Андижон вилоятида бўлиб ўтаётган илмий-амалий семинарда иштирок этиш учун борган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сафарини кеча, 7 октябр куни ўзлари таълим олган Асака туманидаги 53-ўрта умумтаълим мактабига ташрифдан бошладилар.
Муфтий ҳазратлари устоз ва мураббийларни яқинда ўтган касб байрамлари билан қутлар экан, муаллим бўлишдек шарафли касб эгаларига эҳтироми жуда баланд эканини изҳор этиб, жумладан, бундай дедилар:
“Дарҳақиқат, ўзгаларга илму маърифат зиёсини тарқатиш бениҳоя улуғ ва савобли амал. Бу вазифага мутасадди бўлган кишининг даражаси ҳам мислсиздир. Шунинг учун ҳам борлиқдаги ҳамма нарса устозларнинг ҳаққига дуо қилиб туради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар: “Албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, ҳатто инидаги чумоли ва ҳаттоки балиқлар ҳам одамларга яхшиликни таълим берувчига салавот айтадилар” (Имом Термизий ривояти).
Шунингдек, ўқувчиларга илм-маърифатнинг фойдалари ҳақида сўзлаб, динимизда таълим олишга кучли тарғиб қилингани, илм инсонни комил даражага етказиб, икки дунёда ҳам азиз ва иззатли қиладиган катта инъомлиги, шундай экан, муҳтарам Юртбошимиз томонидан яратиб берилаётган бугунги имкониятлардан тўла фойдаланган ҳолда замонавий илмларни ҳам пухта ўзлаштириш лозимлигини таъкидладилар.
Таълим масканига синфхоналар учун
Ташриф ва ҳадялардан мактаб маъмурияти, ўқитувчи ва ўқувчилар жуда мамнун бўлиб, миннатдорлик билдиришди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида диний-маърифий соҳада самарали фаолият юритаётган, жамиятда соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш ва ёшларни ёт ғоялардан асраш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари тақдирланди.
Тадбирда Қумқўрғон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Эшқобилов иштирок этиб, йиғилганларни қутлуғ байрам билан самимий муборакбод этди ҳамда уларнинг эл-юрт осойишталиги ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишдаги хизматларини юқори баҳолади.
Маросимда фидойи соҳа ходимларига туман ҳокимлигининг ташаккурномалари ва байрам эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати