ўзбекистон янгиликлари