Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Апрел, 2026   |   11 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:55
Қуёш
05:24
Пешин
12:25
Аср
17:15
Шом
19:22
Хуфтон
20:43
Bismillah
29 Апрел, 2026, 11 Зулқаъда, 1447
Мақолалар

Ташаҳҳуд дуоси

02.10.2025   10106   1 min.
Ташаҳҳуд дуоси

حدثنا العباس الدوري نا الحسين بن علي الجعفي عن الحسن بن الحر عن القاسم بن مخيمرة قال: أخذ علقمة بيدي وقال: أخذ عبد الله بن مسعود بيدي قال: أخذ رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم بيدي فعلمني التشهد للصلاة: ”التحيات لله والصلوات والطيبات السلام عليك أيها النبي ورحمة الله وبركاته السلام علينا وعلى عباد الله الصالحين أشهد أن لا إله إلا الله وأشهد أن محمدا عبده ورسوله.

Алқама айтади: “Абдуллоҳ ибн Масъуд қўлимдан тутиб бундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам қўлимдан ушлаб, намоз учун ташаҳҳудни (бундай) ўргатдилар: Аттаҳиййаату лиллааҳи вас-солаваату ват-тоййибаат. Ас-салааму ъалайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ. Ас-салааму ъалайна ва ъала ъибаадиллааҳис-соолиҳийн. Ашҳаду аллаа илаҳа иллааллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва Расулуҳу”.

Ташаҳҳуднинг маъноси: “Саломлар, дуолар ва пок нарсалар Аллоҳ учундир. Эй Набий, сизга салом ва Аллоҳнинг раҳмату баракоти бўлсин. Бизларга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бераман. Муҳаммад Аллоҳнинг Расули ва бандаси, деб гувоҳлик бераман”.

 

Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси

 

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Термиз икки нуфузли республика танловига шай (фото)

27.04.2026   5847   1 min.
Термиз икки нуфузли республика танловига шай (фото)

Жорий йилнинг 28-апрель куни “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Йилнинг энг яхши Араб тили ва балоғати фани ўқитувчиси” танловининг республика босқичи бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу нуфузли танловни юқори савияда ташкил этиш учун кенг қамровли тайёргарлик ишлари олиб борилиб, иштирокчилар учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда.


Шунингдек, 29-апрель куни Имом Термизий номидаги ислом институтида ўрта махсус ислом таълим муассасалари битирувчи босқич талабалари ўртасида “Ягона олимпиада” танловининг республика босқичи ўтказилади. Мусобақани адолатли ва шаффоф тарзда ўтказиш мақсадида ташкилий ишлар изчил йўлга қўйилган.


Бизни кузатишда давом этинг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Термиз икки нуфузли республика танловига шай (фото) Термиз икки нуфузли республика танловига шай (фото) Термиз икки нуфузли республика танловига шай (фото) Термиз икки нуфузли республика танловига шай (фото)
Ўзбекистон янгиликлари